ҚУРБОНЛИК ВОЖИБ КИШИНИНГ УНИ АДО ЭТМАСЛИГИГА ОИД ВАЪИДЛАР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса, ийдгоҳимизга келмасин», дедилар». Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.
Бу ҳадисдан қанчалар норозилик аломати зоҳир бўляпти?! Ҳар қандай мусулмоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни норози қилишга тоқати етармикин? Бу норозилик зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишилар учун.
Ийдгоҳ зиммасига ҳатто намоз ўқиш вожиб бўлмаганлар ҳам жамланишга тарғиб ва ташвиқ қилинадиган жой. Бу ҳукм Исломнинг аввалида бўлган эди. Ўша пайтда ҳайз кўрган аёллар ҳам ийдгоҳга келишарди. Аслида ҳайз кўрган аёлга, ҳатто намоз ўқиш жоиз эмас. Лекин бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларигагина хос бўлиб, кейинчалик фитналар хавфининг олдини олиш учун бекор қилинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига эътибор беринг, у зот «Кимки қурбонлик қилишга имкон қурбонлик қилмаса топиб, ийдгоҳимизга келмасин», деб ҳукм қилмоқдалар.
Қурбонлик қилмайдиган кишидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчалик нафратланганлари маълум бўлди. Бундай кишига мусулмонлар ийдгоҳининг яқинига ҳам йўламаслик ҳукми берилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заррача ҳам муҳаббати бўлган киши учун бу жуда қаттиқ гап! Лекин, афсуски, қурбонликка шу қадар таъкид бўла туриб ҳам баъзилар бу борада бепарволик қилишмоқда.
“Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан.
@mehrob_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асссалому алайкум
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
Каналга аъзо бўлинг:👇 👇 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
Каналга аъзо бўлинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САОДАТЛИ ҲАЁТ
Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.
"Ҳикматлар чашмаси"дан.

111. Сен: «Ҳамд бўлсин, фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга», дегин. Ва Уни мутлақо улуғла!
Яъни, барча нуқсонлардан ҳоли бўлган, ҳеч нарсага ҳожати тушмайдиган Аллоҳга ҳамду сано айт. У зот Ўзига фарзанд тутмаган, чунки фарзандга ҳожати йўқ. Фарзандга ҳожатмандлик банданинг иши. У зотнинг шунчалик бепоён мулкида шериги ҳам йўқ. Чунки у шерикка муҳтож эмас. Мулкни бошқаришда шерикка, ёрдамчига муҳтожлик банданинг иши. У зот хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмайди. Чунки У зот асло хор бўлмайди. Хор бўлиш ва хорликдан қутулишда бошқанинг ёрдамига муҳтож бўлиш банданинг иши.
«Ва Уни мутлақо улуғла!»
Аллоҳу акбар!

#Қурбонлик
ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ
Савол: Қурбонликнинг терисини сотиш жоизми?
Жавоб: Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса, қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Лекин терини уйда ишлатиладиган (идиш-товоқ каби ейилмай, доимий фойдаланиладиган) нарса эвазига алмаштириш мумкин.
Савол: Бир-икки ҳафта олдин қурбонлик ниятида сотиб олинган ёки шу мақсадда уйда боқилаётган ҳайвоннинг сути ва юнгидан фойдаланса бўладими?
Жавоб: «Фатавойи ҳиндия» китобида: «Қурбонликка қўй (ёки мол) сотиб олган киши унинг сути ёки юнгидан фойдаланиши макруҳи таҳримий. Чунки у қурбонликни қурбат учун тайин қилди. Қурбонлик кунидан олдин сўйилса, гўштидан фойдаланиш жоиз бўлмаганидек, қурбонликдан олдин сути ва юнгидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Баъзи машойихлар фойдаланиш жоиз эмаслигига назр қилинган қурбонлик ва камбағалнинг қурбонликка атаб сотиб олган жонлиғида жоиз эмас», дейишган», деб келтирилади. Соғилган сут ва олинган юнг фақирларга садақа қилиб юборилади.
Савол: Бир киши отасининг номидан қилган қурбонлигидан ўзига керагини олиб, қолганини сотиб юборса бўладими?
Жавоб: Қурбонликнинг териси, гўштини бой ёки камбағалга ҳадя ва садақа қилиш мумкин. Агар қурбонликнинг тери ёки гўшти пулга сотилса, бу пул закот олишга ҳақлиларга берилади, ўзи ишлатиши жоиз эмас. «Раддул мухтор» китобида: «Агар қурбонлик гўшти ё териси мустаҳлак (буғдой, асал каби ейиладиган нарсага) ёки пул эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб», дейилган.
Савол: Сотилган қурбонлик терисининг қиймати қандай садақа ҳисобланади? Унинг қийматини масжид-мадрасаларнинг таъмирига ишлатса бўладими?
Жавоб: Шариатга кўра, сотилган қурбонлик терисини фақир-мискинларга садақа қилиш вожибга айланади. «Ҳидоя» китобида «Тери ёки гўштни тилло, кумуш ёки турмайдиган мол (ун, ёғ каби) нарса эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб бўлади. Чунки қурбат эвазга кўчди», дейилган. Ушбу иборадан қурбонлик териси сотилгач, унинг қиймати худди закот каби садақа қилиниши вожиб эканини билиш мумкин. Демак, бундай маблағ закотга ҳақдор ўринларга сарфланади. Закотни фақир-мискинга мулк қилиб бериш шарт бўлганидек, терининг қиймати ҳам фақир-мискинга мулк қилиб берилади. Масжид таъмирига ишлатишда мулк қилиб бериш йўқ. Мабодо терининг пули ҳақдор фақир кишига мулк қилиб берилса ва у ўз ихтиёри билан масжидга ҳадя этса жоиз.
Савол: Агар терини имом ёки мутаваллига бериб, улар уни масжидга ишлатса бўладими?
Жавоб: Қурбонликнинг биринчи куни, ийд намозини ўқишдан олдин қурбонликни суйиш жоиз эмас. Ийд намози ўқилгандан кейин сўйилиши шарт. «Шаҳар аҳли учун ийд намозидан олдин қурбонлик жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугунги биринчи ибодатимиз намоз, кейин қурбонлик», деганлар. Ba яна У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, қурбонлигини қайта қилсин. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, ибодати тугал бўлибди, мусулмонлар суннатини топибди», деганлар. Имом намозни кечиктирса ҳам яримламагунча то кун қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.
“Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан.

ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ
Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:
1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;
2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;
3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;
4. Гуноҳларга каффорот бўлади;
5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.
Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:
1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).
Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.
2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.
Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram
Mehrob.uz
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
#Қурбонлик
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ
Масала: Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин.
Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди.
Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас:
1. Оқадиган қон;
2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Эркак ҳайвоннинг мояги;
4. Сийдик қопи;
5. Орқа жинсий аъзоси;
6. Ғудда (безлар);
7. Ўт пуфак.
Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган.
Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади.
Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди.
Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.
Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим.
Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган.
Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими?
Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади.
Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими?
Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ.
"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

БЕШ МУЖДА
Набий соллаллаҳу алайҳи ва саллам: “Бир дона хурмо билан бўлса ҳам фақирга икром этган кишига ўша хурмо донаси беш нарсани муждалайди:
1) мен бир дона эдим, мени кўпайтирдинг;
2) кичик нарса эдим, улғайтирдинг;
3) мен душман эдим, сен дўст айладинг;
4) мен ейилиб йўқ қилинардим, мени абадийлаштирдинг;
5) ҳозиргача сен мени сақлашга ҳаракат этардинг, бундан буён мен сени сақланишингни тилайман”.
@mehrob_uz
Набий соллаллаҳу алайҳи ва саллам: “Бир дона хурмо билан бўлса ҳам фақирга икром этган кишига ўша хурмо донаси беш нарсани муждалайди:
1) мен бир дона эдим, мени кўпайтирдинг;
2) кичик нарса эдим, улғайтирдинг;
3) мен душман эдим, сен дўст айладинг;
4) мен ейилиб йўқ қилинардим, мени абадийлаштирдинг;
5) ҳозиргача сен мени сақлашга ҳаракат этардинг, бундан буён мен сени сақланишингни тилайман”.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌸 Хайрли тонг! 🌸
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг мукаммал, мукаммал, мукаммал ажри берилади» (Имом Термизий ривояти).
☝️ Эътибор берайлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда «мукаммал» сўзини уч маротаба такрорлаб айтганлар.
@mehrob_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг мукаммал, мукаммал, мукаммал ажри берилади» (Имом Термизий ривояти).
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИЛМ – БУ...
«Илм – нарсани қандай бўлса, ана шундай билиб олишдир. Ҳар қандай билиш ва ўрганилган нарсага илм дейилади. Олган илмга амал қилиб, уни етказиш маърифатдир».

Каҳф сураси
«Каҳф» сўзи «ғор» маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида Ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи шундан олинган.
«Каҳф» сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш суранинг биридир.
Бу сурада қиссаларга асосий урғу берилган.
Бир юз ўн оятдан иборат бўлган «Каҳф» сурасининг етмиш бир ояти қиссалардан иборат. Сураи каримада каҳфга кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн қиссалари келади.
«Каҳф» сурасида ҳам Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби ақийдани, фикр ва тасаввурни, одоб-ахлоқ ва қадриятларни исломий йўлга солиш олға сурилади.
Ислом даъватининг машаққатли босқичида — мусулмонларни кофирлар азоблаётган бир пайтда тушган бу сураи карима оятлари, ундаги ибратли қиссалар, агар иймон аҳли қийинчиликларга бардош берса, албатта ғолиб бўлажакларини англатади. Ҳар замон ва ҳар маконда ҳам иймон аҳли синовга учраши, кофирлар вақтинча устун келиши мумкинлигини тушунтиради.
1. Ўз бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИ
Агар бирор киши “Аллоҳ таолонинг бандаларига муҳаббатининг бирор далили борми? Яъни Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибондир, карамлидир, лекин муҳаббатли эканига бирор далил борми?" деб сўраши мумкин.
Бунга уламолар кўплаб далилларни келтиришган. Мисол учун, ҳамма тушунадиган оддий мисол: “Қачон бандада муҳаббат бўлса, у ўз маҳбубига қанча кўп яхшилик қилса ҳам, уни оз деб билади. Бунинг акси ўлароқ, агар маҳбубидан бирор арзимас ва оз туҳфа олса ҳам, уни қадрли ва жуда кўп деб билади.
Бу Аллоҳ таоло ва банда орасида ҳам борлиги Қуръони каримда баён этилган. Аллоҳ таоло бандаларига дунёда минглаб, балки ундан-да зиёда неъматлар билан сийлаган бўлса ҳам, лекин Қуръони каримда марҳамат қилади:
قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ
«Сен: “Дунёнинг матоҳи оз” деб айт» (Нисо сураси, 77-оят).
Маҳбуб тарафидан бўлгани учун бандалар қисқа умрларида ўз ҳожатларидан ортиб, Аллоҳ таолони ёд қилсалар, ибодатни тўкис адо этсалар, муродлаарига эришади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар», (Аҳзоб сураси, 41-оят).
Субҳаналлоҳ! Маҳбубидан бўлган амални кўп деб, ўзи берган неъматларини оз деб марҳамат қиляпти Раббимиз. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган муҳаббатининг далилидир.
Бошқа ояти каримада марҳамат қилинади:
اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ ءَامَنُو
«Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир», (Бақара сураси, 257-оят).
Субҳаналлоҳ! Қандай бахт ва саодат, Аллоҳ таолонинг марҳаматики, бир сўз билан Буюк Раббимизга иймон келтирганларга Ўзининг муҳаббатини эълон қиляпти.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий