Forwarded from MEHROB HIMMATI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нафс одоби дарс одобидан хайрлироқдир.
Изоҳ. Иброҳим Нахаъий дейди: «Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага назарларини қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илм мажлисларида беш мингдан ортиқ киши жамланарди. Шулардан беш юзтаси ҳадисларни ёзиб олар, қолганлар хусни одоб ва самт(سمت - салобат ва виқор ҳосил қилиш) илмини ўрганардилар».
Ибн Муборак айтади: «Биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз». Яъни, одоб илмдан муҳимроқдир. Илми кўп бўлгани билан билганига амал қилмаса, бундай илмдан фойда йўқ. Амал илмнинг гули бўлса, меваси одобдир. Шунинг учун, гарчи камроқ бўлса ҳам, натижаси амал билан тугаган илм амалсиз кўп илмдан яхшироқ. Илми кўп-у одоби йўқ олимдан одамлар қочади. Негаки, унинг одобсизлиги толиби илмлар ва унинг ўртасига тўсиқ бўлади.
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
239-мўъжиза:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини хачир фаҳмлади
Шайба ибн Усмон Ҳажабий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайн куни Аббосга: “Менга майда тошлардан олиб бер”, дедилар. Аллоҳ у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини хачирга фаҳмлатди. Хачир пасайди, қорни ерга тегай деди. Водийга чиққач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тошларни олдилар. Уларнинг юзларига сепиб юбордилар ва “Юзлар хунуклашди, ҳо, мим, уларга ёрдам қилинмайди”, дедилар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мусулмонлар Ҳунайнда енгилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг Дулдул номли кулранг хачирларига миниб олгандилар. Унга “Дулдул саҳро (тупроқ)”, дедилар. Хачир ерга энгашиб қорнини пасайтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ердан бир ҳовуч тупроқ олиб, улар томонга сепиб юбордилар ва “Ҳо, мим, улар нусратга эришмайдилар, қавм енгилди. Биз камон ила отмадик ҳам ва найза ила жароҳатламадик ҳам”, дедилар.
(Изоҳ: қурол-яроғ ила уришмасдан, мўъжиза орқали нусратга эришилганига ишора қилинмоқда. – Тарж.)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: Бировларнинг айбларини қидирмасдан ўзининг айбига назар солган кишига жаннат бўлсин! Мискину муҳтож бўлмаса ҳам Аллоҳ учун мутавозе – гуноҳ-маъсиятсиз ҳалол мол-давлат орттирган ва уни Аллоҳ йўлида сарфлаган, илм, ҳилм ва ҳикмат эгалари билан суҳбат қуриб ўтирган, бидъатга ўтмасдан фақат суннат билан бахтиёр яшаган хокисор, сокин инсонни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин!
@mehrob_uz
@mehrob_uz
6. Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!
Яъни, мушриклар Қуръонга иймон келтирмасалар, уларга афсусланиб, ўзингни ўзинг қийнарсан? Йўқ, бундай қилма. Улар бунга арзимайдилар. Улар учун афсус чекма, хафа ҳам бўлма. Улар бу дунёнинг зийнатига берилиб юраверсинлар.

Ҳозиржавоблик қандаям яхши кўмакчи!
Изоҳ. Жавобнинг ўз ўрнида, зудлик билан, энг мувофиқ тарзда юзага чиқиши ҳозиржавобликдир. Бу хусусият аксар туғма бўлади.
Аббосий халифалардан Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Ал-Муътасим биллаҳ ҳали юзидан гўдаклик шираси аримаган бола Фатҳ ибн Ҳоқоннинг қўлидаги қимматбаҳо тошни кўриб, унга: «Эй Фатҳ, қўлингдаги тош меникидан чиройлироқ экан-а? » деди. «Ҳа, эй мўъминлар амири, бу чиройли тошни ушлаган қўл ҳам нариги тошни ушлаб турган қўлдан яхшироқ-да!» – дея жавоб берди Фатх. Ёш боланинг ҳозиржавоблиги мўъминлар амирини ҳайратга солди ва дарҳол унга совға ва либос келтиришларини амр қилди.
Лекин тажриба билан ҳам ҳозиржавоблик малакасини ҳосил қилиш мумкин. Айниқса, битта соҳани ипидан игнасигача тўла эгаллаган инсонларда бу ҳолат кўпроқ кузатилади. Оллоҳ ато этган ақл, фаҳм-фаросат, жидд-у жаҳдни ўзи қизиққан соҳа, касб-ҳунарга чексиз садоқат билан йўналтиришда чарчамаган кишига айни неъмат туҳфа этилади.
Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад холасининг ўғли Кисоийга, яъни наҳв илмининг машҳур олимига: Шундай хотиранг бўлатуриб, нега фиқҳ илми билан шуғулланмайсан? – деди.
– Киши бир илмни пухта билса, ўша билими уни бошка илмларда ҳам тўғри йўлга бошлайди, – деди Кисоий. Шунда Муҳаммад айтди:
– Ундай бўлса, сенга фиқҳ илмидан бир масала айтаман, жавобини наҳв илмидан чиқариб бер-чи.
– Айтинг, – деди Кисоий.
– Саждаи саҳв қилган ё қилмаганини унутган кишига саждаи саҳв вожиб бўладими? – сўради Муҳаммад. Кисоий озгина ўйлаганидан сўнг:
– Унга саждаи саҳв вожиб эмас, – деди.
– Тўғри айтдинг, бу жавобни наҳв илмининг қайси қоидасидан чиқардинг? – қизиқиб сўради Имом Муҳаммад, шунда Кисоий:
– «Кичрайтирилган исм кайта кичрайтирилмайди» (масалан, «қуёнча» сўзини яна кичрайтириш учун «қуёнчача» дейилмагани каби) деган қоидадан, – деди.
Хоҳ туғма бўлсин, хоҳ касб этиб ҳосил қилинган бўлсин, ҳозиржавоблик аксар ҳолатда инсонга энг яхши кўмакчидир!

Азоннинг фазилати
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Уч тоифа борки қиёмат кунида улар қора мушкдан бўлган тепалик устида бўладилар. Уларни на қиёмат қўрқинчи чулғайди ва на ҳисобга тортиладилар: Аллоҳ азза ва жалланинг розилигини истаб Қуръон ўқиган киши, бир қавмга имомлик қилган ва улар ундан рози бўлган киши ва бир масжидда азон айтиб, Аллоҳнинг розилигини истаб Аллоҳ азза ва жалла томон чорлаган киши. Дунёда қуллик билан синалиб, бу уни охират талабидан чалғитмаган киши» (Имом Термизий ривояти).

БУГУН ҲАЁТ ЖАҲАННАМГА АЙЛАНГАНДИР
Қачонки онгимизга ибодат фикри келса, намоз, рўза ва садақани тушуниб қолганмиз, зикр ва тасбеҳни тушуниб қолганмиз, Қуръони карим тиловатини ўйлаб қолганмиз. Алҳамдулиллаҳ, буларнинг барчаси олий даражадаги ибодатлардир. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиляптиларки, улардан ҳам олийроқ даражадаги амал борки, у мусулмонлар ўртасини ислоҳ қилишдир. Бугун жамиятимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шу кўрсатмаларидан шунчалик узоқлашиб кетганки, ҳар қадамда ўзаро нафрат, низо, тортишув ва келишмовчиликка йўлиқамиз. Натижада ҳаёт жаҳаннамга айланган, десак асло муболаға бўлмайди. Ваҳоланки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари буларни динни “қирувчи” дея марҳамат қилдилар. У бугун бизнинг динимизни “қириб” йўқотмоқда. Шу сабабдан унинг ёмонлиги, қабиҳлиги ва ёвузлиги қалбларимизга бегонадир.
“Ўзаро жанжаллар ва уларнинг ечими” китобидан.

Ҳаётни ғанимат билайлик
Аллоҳ таоло бу дунёни бандалари яхши амал қилиб охиратга захира тўплашлари ва қилган амаллари билан Аллоҳ таолони рози, хушнуд қилишлари учун яратди. Лекин, биз бандалар дунёнинг олди-берди ишларига алданиб, асл мақсаддан йироқлашиб, ғафлатда қолмоқдамиз. Бизнинг тонгдан шомгача бўлган ҳаётимиз фақат дунёвий истакларимизни қондириш ва уни янада роҳату фароғатда ўтказиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш билан ўтиб кетмоқда. Дунё илинжида елиб-пишиб ҳаракат қилишда саноқли бандаларгина ўз охиратини обод қилишни ўйлайди. Ҳоланг-ки, бир кун келиб бу дунёдан кетишни ҳеч ким ва ҳатто даҳрий ҳам инкор қилмайди. Барчани бу дунёни тарк қилиши муқаррар, лекин, банда қачон охират ховлисига сафар қилишини билмайди. У дунёга чақириқ қачон келишини фақат Яратганни ўзи билади! Шундай экан ўтаётган вақтни ғанимат билиш лозим.
Абдуллатиф Аллоқулов

700 минг кишини исломга киришига сабабчи бўлган она
Муъинуддин Ажмирий раҳматуллоҳи алайҳ Бенгалияга ташриф буюрганларида, йўл давомида бир неча одамлар у кишининг ҳузурида Исломни қабул қилиб, тавба қилдилар. Шу сабабли, у киши уйларига мамнун ҳолда қайтдилар. Буни кўрган оналари: “Ўғлим, нимадан бунчалик хурсандсиз?”, деди. Ажмирий раҳматуллоҳи алайҳи: “Она, сафарим давомида етти юз минг киши қўлимда мусулмон бўлди ва яна етмиш минг киши қилган ишларидан тавба қилдилар. Шу боис бугун жуда мамнунман”, деди. Она: “Ўғлим, бу сизнинг камолотингиз эмас, балки бу менинг меҳнатим самарасидир”, деди. Ўғил: “Онажон, қандай қилиб?” дедилар. Она: “Сиз туғилгандан бошлаб бирор марта ҳам сизни таҳоратсиз эмизган эмасман. Шунинг баракотидан бугун юзлаб кишилар сизнинг қўлингизда Исломни қабул қилиб, тавба қиляптилар”, деди.
Қаранг-а, бу етук шахс ортидаги бир аёл меҳнати ҳам она сиймосида намоён бўлмоқда!

Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
🍃 Хайрли тонг! 🍃
Каналга аъзо бўлиш:👇
📲 T.me/Mehrob_uz
Каналга аъзо бўлиш:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эй одам боласи, кунинг сенинг меҳмонингдир. Унда яхшилик қил. Кунингда яхшилик қила олсанг, Аллоҳга ҳамд айт. Агар кунингда ёмонлик қилсанг, ўзингни айбла.
Ҳасан Басрий
@mehrob_uz
Ҳасан Басрий
@mehrob_uz
7. Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз.
Ер юзидаги ҳамма нарса беш кунлик дунёнинг зебу зийнати, холос. Ҳеч бири боқий эмас. Ана ўша зебу–зийнатлар бандалардан қайси бирлари уларга берилиб йўлдан озадилару, қайси бирлари уларни ўткинчи матоҳ билиб яхши шилар кетидан қолмай юради синаш учун қилингандир.