Telegram Web Link
Савобни эмас, шукрни ўйланг!

Вуҳайб ибн Вирд айтади: «Бир киши келиб, «Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар бўлади?» деб, ҳоли жонимга қўймай сўрайверди. Мен шундай дедим: «Аллоҳ гуноҳимизни кечирсин! Бу ҳақда сендан бошқалар ҳам сўраган эди. Мендан буни эмас, балки Байтуллоҳни етти марта тавоф қилишни насиб қилган Аллоҳ таоло зиммамизга қандай шукр қилишни вожиб қилганини сўранглар. Зинҳор сизга бирор иш буюрилганда: «Агар мукофотни тайин қилсанг, қиламан», дейдиган кишилардан бўлманглар».

“Солиҳлар гулшани”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

📿ТОНГГИ ЗИКР📿

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар».

Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Муслим ривояти.

🌷ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷

Каналга аъзо бўлиш:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Авн ибн Абдуллоҳ ибн Утба айтади: Банданинг ўз гуноҳларини ўйлаши уларни тарк этишга олиб боради. Гуноҳлардан пушаймон бўлмоқ эса тавбанинг калити ҳисобланади. Баъзида инсон қилган бир гуноҳи ҳақида жуда кўп ўйлайди ва ана шу унинг айрим яхши ишларидан унга яхшироқ бўлади.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12. Сўнгра икки гуруҳдан қайси бири уларнинг турган муддатини ҳисобловчироқ эканини билиш учун уларни уйғотдик.
Яъни, бир неча йиллар ўтгач, ухлаганларни уйғотдик. Одамлар уларнинг ғорда қанча муддат ухлаб ётганлари ҳақида тортишадилар. Биз ўша тортишадиган икки гуруҳдан қайси бири тўғрироқ ҳисоблашини юзага чиқариш учун уларни уйғотдик.
Ушбу мухтасар ва умумий баёндан кейин Каҳф эгалари қиссаси батафсил келтирилади:
@mehrob_uz
Ўтин ўтни алангалатгани каби ақлингни алангалат.

Изоҳ. Агар ўтга ўтин ташланмаса, олов бора-бора сўнади. Шунингдек, ақл ҳам тафаккурдан тўхтаса, сустлашиб кучини йўқотади. Тафаккур қилиш қобилиятини йўқотиши билан инсон ҳайвон даражасига тушади. Шунинг учун ҳам муқаддас Китобимиз биз инсонларни мудом ақл юритишга, тафаккур жараёнидан узилмасликка чорлайди: «Айтинг: «Кўр билан кўргувчи (яъни, йўлсиз билан Оллоҳнинг йўлида юргувчи) киши баробар бўлурми?! Ахир тафаккур қилмайсизларми?!» Анъом сураси, 50-оят.

“Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЁМОН ХАЁЛЛАР КЕЛГАНДА АЛЛОҲГА ЮЗЛАНИШ

Юсуф алайҳиссалом воқеаларини Қуръони Карим орқали яхши биламиз. У зот катта синовга мубтало бўлдилар ва ўша синов натижасида У Зотнинг қалбларида гуноҳнинг озгина эса-да васвасаси бўлган. Ҳар ҳолда у киши ҳам инсон эдилар. Лекин ўша синов пайтида Юсуф алайҳиссалом Аллоҳ таолога шундай дуо қилдилар: (Эй Роббим!) Агар бу(аёл)ларнинг макрини мендан Ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан” (Юсуф сураси, 33-оят).

Яъни, эй Аллоҳим, агар Сен бу аёлларнинг макрини мендан узоқ қилмасанг, у ҳолда улар тарафга мойил бўлиб, жоҳиллар қаторига кириб қоламан, чунки мен ҳам бандаман, шунинг учун уларнинг макрини мендан узоқ қил, демоқдалар.

Қачон қалбда бирор гуноҳ қилиш фикри ёки васвасаси пайдо бўлса, тезда Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: “Эй Аллоҳ! Ўз фазлу караминг ила мени бу гуноҳдан сақла”, деб паноҳ сўраб олинг.

Кейин ўзингиз ҳам, бу гуноҳ васвасасига учмайман, деб қатъият кўрсатинг. Агар шундай қила олсангиз, бу хаёл ва васвасалар ҳеч қандай зарар бермайди.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


Каналга аъзо бўлиш:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣️ Аллоҳдан ўзгаларга ёпишиб олиб сўрайдиган кимса бор нарсасидан маҳрум бўлибди.

©️"Солиҳлар суҳбати"дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу ишимиз ҳурматсизликми?

Савол: Баъзида қибла тарафга қараб оёқ узатиб ётишга мажбур бўламиз. Ёшлигимиздан бизга “Қиблага оёқ чўзма, ёмон бўлади”, деб ўргатишган. Аммо негалигини айтишмаган. Бу ҳолат шунчаки қиблага нисбатан ҳурматсизликми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла – Аллоҳнинг шиорларидан, дин нишони ва белгиларидан биридир. Аллоҳ
таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят).
Шунинг учун қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш, қибла тарафга қарата туфлаш, қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар:
“Уйқуда ёки уйғоқликда узрсиз Каъбага икки оёқни узатиш макруҳ саналади” (“Ан-Нофиул кабир” китоби). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳикмат

‏واعلمْ!
أنّ مَن هو في البحر على اللَّوح ليس بأحوج إلى الله وإلى لطفه ممن هو في بيته بين أهله وماله.
فإذا حققتَ هذا في قلبك فاعتمِد على الله اعتماد الغريق الذي لا يَعلمُ له سببُ نجاةٍ غيرَ الله.
ابن قدامة

«Мол-дунёси бўлиб, оиласи билан уйида ўтирган кишининг Аллоҳ ва У Зотнинг меҳрибонлигига муҳтожлиги денгизда тахта устида қолган кишидан кам эмас.
Агар қалбан шуни англаган бўлсанг, Аллоҳдан бошқа нажоткори йўқлигини билган чўкаётган каби Унга таваккал қил».

Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ

Каналга аъзо бўлиш:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтлари:
22.06.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🧎‍♂️ Кечаси ўқилган намоз фарз намозлардан кейинги энг афзал намоздир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза муҳаррам ойидаги рўзадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Кечаси ўқилган намознинг кундузи ўқилган намоздан устунлиги худди махфий қилинган садақанинг ошкора қилинган садақадан устунлиги кабидир» (Имом Табароний ривояти).

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кечалари озми-кўпми намоз ўқишни буюрар эдилар ва кечаси ўқийдиган ўша намозимизни тоқ қилишни таъкидлар эдилар» (Имом Табароний ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намозда кўп турганларидан оёқлари(нинг тўпиқдан пасти) шишиб, ёрилиб кетар эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, барча гуноҳларингиз кечирилган бўлса, нима учун бундай қиласиз? Нима учун туни билан тинмай намоз ўқиб чиқасиз?» деб сўраганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимга шукр қулувчи банда бўлмайинми?» деганлар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

📚“Энг шарафли уммат” китобидан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

🌞🌞🌞🌞

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

Каналга
аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Акса урганда нима дейилади?

Ибн Ҳамид айтади: «Бир киши Ибн Муборакнинг ҳузурида акса урди, лекин Аллоҳга ҳамд айтмади. Ибн Муборак унга: «Акса урган одам нима дейиши керак?» деди. У: «Алҳамдулиллаҳ дейиши керак», деди. Ибн Муборак: «Ярҳамукаллоҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилсин)», деди.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13. Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик.
Каҳф эгалари ҳақида турли ривоят ва қиссалар бор. Аммо Қуръонда:
«Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз».
Ҳақиқий ва ишончли хабар шу. Шундан бошқа ҳақиқий ва ишончли хабар йўқ. Ана ўша маълумотлардан бири шуки:
«...улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир».
Каҳф эгаларининг бош сифатлари уларнинг иймонли эканликларидир. Шу билан бирга, улар ёш йигитлардир. Иймонлари туфайли:
«...Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик».
Оғир ҳолга тушиб қолганда нима қилиш кераклигини илҳом этдик. Ҳамда:
@mehrob_uz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Модомики кабира гуноҳлардан сақланилар экан, беш вақт намоз, жума намози кейинги жумагача ва рамазон рўзаси келаси рамазонгача бўлган гуноҳларга каффоротдир” (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси амал афзаллигини сўрашди. У зот алайҳиссалом: яъни “Ўз вақтида адо қилинган намоз” (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кимки беш вақт намозини мукаммал таҳорат ила ўз вақтида адо қилиб юрса, қиёмат куни намоз унга нур ва ҳужжат бўлади (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақти кам қолгани сабабли таяммум қилиш жоизми?

Савол: Киши бомдод намозининг охирги вақтида уйғонса, таҳорат қилса намозга улгурмаса, таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими? Жунуб ҳолатда ҳам шундай қилса-чи?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, умуман, беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас. Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтлари:
23.06.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2025/06/27 20:05:35
Back to Top
HTML Embed Code: