Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега бировнинг айбини достон қиласиз?!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣️ Ҳар бир фазилатга, ҳар бир қонунга восита одобдир.

📝 Изоҳ. Одоб муваффақият калитидир. Бу калит билан яхшиликлар эшиги очилади, ёмонликлар эшиги қулфланади. Саодат асрида ростгўйлик ҳар бир мўминда учрайдиган оддий хислат эди. Бугун бу хислат фазилатга айланди. Замонлар ўтиб, ёлғончилар кўпайгани сайин одамлар орасидан битта ростгўйи чиқиб қолса, унинг рост сўзи зиммасидаги вазифани ортиғи билан бажарган, мисли кўрилмаган жасоратни содир этган олийжаноб, олийҳиммат кишининг фазилати сифатида қараладиган бўлди. Аслида, рост гапириш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг феълида бўлиши керак бўлган хусусият. Бу хусусиятни чин маънода фазилатга айлантирадиган восита одобдир. Рост гапириш мақсад эмас, балки гапирилган ўша рост гапнинг қабул қилиниши муҳим. Рост гапнинг мақбул бўлиши гапирувчининг одобига боғлиқ. Одоб бизга ҳақ гапни қачон, қаерда ва қандай шаклда тақдим этишни ўргатадиган илмдир. Демак бир нарсани билиш ҳали илмнинг ҳаммаси эмас. Қачонки, билинган нарсани қўллаш шартлари ҳам ўзлаштирилгандан кейин у нарса ҳақидаги илм тўла бўлади.

📚 “Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳассон ибн Абу Синон айтади: Тақво жуда осон. Нимадан шубҳалансанг, ўшани тарк қил, вассалом.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яхши гумон – иймон ҳимоячиси

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳижрий янги йил муборак бўлсин!

🌟Эртага, 2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир.

🌟Бу ойда Ашуро куни бўлиб, 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.

🌐 Ашуро куни ҳақида Youtube орқали кўринг: 👇
https://youtu.be/0sE07a1MUaE?si=ZypYIdeOsmKd1m1F

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтлари:
26.06.2025 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Аллоҳ таолодан узун орзуга берилишдан паноҳ тилаймиз

Аҳмад ибн Иброҳим Давриқий айтади: «Намоз вақти бўлди. Маъруф Карҳий Абу Тавбага: «Бизга имомликка ўтиб бер» деди. У: «Ҳозир сизларга ўқиб берганим билан кейингисини ўқий олмайман», деди. Маъруф унинг кейинги намозда ҳам имом бўлиб беришини умуман ўйламаганини назарда тутиб, «Аллоҳдан узун орзуга берилишдан паноҳ тилаймиз, чунки узун орзу яхши амаллар қилишдан тўсиб қўяди», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИДАГИ ДУО

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

@MEHROB_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🍃🕊🌷🍃🕊🍃

Аллоҳим муҳаррам ойини бизларга хайрли ва барокатли қилгин! 🤲

☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»☘️

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энг яхши амаллар

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17. Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан.
Араб тили билимдонлари, бу тасвир ёлғиз Аллоҳга хос, дерлар.
Ғорда бир гуруҳ йигитлар бир неча йилдан бери ухлаб ётишибди. Ҳар куни қуёш чиқади, аммо уларга тегмайди. Сўнгра оғиб ботишга мойил бўлади, яна ғор аҳлига тегмайди.
«Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан».
Яъни, эрталабдан тушгача уларнинг ўнг томонига, тушдан то қуёш ботгунча чап томонига иссиғи тушади. Йигитлар ётган жойга қуёшнинг иссиғи мутлақо тушмайди.
«Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар».
Атрофларидан шамол ўтиб туради. Бу шарт-шароитлар йигитларнинг сурункали ухлашига ўзига хос омил бўлади. Агар қуёш нури тушиб, уларни иситса, уйғонишлари ёки жисмлари иссиқ-совуқдан зарар топиши мумкин. Шунингдек, улар ғорнинг кенг жойида ётишлари ва атрофларидан шамол ўтиб туриши ҳам сурункали уйқуга ёрдам беради.
«Ана шу ҳам Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидандир».
Яъни, ўша ҳолат–уларнинг узлуксиз бир неча йил ухлашлари, қуёш уларнинг ўнг ва чап томонларидан ўтиб уларга тегмаслиги, улар эса, ҳам ўлмасдан, ҳам ҳеч нарсани билмасдан ухлаб ётишлари Аллоҳнинг мўъжизаси саналади.
«Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир».
Ҳидоятга юришнинг ҳам қоида-қонуни бор. Ким ўша қонунга риоя этса, Аллоҳ таоло ғорга бекинган йигитларга ўхшатиб, ҳидоятини зиёда қилади, қалбларини мустаҳкамлаб қўяди.
«Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан».
Залолатга кетишнинг ҳам қоида-қонунлари бор. Ким мазкур йигитларнинг қавмига ўхшаб адашиш йўлига юрса, Аллоҳ адашишни зиёда қилиб қўяди. Аллоҳ адаштирган одамга эса, ҳеч қачон дўсту меҳрибон топилмайди.
Кейинги оятда ғордаги ҳолат тасвири давом этади:
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмон гумон ҳам ўз ўрнида лозим бўлади!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 Диққат, янги лойиҳа!

Мўмин киши замон билан ҳамнафас яшаши, энг ёрқин лаҳзаларни тутиб қолишга ҳаракат қилиши табиий. Шуни инобатга олиб, mehrob.uz каналида ёрқин лаҳзаларни ҳавола этишни ният қилдик.

🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 https://www.tg-me.com/boost/mehrob_uz

Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Неъмат ўсма қўйган келинчакка ўхшайди, шукрни унга тумор қил. Неъмат билан бирга шукр бўлса, бу неъматнинг заволи йўқ, неъмат билан бирга инкор бўлса, бу неъматнинг бақоси йўқ.

📝 Изоҳ. Неъмат Оллоҳ таолонинг бандасига ҳадяси. Бандасига меҳрибон Зот неъматни шунчаки эмас, балки уни зийнатлаб, кўз кўрганда қувонадиган ҳолда ҳадя этади. Лекин неъмат ҳамиша хавф қуршовида: унинг гўзаллигини кўрган ва унга етолмаган кўзлар ҳасадга тўла! Агар Оллоҳ ато этган неъматга талофат етмасин десанг, уни ёмон кўзлардан асра, шукрни унга тумор қилиб тақ! Зеро, берилган неъматни шукр билан қўрғонласанг, бу неъматнинг заволи йўқ. Аксинча, Оллоҳ таоло ҳамма қулайлиги билан сенга ато этган неъматнинг қадрига етмасдан ношукрлик, инкор, қаноатсизлик йўлига ўтиб олсанг, бу неъмат сенда узоқ турмайди. Қуйидаги шеърда бу маъно янада батафсилроқ очилган:

Шеър:
Тирикчилик бўлиб қолган бор ғаминг,
Умринг емиряпти ҳаёт ташвиши.
Дунё лаззатига заҳар қўшилган,
Нон билан заҳарга ботяпти тишинг.
Берилган неъматнинг риоясин қил,
Чун гуноҳ неъматнинг кушандасидир.
Оллоҳга шукронанг давомли бўлсин,
Ношукур – банданинг шармандасидир.
Огоҳ бўл, Оллоҳ тез ўч олувчи Зот,
Бундай «бандалик»дан ўзни четга торт.
Нимаки, камолга етди, дейилса,
Унинг заволидин бўлгил эҳтиёт.


📚 “Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Mehrob.uz pinned a photo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ»
шу ғоя асосида навбатдаги тадбир ташкил этилди

Бугун, 26 июнь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Янги ҳаёт туманида «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар.
Тадбирда Янги ҳаёт тумани 329-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Фарзанднинг ахлоқий тарбиясида ота-оналарга тавсиялар” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Учрашув охирида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Самимий ва манфаатларга бой ўтган учрашув хайрли дуолар билан якунланди.
@mehrob_uz
2025/06/28 05:26:02
Back to Top
HTML Embed Code: