Telegram Web Link
#тақвим

🕰 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
#зикр_дуо_салавот

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

📖 Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.

Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 

🌷🚀@muminauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#juma_muborak

🌙 Набий алайҳиссалом дедилар: "Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир".


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган).

🤲Аллоҳим, саййидул айём жума куни Сенинг раҳматинг ва мағфиратингга ноил қилгин, Набий алайҳиссаломнинг шафоатларига эриштиргин, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишимизни насиб этгин.

💐ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🚀@muminauz🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍4🥰3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌀 Умрдан узун амаллар

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72🔥1
#xabarlar

🤔 ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

🗣 Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация Макка шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

🟢 Айни кунларда бир гуруҳ ҳамюртларимиз Маккаи мукаррама ибодат ва зиёратларни имону ихлос, чексиз бахт ва шукроналик ила адо этишмоқда. Хусусан, суннати муаккада бўлган умра амалини бажариб, эндиликда Каъбатуллоҳ тавофи, Ҳарами шарифда кундалик ва нафл намозларни ўқиш, Арофот тоғи, Мино ва Муздалифа водийлари зиёрати каби амаллар билан машғул бўлмоқда.

Мулоқотда умрачиларимиз барча шароитлар муҳайё қилингани, айниқса, меҳмонхонанинг янги ва ҳар томонлама шинамлиги, 24 соатлик тартибда автобуслар қатнови йўлга қўйилгани, фoйе ва хоналарнинг озода, кенг ва шинамлиги кишининг баҳру дилини очиши, таомлари ибодатга қувват бўлаётгани, малакали ишчи гуруҳи ва тажрибали шифокорлар томонидан доимий кузатув олиб борилишини мамнуният ила изҳор қилишди.


Мулоқотлар самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🥰31
#savol_javob

🥰 НАМОЗ ИЧИДА СОАТГА ҚАРАШ

САВОЛ: Ҳозирда ақлли соатлар телефонга уланади ва хабарлар келганда соатда кўринади. Намоз ўқиётган вақтда хабарларни бехосдан ўзи хоҳламаган ҳолда ўқиса ёки рақамларга кўзи тушиб қолса, намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда кўзингиз тушиб қолиши ёки ичингизда (дилингиз билан) ўқишингиз билан намоз бузилмайди. Аммо хабарни ёки соатни тилга чиқариб ўқиб қўйсангиз, намозингиз бузилади. Чунки намоз ичида гапириш уни бузади.
   Намоз банданинг Робби билан муножоти бўлгани учун, уни ўқиш давомида атайлаб соатга қарамаслик керак. Муножотда атрофга аланглаш, турли нарсаларга қараш хушуга путур етказади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍7
#mutolaa

ТЕМУРИЙЗОДА МАЛИКА — ҚУРЪОН ХАТТОТИ

558 йиллик тарихга эга нафис Қуръон саҳифаси — Темурийлар давлати даврида аёл хаттотлар ижодининг ёрқин намунаси. Шодмалик хотун томонидан қоғозга битилган бу ноёб асар нафақат диний матн, балки илм, санъат ва маънавият уйғунлигининг тимсолидир.

Батафсил...

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7👍54
#тақвим

🕰 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo_zikr

📿 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари 🤲

حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ


📖Ўқилиши: “Хасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.

Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” (Тавба
сураси, 129-оят)
.

🚀@muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍5
#кун_ҳадиси

🧎‍♀️ ЗУҲО НАМОЗИ

Зуҳо намозини ўқиш суннати муаккада.


💬Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Ҳалилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар: ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни».
Имом Бухорий, Муслим ва Насоийлар ривояти.

Фазилати: Зуҳо намози Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига васиятларидандир. У 360 та садақага тенг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилади», дедилар.
Имом Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.

Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат Зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар.
Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти.

🌙 Ракатларининг сони: Камида икки ракат ўқилади, кўпининг чегараси йўқ. Энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлари Оиша разияллоҳу анҳодан нақл қилинган. Зуҳо намозида маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. Ушбу намоз овоз чиқармасдан махфий, ёлғиз ҳолатда ўқилади.

Вақти: Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 3 соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан 10-15 дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади)  тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир.

🤲Аллоҳим, барчамизни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига амал қилишни ҳамда зуҳо намозининг ажру савобларидан бахраманд бўлишни насиб этгин.

@muminauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/11/08 03:06:47
Back to Top
HTML Embed Code: