Telegram Web Link
Forwarded from Marwa
Muslim Mind жамоаси таржима қилаётган китобдан иқтибослар.

Манба : Muslim Mind

Marwa
38👍22🔥2🐳2🌚1
Ислом ечимдир. Лекин, шаклий Ислом ва юзаки диндорлик эмас. Балки, ҳақиқати ва жавҳари илм, амал ва ахлоқ бўлган Ислом ечимдир.

©Мустафо Маҳмуд

Muslim Mindақл юритадиганлар учун!
👍62💯13❤‍🔥5🔥52🎉2😢1
Бу ой, ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам буюклигини тан олган, икки олам сарвари, Хотамул Анбиё Муҳаммад ﷺ дунёга келган ойдир. Бизни ўз Ҳабибига уммат қилган Зотга ҳамдлар бўлсин!

Бу шукроналик тўкис бўлиши учун Расулимиз ҳаётлари, шакл-у шамойиллари, сийратлари ва фазилатлари тўғрисидаги қиссалардан ўрганишимиз ва ўрганганларимизга амал қилишимиз лозим.
Шу сабаб сизларга сийрат ҳақидаги дарсликлар ва китоблардан бир қанчасини тавсия қиламиз.

•Шайх Др. Ясир Қозининг асл манбалар асосида Расулуллоҳнинг сийратларини батафсил ёритиб берган, инглиз тилидан таржима қилинган аудио ва видео кўринишидаги дарсликлар тўплами.

•Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг бизларга ҳар йили 2 бор ўқилиши васият қилинган «Тарихи Муҳаммадий» китоби. Буерда китоб аудиоси.

•Сафиййурраҳмон Муборакпурийнинг Расулуллоҳни сийратларига бағишланган "ар-Раҳиқ ал-мақтум" асарлари.

•Абдуллоҳ домланинг сийратга бағишланган аудио дарсликлари.

•Нуриддин Ҳожи Холиқназаровнинг "Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ" номли аудио дарсликлари.

Ваҳий келишидан бошланиб, то қиёмат кунигача Расулуллоҳга қилинадиган туҳматлар, ҳақоратлар бўлган ва бўлаётган экан, сиз азизлар, ул зотга саловот-у дурудлар айтишингиз буюрилгандир.

#оят

Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам унга салавот ва салом айтинглар!
Албатта, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлар ва улар учун хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.

[Аҳзоб сураси, 56-57-оят]

Юқоридаги тафсия қилинган дарслик ва китоблардан фойда олиб, яқинларингизга ҳам улашасиз, деган умиддамиз.

Muslim Mindақл юритадиганлар учун!
43👍17❤‍🔥5😢4🎉3🥰2👌2🔥1
Сер Сайид Аҳмад Хон – замонавий Ҳиндистоннинг мажозий маънодаги асосчиларидан бири, 1817-йил 17-октябрда Деҳлида туғилган ва ўз фаолиятини давлат хизматчиси сифатида бошлаган.

1857-йилги қўзғолон Сайид Аҳмад ҳаётидаги бурилиш нуқталаридан бири бўлди. Ҳинд мусулмон қатлами ижтимоий ва сиёсий нуфузини сақлаб қолиш учун айниқса Шимолий Ҳиндистонда яшовчи мусулмонлар инглиз тили ва замонавий илмларни мукаммал эгаллашлари зарурлигини англай бошлашади.

У қашшоқ ва қолоқ мусулмон жамоасининг имкониятларини кенгайтиришда таълимнинг муҳим ролини тан олган дастлабки кашшофлардан бири эди. Бир жиҳатдан, сер Сайид энг буюк ижтимоий ислоҳотчилардан бири ва замонавий Ҳиндистоннинг буюк миллий қурувчиси эди. Турли мактаблар ташкил этиш орқали Мусулмон университетини шакллантириш йўл харитасини тайёрлашга киришди. У 1863-йилда мусулмонларга илмий характер сингдириш ва ғарб билимларини ҳиндларнинг ўз тилларида етказиш мақсадида илмий жамиятни тузди.

Илмий жамиятнинг органи бўлган Алигарх институти газетаси 1866-йил март ойидан нашр этила бошланган ва анъанавий мусулмон жамиятида онгини қўзғатишга муваффақ бўлган. Инглиз ҳукуматининг қаршиликларига қарамай, сер Сайид инглиз тилида «Муҳаммад ижтимоий ислоҳотчиси» ва «Теҳзибул Ахлақ» журналини чоп эта бошлайди.

1875-йилда сер Сейид Алигархда Мадарсатул Улум Коллежига асос солди. Бу даргоҳни очиш фикри Лондонга саёҳатга қилиб Оксфорд ва Кембриж университетларидан кейин пайдо бўлган. Унинг мақсади Британия таълим тизимига мос, лекин Исломий қадриятларга путур етказмаган ҳолда коллеж қуриш эди.

У бу коллеж эски ва янги, Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприк бўлишини хоҳларди. У ғарб таълимотига асосланган таълим бериш зарурияти ва долзарблигини тўлиқ англаган бўлса-да, шарқ таълимотининг қадр-қимматини эътибордан четда қолдирмай, ўтмишнинг бой меросини асраб-авайлаш ва авлодларга етказишни мақсад қилган.

Доктор Муҳаммад Иқбол шундай таъкидлайди:

«Сер Сайиднинг ҳақиқий буюклиги шундаки, у Ислом жамиятининг уйғонишига эҳтиёж сезган ва бу йўлда ҳаракат қилган биринчи ҳинд мусулмони эди - унинг нозик табиатини замонавийликка биринчи бўлиб муносабат билдирган пайқаш мумкин».

Сер Сайиднинг мақсади нафақат Алигархда коллеж очиш, балки бутун мамлакат бўйлаб мусулмонлар томонидан бошқариладиган таълим муассасалари тармоғини тарқатиш эди. Шу мақсадни ҳисобга олган ҳолда бутун Ҳиндистон мусулмонлари таълим конференциясини ташкил этди ва бу руҳни жонлантирди. Мусулмонларни бир қатор таълим муассасаларини очишга ёрдам беришга ундади. Шу тариқа Алигарх шаҳрида ижтимоий ҳаракат вужудга келди. Бу Ҳиндистон мусулмонларини чуқур уйқудан уйғотган ва уларга ижтимоий ва сиёсий сезгирликни сингдирган мусулмон нодавлат ташкилотининг биринчи тури эди.

Сер Сайид субконтинентнинг замонавий жамияти ривожланишига кўплаб муҳим элементларни қўшган. Сер Сайиднинг ҳаёти давомида XXI асрнинг машҳур Британия журнали «The Englishman» 1885-йил 17-ноябрдаги шарҳида шундай деди: «Сер Сайиднинг ҳаёти» замонавий тарихнинг энг яхши босқичларидан бирини ажойиб тарзда тасвирлаб берди".

У 1898-йил 27-мартда вафот этди ва АМУ (Алигарх Мадрастул Улум) бош масжиди ёнига дафн қилинди.
Аллоҳ уларни раҳматига олсин…

© Толиб Ўғли тайёрлади

@muslim_mind
👍28🔥197👌1
Forwarded from Tirilish | Nashriyot
#tuhfamiz🔥

Tez kunda Dr. Odil Jarrorning "Dahriylik haqiqati" asari o'zbek tilida nashriyotimizda nashr etiladi!

“Yaratganga ishonish, iymon keltirish bu aqlimizga dushman boʻldik degani emas. Iymon va ishonch esa aqlning asosidir".

Dr. Odil Jarror Islomiy markazlardan birida volontyor bo'lib ishlar ekan, turli xil e'tiqod va madaniyat vakillari bilan bo'lgan suhbatlar ushbu kitobini yozishga sababchi bo'ladi.

Asosiy e'tiborni bugun fan ortida berkinib kishilar aqli va qalbini dindan ayirmoqchi bo'lgan dahriylikning asli haqiqatiga qaratgan bo'lsa-da, u suhbatlashgan turli e'tiqod vakillarining musulmonlarga beradigan qiziqarli savollariga ham to'xtalib o'tadi.

Muallif kitobda keltiriladigan har bir ma'lumotlarga manbalar keltiradi-ki, bu bilan kitobning saviyasini va o'quvchining ma'lumotlarni tekshirib olish imkoniyatini oshiradi.

P/S: Kitob o'zbek tiliga "Muslim Mind" jamoasi tomonidan tarjima qilindi!

Telegram | Instagram
🔥43👍30👌7❤‍🔥3👏2
Эйнштейн ва сионизм

«Адашган ва жиноятчи кимсаларга алоқадор ҳеч кимни кўришни истамайман.» – хатдан.

1948-йил май ойида Исроил апартеид мамлакати тузилишидан бир неча ҳафта олдин, Америкадаги сионистик ташкилот раҳбарлари Шепард Рифкин дунёга машҳур физик Алберт Эйнштейнга мактуб йўллаб, ҳаракатни қўллаб-қувватлашни ва унга қўшилишни сўради. Унинг келиб чиқиши яҳудий бўлганлиги сабабли, ташкилот ўзи фашистлар Германиясидан қочган ва Гитлер сиёсатидан Америкада бошпана топган Эйнштейннинг сионизм тарафдори бўлишини тахмин қилган эди.

Бироқ, Эйнштейн 1922-йилда Фаластинга саёҳат қилгани ва ўша пайтда у ердаги воқеликни ўз кўзи билан кўргани учун у сионизмга алоқадорликдан ғазаб қилиб, бу ташкилотга жавоб хати ёзади (xат расмда).

Эйнштейн яҳудийлар ва мусулмонлар тенг ҳуқуқли бирга яшайдиган юртни хоҳларди ва у сионистик лойиҳа ўз мақсадларига миллионлаб одамларга катта азоблар ва беҳисоб ўлимлар келтирмасдан туриб эриша олмаслигини тушунган эди.

У сионизм яҳудий халқининг идеалларига хиёнат эканлигини ва ўша пайтда унинг амалиётчилари террорчилардан бошқа нарса эмаслигини даъво қилишгача борган ва бу мутлақо тўғри. Кўплаб тарихчилар, хусусан, Илан Папенинг асарлари ҳам буни исботлаган.

Мақоланинг аҳлоқий моҳияти:
Ҳа, Эйнштейн даҳо эди, лекин сионизмни ирқчи, ёвуз, супрематистик мафкура эканлигини тушуниш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас, сионизм фақат бегуноҳ одамларни ҳуқуқларидан маҳрум қилиш орқали муваффақият қозониши мумкин.

© Толиб Ўғли тайёрлади

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!

Telegram | YouTube
👍61🔥12❤‍🔥7😢5👏4👌1💯1
Исроил давлатининг туғилишида тероризм қандай ёрдам берган?

Терроризм аниқ жиноят ва Исломда ҳам бегуноҳ инсонларни ўлдириш тақиқланган. Кўпчиликнинг фикрича, Исроил репрессияларига Фаластин мухолифатини терроризм билан боғлаш одат тусига кирган. Бироқ, бугунги кунда Фаластин ерларида сионистлар амалга ошираётган давлат терроризмидан ташқари, турли сионистик террор ташкилотлари ҳам борлигини кам одам билса керак. Хусусан, Иргун ва Леҳи каби ташкилотлар ҳақида гапириб ўтамиз. Одатда бу ташкилоталарни инглиз босқинчиларига қарши курашган шунчаки "ер ости гуруҳлари" (аҳамиятсиз гуруҳчалар) сифатида кўрсатилади, аммо аслида шундаймикин?

Дарҳақиқат, сионистлар ўзларининг "давлат" деб атаганларини, асосан, Фаластиннинг тинч аҳолисига қарши террор қилиш туфайли қурдилар. Шу билан бирга, ўша пайтда ХАМАС ёки бошқа Фаластин “террорчи” ташкилотлари ҳақида ҳеч қандай гап бўлмаган. Бу ерда кичик рўйхат, жумладан сионист террористларнинг икки йил ичидаги (1937-1939) фақат баъзи жиноятлари кўрсатилган:

1937 йил 14 ноябрь - Қуддус кўчаларида Иргун жангчилари ўқ очишди. Реҳавиа ҳудудида 2 фаластинлик пиёда ҳалок бўлди. Кейинроқ снайперлар фаластинликлар билан тўла автобусга қарата ўт очиши оқибатида 3 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 8 нафари яраланди.

1938 йил 17 апрел - Иргун биринчи (лекин охирги эмас) Фаластин кафесини бомбардимон қилди. Натижада 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.

1938-йил 5-июл - Яффада тинч аҳолига қарши қатор ҳужумлар, жумладан автобусларни портлатиш ва отишма. Натижа: 11 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди.

1938 йил 6 июл - Сионистлар дам олишсиз ишладилар. Иргун Ҳайфадаги очиқ бозорга бомба қўйди. Бомба қурилмаси портловчи моддалар ва михлар билан тўлдирилган бир нечта металл сут қутиларидан иборат эди. Натижа: 18 киши ҳалок бўлди, 38 киши яраланди.

1938 йил 16 июл - Қуддусдаги араб бозорида худди шундай портловчи қурилма: 10 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди.

1938 йил 26 июл - Яна Ҳайфа ва Иргундан яна бир бомба: 27 фаластинлик ҳалок бўлди, 46 киши яраланди.

1938 йил 26 август - Бу сафар Яффа бозорида портлаш содир бўлди. "Кучли портловчи қурилма" 24 фаластинликни ўлдиргани ва 35 киши яралангани айтилган. Масъулиятни Иргун ўз зиммасига олди.

1939-йил 29-май - Иргун Қуддусдаги кинотеатрни бомбардимон қилди. 5та томошабин ҳалок бўлди, 18 киши яраланди.

Фойдаланилган манбалар:
https://www.tg-me.com/antiharxilizm/648

P/s: Эйнштейн билдирган хавотирли фикрлар то бугунгача ўз исботини топяпти, афсуски…

Muslim Mindақл юритадиганлар учун!
👍35🔥8👏3
"Душман ким? Фаластин халқи!"

Сўзларида ўзини модернист, либерал ёки секуляр ҳисоблайдиган исломофобларни кузатсак, яҳудийларга нисбатдан қилинадиган ҳар қандай (ўринли ёки асоссиз бўлсин) негатив муносабатларга қарши адвокатлик қилиб қолишади. Ўзлари тўғри деб ҳисоблайдиган бу меъзонлари шу қадар бузилган-ки, яҳудийлик дини ва уни вакилларини танқид қилиш мумкин эмас, аммо, Ислом дини ва уни вакилларига нисбатдан хоҳлаганларича бўхтон-ҳақоратларлар қилишни эркинлик ва ўз ҳуқуқлари деб билишади.

Бугун уларнинг маънавий отаси ҳисобланган сионист яҳудийларининг сиёсатчилари бераётган ноинсоний баёнотлар ҳақида таништирамиз. Умидимиз, кўр кўзлар очилсин ва асл терористлар-у, уларнинг маслакдошлари ким эканини билиб қўяйлик.

Яна диққат қиларлик муҳим масала шу:
Бу ишлар очиқ зулм ва яҳудийлик динига зид эканини таъкидлайдиган, қолаверса, мусулмонларга хайрихоҳ бўлган яҳудий жамоатлари ҳам бор бўлиб, уларга нисбатан душман кайфияти шаклланмаслиги керак. Биз мусулмонлар Ислом динимиз аҳкомлари ўлароқ, ҳеч кимни миллатига, ирқига, жинсига ва динига кўра камситмаймиз. Бу мумкин эмас.

@Muslim_Mind
👍33🔥10😢9💯5👌1
O‘zbek tilining imlo lug‘ati (2013).pdf
15.8 MB
Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу Ватаний ишдир” – Исҳоқхон Ибрат.

Ҳар бир инсонда ҳаёти давомида бирор сўзнинг тўғри ёзилиши борасида шубҳа уйғонади, шундай ҳолларда айнан имло луғати тўғри йўл кўрсатади. (Кириллчаси бу ерда)

Ўзбек тилига давлат тили маъқоми берилган кун учун қувонган ва тилини чиндан севган ҳар бир киши учун.

@Muslim_Mind
👍41🔥1074🌚3❤‍🔥2🐳2💯2😁1👌1
Жаброил ила келган ваҳийга ишонмаганлар Азроил билан келган ажалга таслим бўлажаклар!

Жалолиддин Румий

@Muslim_Mind
👍13721😢159💯8❤‍🔥4🎉4🔥3👌2🐳2
Forwarded from Muhammad Nur 🇵🇸
❤‍🔥23👍115🥰3🔥2💯1
2025/10/28 02:27:06
Back to Top
HTML Embed Code: