#xabar #muftiy
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: “КИМ УСТОЗИНИ РАНЖИТСА, ИЛМНИНГ БАРАКАСИДАН МАҲРУМ БЎЛАДИ”
🗣 Хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугунги жума намозини пойтахимизнинг Олмазор туманидаги "Исломобод" жоме масжидида адо этдилар.
⏺ Жума намозидан олдин муфтий ҳазратлари жамоатга устоз ва муаллимларнинг мақоми, қадр-қиммати, жамиятдаги ўрни қандай бўлиши ҳақида манфаатли суҳбат қилиб бердилар.
🌙 Дарҳақиқат, динимизда ҳам устознинг қадри, фазли жуда улуғланган. Чунки айнан муаллимлар келажак авлоднинг эътиқоди ва тафаккури тўғри шаклланишида муҳим ўрин тутади.
🤲 Манфаатли маъруза давомида кейинги йилларда юртимизда устозлар мақоми, уларга бўлган эътибор юқори бўлаётгани эътироф этилиб, муаллим ва мураббийлар ҳақига хайрли дуолар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🗣 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз маърузаларида ана шу муҳим нуқтага эътибор қаратиб, оят ва ҳадислар асосида устоз ва мураббий бўлган зотларга юксак эҳтиромда бўлиш лозимлигини эслатиб ўтдилар. Зеро, Қуръони каримнинг бир ўрнида: "Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” (Мужодала сураси, 11-оят) дейилган бўлса, яна бир ўринда: "Биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўлурми?" (Зумар сураси, 9-оят) дея илм аҳли бўлганларнинг даражалари жуда юқори экани баён этилган.
Ҳадиси шарифда эса: "Албатта, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ва дирҳам (мол-дунё) мерос қолдирмаган. Балки илм мерос қолдиришган. Ким бу илмдан насибадор бўлган бўлса, улкан бахтга муяссар бўлибди" деб келтирилади (Имом Термизий ривояти).
🌙 Муфтий ҳазратлари таълим-тарбиядек шарафли иш пайғамбарларнинг вазифаларидан бири экани, ўқитувчи ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига ёш авлоднинг илмига илм, одобига одоб қўшилишини таъкидлар эканлар, “Ким устозини ранжитса илмнинг баракасидан маҳрум бўлади”, дея уқтирдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68🕊9😢7🤝3🤩2👏1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
📢 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (26.09.2025)
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50👏2🕊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz
📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (7-қисм)
📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.
🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.
#siyrat
#mavlid_oyi
#ashshamoil_almuhammadiyya
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
#siyrat
#mavlid_oyi
#ashshamoil_almuhammadiyya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53😢6👏4💯3⚡2🕊2🤝2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo #oyat #yangi #ish
🤲 ЯНГИ ИШ БОШЛАШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
{رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي}
📖 "Роббим, менинг кўксимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар" (Тоҳо сураси, 25-28-оятлар).
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
{رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي}
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88😢8🕊8⚡4🤩4💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#siyrat
📹 Зайд ибн Ҳориса (10-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
#siyrat
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари
#muftiy_minbari@muslimuzportal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49😢3🤝3🕊2
#xabar #etirof
🗣 ТИНЧЛИК ВА ИСЛОМ МАЪРИФАТИНИНГ ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФИ
📍 Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
🗣 Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва талабалар иштирок этди.
✅ Шунингдек, сўзга чиққан иштирокчилар маърузадаги тинчлик-осойишталикни сақлаш, афғон халқига кўмак бериш, хавф-хатарларга қарши курашиш, дунёда камбағалликка барҳам бериши, экология, ёш авлод таълим-тарбияси ва аждодлар илмий меросини ўрганиш каби долзарб масалаларнинг мазмун моҳиятига катта эътибор қаратдилар.
⏺ Анжуман қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
💬 Анжуман Президентимизнинг АҚШга амалий ташрифи ва БМТ Бош Ассамблеясининг саксонинчи сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятига бағишланди.
– БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар бугунги анжуманга илмий-маънавий асос бўлиб хизмат қилади, – деди ректор Музаффар Комилов. – Бу чиқиш нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида катта қизиқиш уйғотди.
Конференцияда муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай дедилар:
– 2017 йилда давлатимиз Раҳбари БМТ юксак минбаридан туриб, ушбу ташкилот тарихида илк марта Имом Бухорий бобомиз номларини зикр қилган эдилар. Бу сафар ҳам буюк аждодларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий меросини алоҳида эътироф этдилар. Зеро, бугунги дунёда ислом маърифати, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларини жаҳон ҳамжамиятига етказишнинг долзарблиги ортиб бормоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55💯7👏4🤩2🕊2