Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍741🕊1
#mutolaa #zikr
📿 «СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ»НИ КЎПРОҚ АЙТИНГ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ، حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.


📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.


💬 «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм»ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.

Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.

🟢Бас, шундай экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланайлик.

📚 «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63👏5💯53🤩2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Она - меҳр манбаи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53😢11💯2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#video #qarz #fiqh

💰ҚАРЗ БЕРИШ БИЛАН САДАҚА БЕРИШНИНГ ФАРҚИ ҚАНДАЙ? (3-қисм)

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

▶️ Тўлиқ кўрсатув FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😢62
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz

📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (10-қисм)

📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.

#siyrat
#mavlid_oyi
#ashshamoil_almuhammadiyya

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👏4🕊4🤩1💯1
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, халқимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини кенг намойиш этишга қаратилган ишлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации и ознакомился с проводимой работой по широкому представлению богатого исторического и духовного наследия нашего народа.


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58😢6🕊62🤩2
#xabar #mufti_sovrini
🗣 “МУФТИЙ СОВРИНИ – 2025” МУСОБАҚАСИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Шу йилнинг 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Муфтий соврини – 2025” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади.

Ушбу муносабат билан бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Le Grande Plaza” меҳмонхонасида мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, ҳудудий вакиллар, жамоа аъзолари ва уларнинг мураббийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

💬 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов, Обиджон Қодиров, таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу эса жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда аҳамияти катта эканини таъкидлади. Шунингдек, диний соҳа ходимлари барча жабҳалар қатори спорт соҳасида ҳам фаоллик кўрсатаётгани таҳсинга лойиқлигини эътироф этди.

🤔 Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таркибидаги ҳудудий вакилликларнинг жамоалари қуйидаги тартибда ўзаро беллашади:

1-ўйин: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёти жамоаси;

2-ўйин: Наманган вилояти ва Қашқадарё вилояти жамоалари;

3-ўйин: Хоразм вилояти ва Сурхондарё вилояти жамоалари;

4-ўйин: Андижон вилояти ва Сирдарё вилояти жамоалари;

5-ўйин: Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти жамоалари;

6-ўйин: Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти жамоалари;

7-ўйин: Тошкент вилояти ва Бухоро вилояти жамоалари;

8-ўйин: Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти жамоалари.


❗️Маълумот ўрнида беллашувлар ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ўтказилади. Ҳар бир жамоа таркиби 5 нафар асосий, 4 нафар заҳирадаги ўйинчи ҳамда 1 нафар мураббийдан ташкил топади. Мусобақа ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👏7😢6🤩2💯2
2025/10/21 11:04:48
Back to Top
HTML Embed Code: