Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #musobaqa
⚽️Мини-футбол мусобақаси Республика босқичидан ёрқин лаҳзалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😢5🤩3🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
🤲 Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

📿 Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

📃 (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58😢7🕊1
#xabar
Финал учрашувига тайёргарлик қизғин ва ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда (фотолавҳа)

Бугун, 22 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоалари иштирокида “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақаси финал ўйини бўлиб ўтади. Шунингдек, Самарқанд вилояти вакиллиги ва Сурхондарё вилояти вакиллиги жамоалари 3-ўрин учун беллашадилар.

Мазкур учрашувларга қизғин тайёргарлик кўрилиб, иштирокчи жамоалар учун барча шароитлар ҳозирланди. Хусусан, Юнусобод спорт мажмуаси спорт зали мусобақа ўтказишга шай қилиб қўйилди.

Шунингдек, ғолибларга қимматбаҳо совғалар ҳам ҳозирланган. Жумладан, биринчи ўринни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир ўйинчисига ноутбук, иккинчи ўрин соҳибларига телевизор, учинчи ўрин эгаларига эса планшет топшириш режа қилинган.

Бундан ташқари, ҳакамлар,
“Энг яхши дарвозабон”,
“Энг кўп тўпурар”,
“Энг яхши ўйинчи” каби номинацияларни қўлга киритган ўйинчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Тафсилотларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50👏6😢3🕊21🤩1
#xabar
🟢Мусобақа кўтаринки руҳда бошланди

🗣“Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақаси Республика босқичи финал ўйинлари бошланди. Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, вилоят бош имом-хатиблари, мутасадди вакиллари, футбол фахрийлари ва шайдолари иштирок этди.

🇺🇿Мусобақа аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Барча иштирокчилар қўлларини кўксига қўйиб, унга жўр бўлишди.

🌙 Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокчиларни финал учрашувларига чиққанлари билан муборакбод этиб, давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан спортга берилаётган эътибор, эришилган натижалар ва ўтказилаётган мазкур мусобақа диний соҳа ходимлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаши, дўстлик ва меҳр-муҳаббат туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

⚽️ Шундан сўнг Самарқанд ва Сурхондарё жамоаларининг учинчи ўрин учун уйинларига старт берилди. Ундан кейин Наманган ва Қорақалпоғистон жамоалари биринчи ўрин учун кураш олиб боришади.

💬Мусобақа тафсилотларини каналимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏41👍9😢42🤩2🤝2
2025/10/24 14:03:51
Back to Top
HTML Embed Code: