#xabar #haj2025 #simpozium
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАЛҚАРО ҲАЖ СИМПОЗИУМИДА ҚАТНАШДИ
🤝 Бугун, 1 июнь куни Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида ташкил этилган 49-ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси вазирлар, муфтийлар, уламолар ва ҳаж хизматига алоқадор турли соҳалар етакчилари билан бирга иштирок этди.
🗣 Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний ва бир қатор соҳа мутасаддилари қатнашди.
✅ Маълумот ўрнида, ушбу симпозиум 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. Бу йилги анжуманда 50 дан ортиқ давлатдан 500 дан зиёд олим ва мутафаккирлар мавзу юзасидан муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАЛҚАРО ҲАЖ СИМПОЗИУМИДА ҚАТНАШДИ
📖 Қуръони карим тиловати билан бошланган анжуманни мамлакат Ҳаж ва умра ишлари вазири кириш сўзи билан очиб, мартабали меҳмонларни Маккаи мукаррамага ташрифлари ва нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлаб, ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган янги лойиҳалар тўғрисида сўзлади.🗣 Халқаро анжуман доирасида ҳаж ибодатини енгиллаштириш, зиёратчиларга қулай шароит яратиш, жорий ҳаж мавсуми ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келаётгани, ҳожилар саломатликларига эътибор қилишлари, Арафот ҳудудидаги Раҳмат тоғига чиқишдан сақланишлари, шунингдек, ҳаж хизматидаги ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди.💬 Халқаро анжуманда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг зиёратчиларга хизмат кўрсатиш соҳасида амалга ошираётган кўламли ишлари ҳақида сўз юритилди. Мусулмонларга хизмат қилиш учун Икки Муқаддас Масжиддаги энг муҳим лойиҳа ва катта ўзгаришлар тақдимот қилинди. Шунингдек, ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69💯7🕊6👏2🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj2025
🗣 Ўзбекистон делегацияси Ҳаж симпоизумида иштирок этди
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🎬 YouTube |🚀 Telegram |📷 Instagram |🔵 Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏45👍27⚡2🕊2💯2🤩1
#mutolaa #zikr #sunnat
🌙 УНУТИЛГАН СУННАТ (ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИ)
🗣 Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ
“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.
У зот алайҳиссалом:
قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ
“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:
فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ
“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

💬 Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.🟢 Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99😢7🕊7🤩6⚡1👏1💯1
🤝ҲАЖ ТАДБИРИГА МАСЪУЛ ИДОРАЛАР РАҲБАРЛАРИ МУЛОҚОТИ
🗣 1 июнь куни Жидда шаҳрида бутун дунёдан келган ҳаж тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга масъул идоралар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.
🌙 Анжуман доирасида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазири, турли мамлакатлардан келган мўътабар уламолар, мартабали вазирлар, фазилатли муфтийлар, жумладан, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Покистоннинг Дорул улум Карачи Ислом университети профессори Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Афғонистон Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр-мулоҳаза алмашдилар.
🤝 Йиғилиш якунида иштирокчилар Ҳаж ва умра соҳасидаги илмий ва амалий ҳамкорликни кучайтириш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва бу борада ўзаро тажриба алмашишни янада такомиллаштиришга келишиб олдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
💬 Мулоқотда йилдан-йилга ҳаж мавсумида Аллоҳ таолонинг меҳмонларига муносиб хизмат қилиш такомиллашиб бораётгани, инновацион лойиҳалар амалиётга жорий этилаётгани, зиёратчиларнинг саломатликларини сақлаш, транспорт хизмати кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш ва тоату ибодатларни тартибли ташкил этишда яхши натижаларга эришилганини алоҳида қайд этилди.💬 Ҳаж ва умра вазири йиғилиш иштирокчиларидан яқинлашаётган ҳаж кунларида зиёратчилар белгиланган тартибларга риоя этишларини таъминлаш, айниқса, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш кабиларда ҳамкорлик қилишни сўради.

👍67🤩7🕊3💯3