Telegram Web Link
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣 Ҳаж қилдингизми? Энди ҳаётингизда ҳам ҳаж кўринсин

🎙Зайниддин домла ЭшонқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
➡️ FullHD

🗣 Матбуот – жамият кўзгуси

...Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Матбуот – жамият кўзгуси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилди. Унда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, ОАВ вакиллари, Академия ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди...
➡️ Батафсил

🗣 Индонезия ҳаж ва умра асоссиациялари делегацияси юртимизда

...25 июн куни Индонезия ҳаж ва умра асоссиацияларининг доктор Муслим Искандар бошчилигидаги вакиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлишди. Меҳмонлар билан диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков учрашув ўтказди.

Саккиз нафар делегация аъзолари: Доктор Муслим Искандар, Асип Бисма Суприатна, Заид Муслим Искандар, Мустаин Хаттоб, Муҳаммад Атсир Абдулазиз, Жаннатул Маъво, Муҳаммад Иқбол ҳамда Ҳилман Парифий бирма-бир ўзларини таништириб, “Умра +” лойиҳасини ўрганиш мақсадида 3400 та турфирма номидан вакил бўлиб келишганини билдиришди.
..
➡️ Батафсил

🗣 Ҳамкор журналист, блогер ва матбуот котиблари қутланди

...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари вакиллари, блогерлар иштирок этди. Шунингдек, Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари Матбуот хизмати ходимлари Zoom дастури орқали масофадан туриб қатнашди...
➡️ Батафсил

🗣 Мурожаатлар ҳал этишга йўналтирилди

...чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда раис ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов юртимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизнинг масалалари, таклиф-мулоҳазаларини тинглади...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🕊21😢1
Ҳамдардлик билдирамиз

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Шоирахон ҳожи онанинг умр йўлдошлари Одилжон отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Шоирахон ҳожи онага, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
😢88👍10🕊6🤝1
#xabar #elon #modul #magistratura
📢 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА ВА МОДУЛЬ ТИЗИМИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2025-2026 ўқув йили учун Тошкент ислом институти магистратура босқичи ва модуль таълим тизимига талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:

Модуль таълим тизимига 2025 йил 1 июлдан 20 июлгача;
Магистратура босқичига 2025 йил 1 июлдан 30 июлгача.

🌙 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура босқичига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

🌙 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
иш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома;
🗂 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда).

🗣 Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🕊63👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70😢6🕊51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68🕊8😢71👏1
#kun_hikmati #ilm #ilm #sadaqa
💡Илмдан бир бобни ўрганиб...

🗣Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Илмдан бир бобни ўрганиб бирор мусулмонга ўргатишим, мен учун бутун дунёни Аллоҳ йўлида садақа қилишимдан яхшироқдир”, деганлар.



🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠🅰️🔠

   🤝 Яхшилар билан бирга бўлишга интилинг...

    Қиёмат куни энг кўп ҳисоб қилинадиган кимса...

    💡 Илм танҳоликда ҳамроҳ, хилватда – дўст...


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80🕊8💯7🤩2🤝1
#mutolaa #ota_ona #yaxshilik
🎁 ОТА-ОНАНГИЗНИНГ БУ СЎЗЛАРИГА ИШОНМАНГ!

✍️Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари:

💬 "Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

💬 Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

🟡 Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".

📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     ☀️ Жазирама иссиқда ўқиладиган дуо

     🔑 Жаннат калити: “Лаа илаҳа иллаллоҳ”

     😄 Агар болам тузалиб кетса...


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79😢24🕊4👏2
#mutolaa #hadis #zikr #duo
📿ҲАР КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🌙Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).

💬 Маъноси: Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар» (Термизий ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар (Термизий ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар» (Термизий ривояти).



🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     🌏 Кўзингдан парда олиб ташланганида

☝️ Аллоҳим ожизлигимизга назар сол

    🌙 Мазҳаб – бу умматдир


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58🕊4🤝41😢1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 БАХТ ФАҚАТ БОЙЛИКДА ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🕊4🤩1
#mutolaa #rasululloh #sunnat
🌸АҲЛИ АЁЛГА ҚИЛИНГАН НАФАҚА САДАҚАДИР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نَفَقَةُ الرَّجُلِ عَلَى عِيَالِهِ صَدَقَةٌ».

📿 Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг аҳли аёлига қилган нафақаси садақадир», дедилар.


💬 Шарҳ: Дарҳақиқат, аҳли аёлга нафақа қилиш садақадир. Чунки бунда киши вожиб ибодатни адо этади. Зотан, шариат ҳукми бўйича аҳли аёлнинг нафақаси вожибдир. Бу Аллоҳ таолонинг амридир. Шариатда кўрсатилган амални Аллоҳнинг амрини бажариш нияти билан қилиш Аллоҳ таолонинг йўлида қилинган иш бўлади. Шунинг учун ўз аҳли аёлимга берсам, садақанинг савобидан маҳрум бўламан, деган тушунча нотўғридир. Аксинча, яхши ният билан, шариатнинг буйруғини, Аллоҳ таолонинг ҳукмини адо этяпман, аҳли аёлимнинг нафақаси менга вожибдир, шуни ҳалолдан адо этаман, деб ҳаракат қилган киши аҳлининг нафақаси туфайли улуғ ажрларга эришади...
➡️БАТАФСИЛ


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📿 Бу ҳадисни Расулуллоҳ ﷺдан эшитганмисиз?

   
 Бундан ортиқ ютуқ бўлиши мумкинми?

    🤲 Вафот этган ота-онамга қандай яхшилик қилишим мумкин?


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65💯8🕊5🤝43
#mutolaa #ofiyat #shifo #Alloh
🤲 АЛЛОҲИМ, ОФИЯТДА ҚИЛ ВА ШИФО БЕР

🌙 Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен касалимдан шикоят қилиб: «Аллоҳим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир, агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деб айтаётганимда, ногаҳон олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар.

Ва: «Нима дединг?» деб сўрадилар.

Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб: «(Йўқ,)

اللهُمَّ عَافِهِ أَوْ اشْفِهِ

«Аллоҳумма ъафиҳи» ёки «Аллоҳумма ишфиҳи» (Аллоҳим, офиятда қил ёки шифо бер), деб айт», дедилар. Мен ана шу кундан кейин касалликдан шикоят қилмадим» (Имом Термизий ривояти).


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌙 Иймонингиз сустлашиб, дангаса бўлсангиз

   
📕 Оли Имрон сураси, 105-оят

    😄 Катта жамоага эргашиш


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍656💯4😢3👏2🕊2🤝2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 МУҲАРРАМ АЛЛОҲНИНГ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64😢8🕊2💯1🤝1
#kun_hikmati #ilm #ilm #sadaqa
💡Илм...

🗣Зуннун ал-Мисрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳ таоло Ислом динини илм билан зийнатлади”.



🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠🅰️🔠

     Илмнинг 12 фойдаси

    📚 Киши ўзининг ва ўзидан кейингиларнинг салоҳияти учун  илмдан бирон бобни ёдлаб, ўрганиши...

    📖 Инъомларнинг энг улуғи ва мартабаларнинг энг буюки...


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65🕊8💯4
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🖥 Бугун, 02 июль куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 108-машғулоти ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Бақара сураcининг 270-оятидан Оли Имрон сураcининг 15-оятигача ўқилади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🕊10💯8😢3
Live stream started
2025/07/14 08:30:21
Back to Top
HTML Embed Code: