Telegram Web Link
#xabar #momin #tarbiya
🌙 Ҳар бир мўмин учун руҳий тарбия бўладиган сура

🗣Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги "Нурул Ислом" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо қилдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари жамоат намозидан олдин йиғилганларни кунларнинг улуғи жума билан табриклаш асносида "Аср сурасининг тафсири ва ҳикматлари" мавзусида чиройли суҳбат қилиб бердилар.

🗣Мавъизада Қуръондаги энг қисқа суралардан бири бўлган, Каломуллоҳнинг асосий маъно ва мазмунларини ўзида жамлаган аср сурасининг фазилатини ҳаётий ва шаръий далиллар асосида шарҳлаб бердилар. Хусусан, ушбу суранинг ҳар бир мўмин учун ҳаёт дастури, нажот йўли ва руҳий тарбия ҳисобланиши, унда нажот топиш учун зарур бўлган шартлар қисқа, аммо ўта таъсирли ифода этилгани, бу сура – ҳар куни қайта-қайта ўқилиши керак бўлган эслатма ва ҳаётимизга маъно бахш этувчи йўлбошчи бўлиши каби жиҳатларни айтиб ўтдилар.   


🤲 Манфаатли суҳбат якунида элу юртимиз тинчлик-ҳотиржамлиги ва барча йиғилганларнинг икки дунё саодатига эришганлардан бўлишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🕊9💯9😢2🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#ashuro

📹 ФАЗИЛАТЛАР МУЖАССАМ КУН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79🕊13😢3🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (04.07.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👏4🕊4🤩3🤝32💯1
#hadis #kenglik #ashuro
🌙 ҲАДИСДАГИ КЕНГЛИКДАН МУРОД НИМА?

1737-САВОЛ: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти). Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🟢 Фазилатлар мужассам кун

Ашуро куни бажариладиган 2 амал

🌙 Муҳаррам ойи фазилати

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88🕊15😢5👏3🤩21
#mutolaa #yaxshi #salom
🤝 СИЗ МЕНДАН ЯХШИРОҚСИЗ


📿 Бирор киши билан тортишиб қолиб, у билан алоқани узиб юбормоқчи бўлсангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “У иккисининг энг яхшиси “Салом” билан гаплашишни бошлаб юборганидир”[1] деган сўзларини ёдга олинг.


💬 Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан у кишининг ота бир укаси Муҳаммад ибнул Ҳанафийнинг орасидаги муносабатларга дарс кетади. Бўлиб ўтган ишга икки кун ўтмай Ибнул Ҳанафий Ҳусайн розияллоҳу анҳуга мактуб юборади. Мактубда шундай деб ёзилган эди: “Бизнинг отамиз бир. Бу борада бирортамиз бошқамизга фахрланмаймиз. Аммо сизнинг онангиз Фотима розияллоҳу анҳодир, сизнинг онангиз қаёқда-ю, менинг онам қаёқда. Сизни Расулуллоҳнинг ўзлари катта қилган ва тарбиялаганлар, мен эса бундайин буюк мартабадан анча пастдаман. Ушбу мактубим сизга етиб бориши билан дарҳол мен томонга шошилинг ва орани ислоҳ қилинг. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У иккисининг энг яхшиси “Салом” билан гаплашишни бошлаб юборганидир”, деганлар. Сиз мендан яхшироқсиз. Айтадиган гапим шу”.

💬Биродарини устун қўйишнинг улкан кўринишига эътибор беринг. Ибнул Ҳанафийнинг Ҳусайн розияллоҳу анҳудан аввал бу савобга эришиши мумкин эди. Лекин у киши биродари Ҳусайн розияллоҳу анҳуни ўзидан устун кўрди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг у кишидан кўра яхшироқ эканини эслатди, бу иши эса у зотнинг ўртани ислоҳ қилишга бўлган ғайрати ва ҳимматини қўзғаш учун эди. Чунки яхшилар доим яхшилик сари интиладилар...

➡️Батафсил


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Вафот этган ота-онамга қандай яхшилик қилишим мумкин?

   
🌙 Бундан ортиқ ютуқ бўлиши мумкинми?

    📿 Гуноҳларни кетказувчи 8 зикр


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢45👍36🕊52
🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бош мутахассиси Турғун ҳожи Худойқуловнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига хусусан, Турғун ҳожи Худойқуловга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
😢103👍12🕊92🤝2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#chumoli
🐜ЧУМОЛИ САҚЛАГАН ДОН МЎЪЖИЗАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92👏40😢25🕊93🤝2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍109💯93🕊3🤩1
#kun_hikmati #ilm #ilm #sadaqa
📖 Вақтларни ёқутлар эвазига топиб бўлмас...

📚 Бурҳониддин Зарнужий “Таълим ал-мутааллим” китобида бундай дейдилар:
ٱلْيَوَاقِيتُ تُوجَدُ بِٱلْمَوَاقِيتِ، وَٱلْمَوَاقِيتُ لَا تُوجَدُ بِٱلْيَوَاقِيتِ
"Ёқутларни вақтлар эвазига топиш мумкин, аммо вақтларни ёқутлар эвазига топиб бўлмас".



🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠🅰️🔠

   🤝 Яхшилар билан бирга бўлишга интилинг...

    Қиёмат куни энг кўп ҳисоб қилинадиган кимса...

    🍎 Исрофда яхшилик йўқдир...


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70🕊7😢31👏1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 1-"АСР СУРАСИ" - НАЖОТ ЙЎЛИГА ЧОРЛОВ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62😢21🕊1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #qiz_bola #nafaqa
🌸 ҚИЗ БОЛАГА ҚИЛИНГАН НАФАҚА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


💬 Одатда одамларда «Қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. «Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга оро киради», каби тушунчалар бор. Бу нотўғри фикр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт нафар қизларига қилган муомалалари билан барчага намуна кўрсатганлар.

🌙 Ушбу ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар илгари сурилган.

عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ بِنْتَانِ فَصَبَرَ عَلَى لَأْوَائِهِمَا وَنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا كَانَتْ لَهُ بِنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا الْجَنَّةُ».

Зуҳрийдан ривоят қилинади:
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва уларнинг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, уларга қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар.


📝 Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми, бировнинг уйига кетиши, келин бўлиши борлигини ўйлаб, юрак увушиб ҳам туради. Айниқса қизи кўп бўлса, бу ҳолат аниқ билинади. Ана шуларни билиб туриб ва сабр этиб, қизларини яхши тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.

💬 Айни пайтда қизларни нафақа билан таъминлаш ҳам лозим экан. Бу иш учун ҳам сабр-бардош керак бўлади.

🌸 Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ҳисобланар экан.

📖 «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    👀 Ҳар қандай қоранинг ичида оқ бор

   
🕋 Каъба калитининг тарихи

    💧 Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🕊13😢83💯3🤝3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#musulmon
🌙 ХАҚИҚИЙ МУСУЛМОН КИМ?

📿 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишини шундай таърифлаганлар: "Ҳақиқий мусулмон — бу унинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам бошқалар озор чекмаган кишидир."


🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👏8💯6🕊51
#xabar #imtihon #shaffof
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ИМТИҲОНДА ШАФФОФЛИК ВА ХОЛИСЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЗАРУР!

📍 7 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2025-2026 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

🗣Муфтий ҳазратлари имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратдилар. Шунингдек, имтиҳондан олдин абитуриентлар билан ўтказиладиган суҳбатлар ҳам белгиланган тартибда бўлишига урғу бердилар.

💬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият беришни қайд этдилар. Шунингдек, имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта диққат қаратдилар.


Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, Олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши ҳам алоҳида таъкидланди.

✍️Йиғилиш якунида қуйидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди:
– Қабул жараёнларини намунали ташкил этиш;
– Юқори даражада хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш;
– Абитуриентлар учун муносиб шароитларни яратиш;
– Абитуриентларга тест синовларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
– Имтиҳон жараёнини видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш;
– Ота-оналар учун кутиш жойларини тайёрлаш;
– Имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш.

🤲 Қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55👏6🕊53😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ – МУҚАДДИМА

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍404🕊4🤩2💯1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati
📖 Мавзу: АСР СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ ВА ҲИКМАТЛАРИ

🎤Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев
  –  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48🕊11💯2🤝2
2025/07/14 14:21:53
Back to Top
HTML Embed Code: