Telegram Web Link
#xabar #muftiy
🗣 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: "Аллоҳ ато этган табиат неъмати ҳам омонатдир”

📍 Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги "Ҳазрати Имом" жоме масжидида адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин жамоатга “Табиат – инсониятга берилган буюк неъмат” мавзусида маъруза қилиб бердилар.

💬 Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ер юзини инсон фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб манзил қилиб яратиб, унда сон-саноқсиз нозу неъматларни барпо қилди. Инсон ҳам табиатга нисбатан оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб авайлашга чақирилди. Бу ҳақда ояти карималар ҳам нозил қилинди: “Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз!” (Аъроф сураси, 56-оят).

📖 Маъруза асносида Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан бошқа далиллар ҳам келтирилиб, буларнинг бари омонат экани эслатиб ўтилди. Сўнгги йилларда инсониятнинг табиатга салбий таъсири кучайгани, охирини ўйламасдан чиқиндилар чиқарилиши, ўрмонларнинг аёвсиз кесилиши иқлим ўзгариши ҳамда кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари йўқолиб кетишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.


💧 Муфтий ҳазратлари, айниқса, айрим давлатларда тоза ичимлик суви олтинга тенг бўлиб турган, минглаб кишилар, ёш гўдаклар ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир пайтда тоза ичимлик сувини ҳуда-беҳуда оқизиб қўйиш каби ҳолатлар учраётгани ўта ачинарли ҳол эканини алоҳида айтиб ўтдилар.

🤲 Манфаатли суҳбат якунида 1800 дан зиёд хатми Қуръон ўтганлар руҳларига бағишланди. Аллоҳ таоло барчамизни табиат ва бошқа неъматлар қадрига етиб, уларни асровчи, ер юзини обод қилувчи бандаларидан қилишини сўраб дуолар қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🕊8🤩5💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
📢 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (03.10.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50🤩1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#islomsaboqlari

ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ
▶️ 4K томоша қилинг

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🤩2👏1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz

📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (8-қисм)

📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.

#siyrat
#mavlid_oyi
#ashshamoil_almuhammadiyya

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57🕊8👏71🤩1💯1
#zikr
📿 Субҳаналлоҳ – Аллоҳ таолога энг севимли калима.

📿 Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар”.


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🌙 1 салавотга 10 та савоб

🕌 Унутилган суннат (дуо қабул бўлади)

🌴Жаннатнинг кўчатлари

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51🕊5👏2
#xabar #seminar
📢 Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтади

📍 Шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.


🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.

🖥️ Иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.


Семинар қатнашчилари вилоятдаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.

✍️ Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Андижон вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.


💬 Семинарнинг иккинчи кунида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.

Тадбирлар якунида тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65👏6🤩32🤝1
#xabar #masjid
🕌 МАСЖИДЛАРДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЯКУНЛАНМОҚДА

🕌 Мамлакатимиздаги масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва белгиланган талабларга тўла жавоб бериши бўйича зарур чоралар кўрилди.


😄Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш учун режали ишлар амалга ошириб келинади. Айниқса, куз-қиш мавсуми арафасида тегишли кўрсатма ва буйруқлар асосида, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолар, ер тўла, дудбўронлар, таҳоратхоналар, қозонхоналар ва туташ бўлган иншоотларда ҳар жиҳатдан хавфсизликни таъминлашга катта урғу қаратилди. Ёнғин хавфсизлигига масъул шахслар тайинланди.

☀️ Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилаётгани эътиборидан, масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари якунланмоқда. Ушбу тадбирларга Фавқyлодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар мутахассислари жалб этилди.

🔎 Ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилди. Шунингдек, иситиш тизимида қуёш панеллари, геоколлекторлар, муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва шароитга қараб, кўмир заҳираларини тайёрлаш каби чора-тадбирлар кўрилди.


Мана шундай кенг кўламли чора-тадбирлардан асосий мақсад фуқароларимиз хотиржам, эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59👏8💯5🕊1
2025/10/19 21:55:15
Back to Top
HTML Embed Code: