Telegram Web Link
#xabar #masjid
🕌 МАСЖИДЛАРДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЯКУНЛАНМОҚДА

🕌 Мамлакатимиздаги масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва белгиланган талабларга тўла жавоб бериши бўйича зарур чоралар кўрилди.


😄Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш учун режали ишлар амалга ошириб келинади. Айниқса, куз-қиш мавсуми арафасида тегишли кўрсатма ва буйруқлар асосида, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолар, ер тўла, дудбўронлар, таҳоратхоналар, қозонхоналар ва туташ бўлган иншоотларда ҳар жиҳатдан хавфсизликни таъминлашга катта урғу қаратилди. Ёнғин хавфсизлигига масъул шахслар тайинланди.

☀️ Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилаётгани эътиборидан, масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари якунланмоқда. Ушбу тадбирларга Фавқyлодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар мутахассислари жалб этилди.

🔎 Ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилди. Шунингдек, иситиш тизимида қуёш панеллари, геоколлекторлар, муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва шароитга қараб, кўмир заҳираларини тайёрлаш каби чора-тадбирлар кўрилди.


Мана шундай кенг кўламли чора-тадбирлардан асосий мақсад фуқароларимиз хотиржам, эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59👏8💯5🕊1
#xabar #andijon #seminar
🤝 ТАЛАБАЛАР БИЛАН ДИЛДАН МУЛОҚОТ: БОШ ИМОМЛАРДАН ҲАЁТИЙ НАСИҲАТЛАР ВА РАҒБАТЛАР


📢 Хабар берганимиздек, шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар доирасидаги тадбирлар бошланди.

💬 Мутасаддилар томонидан бош имом-хатибларга ўзларига бириктирилган Андижон вилоятининг туман-шаҳарларидаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ўрганиш юзасидан тавсиялар берилди.

📍 Бугун, 6 октябрь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар. Бош имом-хатибларга билим юрти раҳбари Рустамжон домла Маҳмудов ҳамроҳлик қилиб, батафсил маълумот берди.

💬 Семинар қатнашчилари билим юрти фаолияти, педагог-ўқитувчи ва талабаларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Ўқув хоналари, дарс жараёнлари, Ахборот ресурс маркази, кутубхона, талабалар ётоқхоналарида бўлиб, талабалар билан дилдан мулоқот қилдилар.

💬 Суҳбатлар асносида талабаларга барча билимларни пухта эгаллаши, келажакда етук олим бўлиб етишишга астойдил ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди. Илм талаб қилиш йўлида чекиладиган машаққатлар, илмга амал қилиш кишини зийнатлаши, илм аҳлининг даражалари ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, толиби илмларга рағбатлар берилди. Талабалар билан олаётган таҳсиллари борасида савол-жавоблар қилинди. Улар берган жавоблар меҳмонларни ҳайратда қолдирди.


ℹ️ Маълумот учун, “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти 1992 йилда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида фаолият бошлаган. Билим юртига Жалабек қишлоғида ХХ асрнинг бошларида яшаб ўтган дин, миллат, ватан учун катта хизматлар қилган, ўз даврида Андижон вилояти қозиси, эски шаҳардаги мадраса бош мударриси бўлган Саййид Муҳйиддин домланинг номи берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42💯8🕊4🤩2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #andijon #seminar
🌙 Семинар иштирокчилари "Саййид Муҳйиддин махдум" мадрасаси устоз ва талабалари билан учрашдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👏2🕊2😢1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #uyga #sunnat
🚪 УЙГА КИРИШДАГИ СУННАТЛАР

#talabalar_ijodidan
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🤩8👏7🕊5💯3🤝1
2025/10/18 16:06:04
Back to Top
HTML Embed Code: