#xabar #mufti_sovrini
🗣 “МУФТИЙ СОВРИНИ – 2025” МУСОБАҚАСИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ
⏺ Шу йилнинг 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Муфтий соврини – 2025” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади.
✅ Ушбу муносабат билан бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Le Grande Plaza” меҳмонхонасида мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, ҳудудий вакиллар, жамоа аъзолари ва уларнинг мураббийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
❗️ Маълумот ўрнида беллашувлар ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ўтказилади. Ҳар бир жамоа таркиби 5 нафар асосий, 4 нафар заҳирадаги ўйинчи ҳамда 1 нафар мураббийдан ташкил топади. Мусобақа ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичларида бўлиб ўтади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
💬 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов, Обиджон Қодиров, таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу эса жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда аҳамияти катта эканини таъкидлади. Шунингдек, диний соҳа ходимлари барча жабҳалар қатори спорт соҳасида ҳам фаоллик кўрсатаётгани таҳсинга лойиқлигини эътироф этди.
🤔 Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таркибидаги ҳудудий вакилликларнинг жамоалари қуйидаги тартибда ўзаро беллашади:⏺ 1-ўйин: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёти жамоаси;⏺ 2-ўйин: Наманган вилояти ва Қашқадарё вилояти жамоалари;⏺ 3-ўйин: Хоразм вилояти ва Сурхондарё вилояти жамоалари;⏺ 4-ўйин: Андижон вилояти ва Сирдарё вилояти жамоалари;⏺ 5-ўйин: Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти жамоалари;⏺ 6-ўйин: Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти жамоалари;⏺ 7-ўйин: Тошкент вилояти ва Бухоро вилояти жамоалари;⏺ 8-ўйин: Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти жамоалари.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👏7😢6💯3🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #video #nocomment
⏺ Диний соҳа ходимлари ўртасидаги мини футбол бўйича мусобақанинг қуръа ташлаш маросими
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58😢11👏9🕊2🤝2💯1
#xabar
🏆 Мини-футбол мусобақасининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа)
🟢 Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш босқичларида ғолиб чиққан жамоалар, уларнинг мураббийлари, шунингдек, вилоят бош имом-хатиблари иштирок этмоқда.
❕ Маълумот ўрнида, мусобақа ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичлари тартибида ўтказилмоқда. Финал учрашуви эса 22 октябрь куни бўлиб ўтади.
💬 Мусобақа тафсилотларини каналимизда кузатиб боринг.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
⚽️ Бугун, 21 октябрь куни “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақасининг республика босқичига расман старт берилди.
🤲 Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков мазкур мусобақа республика бўйлаб диний соҳа вакилларини бир майдонга жамлаш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни рағбатлантириш ҳамда диний ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, беллашувнинг манфаатли бўлишини ва иштирокчи жамоаларга зафар сўраб хайрли дуолар қилди.
🗣 Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари жамоалари ўзаро беллашмоқда.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59👏4😢4🕊4⚡3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56👏4🤝4🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis #oyat #sura #şifo
🏔 ТОҒНИ МАЙДАЛАБ ЮБОРАДИГАН ОЯТ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, бу киши: «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача» ўқиганларининг хабарини бердилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоғни ҳам майдалаб юборади», дедилар" (Ибн Сунний ривояти).
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🏔 ТОҒНИ МАЙДАЛАБ ЮБОРАДИГАН ОЯТ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, бу киши: «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача» ўқиганларининг хабарини бердилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоғни ҳам майдалаб юборади», дедилар" (Ибн Сунний ривояти).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69👏11💯6🕊5🤝5