Telegram Web Link
#xabar #muftiy #juma
🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ: ҒАЙБНИ АЛЛОҲДАН ЎЗГА ҲЕЧ КИМ БИЛМАС!

🕌 Бугун, 11 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳридaги “Ҳувайдо” жоме масжидида адо қилдилар.

🎙 Муфтий ҳазратлари жамоат намозидан олдин йиғилганларга жума кунида дуолар қабул бўлиши ҳақида сўзлаш баробарида “Сеҳр ва фолбинларга ишониш – жамият бирдамлигини бузувчи иллат!” мавзусида манфаатли суҳбат қилиб бердилар.

🗣 Мавъизада бугунги кунда сеҳргарлик ва фолбинлик билан шуғулланаётган ва уларнинг найрангига учаётганлар, афсуски, ортиб бораётгани, динимизда уни касб қилган ва уларга ишонувчилар қаттиқ кораланиши, сабаби фолбинлар инсонлар ўртасидаги ижтимоий алоқаларга катта зарар етказиши, кишилар орасига душманлик уруғини сочиши, ғайбни билишни даъво қилиш билан катта гуноҳкор бўлишлари ҳақида айтиб ўтдилар.

🌙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қуръони каримдаги: “Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси, 65) оятини шарҳлаш асносида замон ривожланиши билан ғайбни даъво қилувчилар ҳам янги қиёфага кираётгани, энди улар ўзининг фолбин, коҳин ёки афсунгар каби хунук ва қўрқинчли номларини ўрнига “экстрасенс”, “паранормал ҳолатлар бўйича мутахассис”, “экзорцист”, “ноёб қобилият соҳиби” каби жозибадор, беозор, ҳатто баландпарвоз номлар билан атаётгани, қилаётган ишлари эса ёлғон ва фирибгарликдан бошқа нарса эмаслигини таъкидладилар.


🤲 Суҳбат якунида Ҳақ таолодан элу юртимиз тинчлик-фаровонлиги ва бутун дунё мўмин-мусулмонларини турли фитна ва хурофотлардан сақлашини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🕊4💯2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (11.07.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍16👏4🕊3🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#nafl #roza #namoz
🌙 Агар кўп нафл рўза тутолмасангиз ва намоз ўқий олмасангиз

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83😢15🕊83🤩3🤝3👏2💯2
#xabar #tashabbus
🗣«Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз»

🤝 Бу йил юртимиздан ҳажга борган юртдошларимиз Арафот водийсида муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларида юртга қайтгач, «Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз» деган эзгу ташаббусни илгари сурган эдилар.

📖 Ана шу эзгу ташаббус амалга кўчиб, юртимиз бўйлаб қизғин паллага кирмоқда. Жумладан, ҳожилар китобхонлик маданиятини юксалтириш, илм-маърифатга ҳомийликда намуна бўлиш, тўйлар, оилавий тадбир ва маросимларда меъёрга амал қилган ҳолда камхарж ва ихчам ўтказишда бош-қош бўлиш, тарбиясида муаммоси бор ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, меҳр-оқибат каби хайрли ишларини амалга оширишда жонбозлик кўрсатишмоқда.

🗣11 июль, муборак жума кунида Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳожилари, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонларга, оилаларга кириб боришди. Ташаббус доирасида жойлардаги юзга яқин ижтимоий ва маънавий кўмакка муҳтож хонадон холидан хабар олиниб, маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди. Ажрим ёқасида турган оилалар сақлаб қолиниб, уларга оила мустаҳкамлиги бўйича тушунчалар берилди, ёшларга панду насиҳатлар қилинди.

Ҳожилар иштирокида ўтказилаётган бундай эзгу тадбирлар туфайли моддий-маънавий кўмакка муҳтож оилалар вакиллари, бемор фуқаролар ўзларининг ёлғиз эмасликларини, давлатимиз, халқимиз ҳар доим улар билан елкадош эканини теран ҳис этишмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36🕊2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 4-ЭЗГУ АМАЛЛАРДА МУСОБАҚАЛАШАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43💯3👏21🕊1
2025/07/13 03:39:30
Back to Top
HTML Embed Code: