Telegram Web Link
#eslatma #umr #xavotir

БЕҲУДА ХАВОТИРЛАР

Бир киши айтади: "Ҳаётимнинг кунларини баъзи муаммолар юзага келиши эҳтимолидан қўрқиб хавотирда ўтказганимда, бир қариянинг умрининг сўнги кунларида сўзлаган ҳикоясини эслайман: "Мен муаммолар ҳақида ўйлаш, улардан ташвишланиш, тафаккур қилиш билан ўзимни-ўзим жуда зўриқтирдим, чарчатдим. Ваҳоланки, уларнинг аксари ҳаётда умуман содир бўлмади", деган эди.

Қисқаси, эртанги кун ҳақида (ортиқча) хавотир, ташвиш уни асло ўзгартирмайди... У шунчаки бугунги кунингизни издан чиқаради".

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
30👍7💯5😭3
#hadis #zikr

🌴ЖАННАТНИНГ КЎЧАТЛАРИ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар.

"Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди.

У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).


Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
30👍21🔥2💯1
Audio
#nasihat #ota #ona #farzand

🕌 ФАРЗАНД НАМОЗ ЎҚИЁТГАНДА ОТА-ОНА ЧАҚИРСА НИМА ҚИЛИНАДИ?

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Яқинларингизга эслатинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
9😭6🔥1💯1
#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
20👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, 
қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, 
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
29👍4🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ё Аллоҳим бизни 4 млрд 900 млн мусулмондан биттаси қилгин...😔

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
37😢16👍8🔥3😭2
#hasad #havas #ezgulik #kushandasi

♨️ ЭНГ ХАВФЛИ ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ

🔻 Ҳасад қалб касалликлари ичида энг хавфлисидир. Зеро, қалбида ҳасад уруғи ниш урган кимсанинг ахлоқи бузилади. Энди у ёлғонга, ғийбатга, туҳмат ва бўҳтонга киприк қоқмай қўл уради, одамлар орасини бузади, турли иғво гапларни тарқатиб юради.

🔸 Ҳасад ҳар қандай ёмонликнинг манбаидир. Ҳасад туфайли мустаҳкам ришталар мўртлашади, яқинлар ораси узилади, дўстлар душманга айланади.

🔻 Ҳасад жуда кўп одамлар мубтало бўлган сурункали дарддир. Ҳасад қалб касалликлари ичида энг ёмони, энг хавфлисидир.

🔹 Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган банда бундай иллатдан йироқ юради, қалбида ҳасадга жой бермайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳасадчи мендан эмас", деб огоҳлантирганлар.Яна бир ҳадиси шарифда бундай дейилган: "Мўмин ҳавас қилади, мунофиқ эса ҳасад".

✍️ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг "Эзгулик кушандаси" китобидан

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍1613💯2🔥1🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#musibat #muammo #yeçim

🌹 ҲАР ҚАНДАЙ МУАММО ҲАЛ БЎЛАДИ, АГАР СИЗ ШУ ИШНИ ҚИЛСАНГИЗ...

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
19👍7🔥3
#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
15👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. "Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма".
Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқликдир.

🔺Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
📿Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
26🤔12👍4😱2
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни агар бирор иш хурсанд қилса:

الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ

🔹 “Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат” (Солиҳ нарсаларни мукаммал қилиш ила неъматлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

Агар бирор ёмон кўрадиган ишлари содир бўлса:

الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ

🔹 “Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳаал” (Ҳар бир ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍3122🔥4👏1💯1😭1
#duo #iltijo #ğam #taşviş

Ё РОББИМ

Ё ёлғиз Роббим, Сен Ўзинг менга яқинсан! Сен менинг Эгамсан!

Дуоларимни қабул қилувчи фақат Сенсан! Касал бўлсам шифо берувчи ёлғиз Ўзингсан! Фақатгина Ўзинг менинг қалбимдаги нарсаларни биласан!
Ё Роббим, заифлигимга раҳм қил!

Қалбимни хотиржам ва масрур қил! Ғамларимни кетказ! Мени безовта қиладиган ва покиза ҳаётимни лойқалатадиган нарсалардан мени асра! Хафалигимни ҳурсандчиликка айлантир! Хотимамни гўзал қил!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
69👍15🔥7😭61🤯1
🤲 РОББИМ

🤲 Роббим, бемор ҳолда уйқуга кетган бандаларингни соғликда, офиятда уйғотгин.

🤲 Роббим, бошига мусибат етган ҳолда уйқуга кетган бандаларингни хурсанд, мусибати даф бўлган ҳолида уйғотгин.

🤲 Роббим, маҳзун холида уйқуга кетган бандаларингни масрур холида уйғотгин.

🤲 Роббим, қийинчиликда уйқуга кетган бандаларингни енгилчиликда уйғотгин.

🤲 Омийн, омийн, омийн...

Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
57👍21🔥7
#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

♻️ Тарқатинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
38😢1
#ibrat #nukta #hayot #dunyo

ОХИРАТНИ УНУТМАНГ!

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дунё ҳаётида қўлга кирита олмаган нарсаларинг учун қанчалик ачинсанг, охират тушунчаси қалбингдан шунчалик ўчирилади".

Бу дунёда моли омонат, ўзи меҳмон бўлмаган бирон киши йўқ.

Шундай экан, улуғларнинг сўзларидан ибрат олиб, ўткинчи дунёнинг алдамчи жилвасига алданмайлик, яхши ва эзгу амаллар қилайлик, атрофимиздаги инсонларга қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатайлик.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
28👍8🔥3🤯1
Audio
#rizq #dangasa #tanbal

🌾 АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ - РИЗҚИНГИЗ КЕНГ БЎЛАДИ

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍156💯3🔥1
#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
14👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.


Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...

Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!

♻️ https://www.tg-me.com/+nkho490OE8I3Y2Uy
42👍3🔥1
2025/10/21 12:56:42
Back to Top
HTML Embed Code: