Telegram Web Link
Channel name was changed to «Maktabga online qabul»
‼️2021-2022 ўқув йили учун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 10 июнида бошланиб, 10 июлга қадар давом этади.

▶️ Ота-оналарга қулайлик яратиш ҳамда қабул жараёнларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида вазирлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклда қабул қилинади.

📌Бунинг учун ота-оналар жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб my.maktab.uz сайти орқали ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин.

☝️ Эслатиб ўтамиз, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига 5-синфдан, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга 7-синфдан қабул амалга оширилади.

✳️ Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 12-30 июль кунлари ўтказилади.


🌐 mymaktab_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

Ҳужжатлар my.maktab.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилинади. Ҳужжатларни топшириш бўйича йўриқнома ушбу видеода ўз аксини топган👆👆👆

Ўқувчилар қабули режалаштирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.
#КУНЛИК_СТАТИСТИКА

‼️2021-2022 ўқув йили учун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига аризалар топшириш бўйича 2021 йил 13 июнь ҳолатига кўра кўрсаткичлар:

📊Жами келиб тушган аризалар сони - 3169 та
📈13 июнь куни келиб тушган аризалар сони - 790 та
🔖Бир ўринга ўртача талабгорлар 0,10 % ни ташкил қилмоқда.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.


🌐 mymaktab_uz
Савол: Президент мактабига ўқувчи ҳужжат топширган тақдирда, бироқ ўқишга кира олмаса, ўрта таълим ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига ҳужжат топшира оладими?

Жавоб: Президент мактабларида саралаш танловларида қатнашиб, 2-босқич натижаларига кўра ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилинади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.


🌐 mymaktab_uz
2025/07/02 12:17:59
Back to Top
HTML Embed Code: