Telegram Web Link
#TAYINLOV
НОРИН ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

💼 Туман ҳокимининг тегишли қарори билан Шуҳратбек Камолидин ўғли Азизов Норин тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият олиб борган Баҳромжон Бўтабоевнинг ўрнида ишга киришди.

Шуҳратбек Азизов 1991 йилда Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Норин тумани молия бўлимида мутахассис сифатида бошлаган.

Янги тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Норин тумани  бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

💳💰 Ўзбекистонда кредит ажратилишини ўзига ўзи тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

Жисмоний шахслар ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш орқали, уларнинг номидан бошқалар кредит олишининг олдини олган бўлади. Тақиқни онлайн тарзда фаоллаштириш ва бекор қилиш мумкин. Ушбу хизматдан фойдаланиш бепул.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍3
#MAORIF

🏫🪪 Дарс қолдириб бўлмайди: 2025 йил 1 сентябрдан юртимиздаги барча мактабларда биометрик камералар ўрнатилади

"Хавфсиз мактаб" лойиҳаси доирасида янги ўқув йили бошлангунига қадар мамлакатдаги барча мактабларда биометрик кузатув камералари ўрнатилади.

⁉️ Нима ўзгаради?
• Ҳар бир ўқувчининг юзи мактабга киришда сканер қилинади
• Агар бола мактабга келмаса, ота-оналарга дарҳол хабар боради
• Камералар ҳамма нарсани қайд этади — кечикишлардан тортиб фавқулодда ҳолатларгача.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#TEZKOR_XABAR
САИДА МИРЗИЁЕВА РАҲБАРЛИК ЛАВОЗИМИДА ИШ БОШЛАДИ

🇺🇿💼 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
#TAYINLOVLAR

💼⚽️ "Навбаҳор" футбол жамоаси раҳбариятида ўзгариш юз берди: Анваржон Тожимирзаев ва Акрамжон Дадабоев клубга бошчилик қилишади

Бу ҳақида бугун Давлатобод туманидаги "Навбаҳор" уй учрашувларини ўтказадиган "Марказий" стадионида бўлган ташкилий йиғилишда маълум қилинди.

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов бошқарган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтга қадар “Навбаҳор” ПФК вице-президенти сифатида ишлаган Отабек Саматов "Навбаҳор" футбол академияси бошқарув тизимига ўтказилди.

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев вазифасига қўшимча равишда “Навбаҳор” клуби раиси, Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган Акрамжон Дадабоев клуб вице-президенти этиб тайинландилар.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 Ўзбекистон Суперлигасида 13-тур ўйинлари якунига етди!

Ушбу турда "Олмалиқ" клубини йирик – 3:0 ҳисобида енган "Навбаҳор" жамоаси турнир жадвалида 23 очко тўплаган ҳолда, бешинчи ўринни мустаҳкамлади.

Жорий мавсумда кўтаринки руҳда тўп сураётган "Динамо" клуби Самарқандда "Бунёдкор" жамоаси йирик - 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу эса турнир жадвалида кескин рақобатни юзага келтирди.

"Лочинлар" навбатдаги 14-турни 28 июнь, шанба куни ўз майдонида Муборак шаҳрининг "Машъал" жамоасини қабул қилади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

🇮🇱🇮🇷 Исроил – Эрон уруши: Сўнгги 12 кун ичида юзлаб одамлар ҳалок бўлди

2025 йил 13 июндан бери давом этаётган яқин Шарқдаги қарама-қаршилик оқибатида 28 нафар исроиллик ҳалок бўлгани, яна мингдан ортиғи турли даражада жароҳатлангани маълум қилинди.

Эронда эса можаро бошидан буён 400 киши қурбон бўлган. Ғоят ачинарлиси, улардан 13 нафари болалардир.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹 Баъзи ёмон одатлар ва уларнинг оқибатлари нималарга олиб келиши мумкин?

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OILA_DAVRASIDA

📹📖 "Роббим мен туфайли сени сўроқ қилмасин, дедим" – бунинг маъносини юрагингизга қараб қабул қилаверинг!

62 йиллик турмуш иқрорларини эшитиб, ҳар бир аёл ортидан шундай фикрлар қолдирса эди, деб хавас қилишингиз шубҳасиз.

Исломшунос олим, катта адиб Аҳмад Лутфий Қозончи ва аёллари Сожида аянинг суҳбатларини эшитиб кўринг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

💊💉 Дорини қандай суюқлик билан ичиш керак?

Қаҳва, сут ва чой билан таблетка ичиш мумкин эмас. Чунки улар дори таркибини ўзгартириши ёки таъсирини камайтириши мумкин.

💊 Капсула таблеткаларни 100 мл илиқ сув билан ичиш керак (суюқлик етарли бўлмаса, дори қизилўнгачга ёпишиб қолади).

💧 Томчи дориларни 20-30 мл сув ёки қанд бўлагига томизиб қабул қилиш мумкин.

😷 Йўталга қарши таблеткалар 1 ош қошиқ сувда эритиб ичилса, яхши таъсир қилади.

🧪 Антибиотикларни ишқорли сув билан ичган маъқул. Уй шароитида фильтрдан ўтказилган сувга лимон томчиси ёки истеъмол содаси солиб ишқорли сув тайёрлаш мумкин.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM

📹🏔 Ташкилотлар раҳбарлари диққатига! Ўзбекистонда 2025 йил июнь ойидан барча ишчи-ходимларга ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасида мажбурий дам олиш жорий этилади

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN

💼 "Ҳокимлар иш стулида эмас, ҳудудларда одамлар дардини тингламоқда" — Бугун, 2025 йил 25 июнь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Косонсой туманидаги Намуна маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Вилоятимиз раҳбари ҳокимликка мурожаат қилган фуқароларнинг ҳар бирини батафсил тинглаб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилади. Мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар юклади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XAFVSIZ_YÒL

📹 🚙 🚦🚥 Наманганда "ақлли" светофорлар ўрнатилмоқда

Наманган шаҳрининг икки муҳим чорраҳасига синов тариқасида интеллектуал бошқарув тизимига эга "ақлли" светофорлар ўрнатилди.

Мазкур қурилмалар ҳаракат зичлигини реал вақт режимида кузатиш, тирбандликларнинг олдини олиш ва светофорлар ишини автоматик равишда тартибга солиш имконини беради.

Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, келгусида шаҳардаги барча светофорлар ягона марказлаштирилган бошқарув тизимига уланиши режалаштирилган.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2025/07/09 07:19:32
Back to Top
HTML Embed Code: