Telegram Web Link
#TAYINLOV
СОБИҚ ҲОКИМ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИГА РАҲБАР БЎЛДИ

💼 Учқўрғон тумани ҳокими бўлиб ишлаган Жаҳонгир Носиржонович Риззаев Наманган вилояти Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Жаҳонгир Риззаев 1986 йил 5 декабрда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-энергетик.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти электр таъминоти корхоналарида масъул вазифаларда иш олиб борган. У 2018-2021 йилларда Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти бош деректори лавозимида ишлаган. 2021-2024 йилларда Учқўрғон тумани ҳоким бўлган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2024 йил апрель ойидан буён Наманган вилояти ҳокимлигининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#SUKRONA
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассалому алайкум!

🕋 Ийд ал Адҳо - Қурбон ҳайити муқаддас Ҳаж амаллари бажариладиган, мусулмон оламидаги муборак Зулҳижжа ойининг қутлуғ кунидир.

🌙 Сизни эзгулик, саховат, меҳр-оқибат рамзи - Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этаман.

👏 Сизга ва яқинларингизга мустаҳкам саломатлик, фаровонлик, туганмас бахт ва улкан зафарлар тилайман.

🤲 Илоҳим, файзли хонадонингиздан осудалик, барака асло аримасин, омин!

🐏 Ушбу улуғ кунларда барча эзгу ниятларингиз, қурбонликларингиз ижобат бўлсин!

🌙 Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан
Оқилхон Дадабоев,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА ва "Наманган ҳақиқати" газетаси мухбири.
"Namangan24.uz" сайти раҳбари.

📲 @namanganim24
#SHUKRONA

🕌 Наманган вилоятидаги 190 та масжидда Қурбон Ҳайити намози адо этилди

🌙 Жонажон диёримизда муборак Қурбон Ҳайити зўр шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида нишонланмоқда. Эрта саҳарда Наманган вилоятидаги 188 та масжидда Ҳайит намозлари хурсандчиликда адо этилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BILDIRISH

🏦 Қурбон Ҳайити кунлари Наманган вилоятидаги банкларда валюта айирбошлаш шохобчалари ва халқаро пул ўтказиш пунктлари бир маромда ишлайди - Марказий банк

☝️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармаси вилоятимиз аҳолисига янада қулайликлар яратиш мақсадида 2024 йил 15-18 июнь - байрам ва дам олиш кунлари тижорат банкларида фаолият юритувчи валюта айирбошлаш шохобчалари ва халқаро пул ўтказиш пунктлари фаолият юритишини маълум қилади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA

📹🇸🇦🕋🇺🇿 "Наманганлик зиёратчилар Ҳаж амали пайтида юртимиз фаровонлиги учун дуои хайрлар қилишмоқда" - Мусохон қори домла Аббосидинов, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
​​#HIDOYAT_SARI

📖 Барчамиз учун дунё ва охиратга фойдали бўлган етти тож

1⃣ Зикрнинг тожи:
"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр"
Маъноси: Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир.

2⃣ Тасбеҳнинг тожи:
"Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ"
Маъноси: Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман.

3⃣ Дуонинг тожи:
"Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар"
Маъноси: Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!

4⃣ Иистиғфорнинг тожи:
"Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант"
Маъноси: Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди.

5⃣ Зарардан ҳимояланиш дуоларининг тожи:
"Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм"
Маъноси: Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир.

6⃣ Муаммодан қутулиш дуоларининг тожи:
"Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн"
Маъноси: Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим. ("Анбиё" сураси, 87-оят).

7⃣ Хотиржамлик дуоларининг тожи:
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм"
Маъноси: Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#SARHISOB
ҲАФТА "NAMANGAN24.UZ" НИГОҲИДА! (2024 йил 10-16 июнь)

👉 Наманганда театр кунлари ўтказилмоқда

👉
Сиз шифокор бўлмоқчимисиз? - У ҳолда Наманган давлат университетини танланг!

👉
Наманган вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи ўзгарди

👉
Иссиқ ҳавода қандай овқатланиш керак? - Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тавсиялари

👉
Наманганда "Ёшлар ойлиги"га старт берилди

👉
"Эҳсоннинг мукофоти - яхшиликдур" - "ANAMED" тиббиёт маркази ва "VAQF" хайрия фонди томонидан болаларда онкологик касалликларни олдиндан аниқлашга қаратилган хайрия тиббиёт кўриги ўтказилди

👉
Намангандан Истанбулга илк авиапарвоз амалга оширилди

👉
Наманганлик адибнинг юбилейи Қирғизистонда нишонланди

👉
"Қорамол парваришидан 100 миллион сўм даромад" - Янги Наманганда аҳоли тажрибаси

👉
Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

👉
Собиқ ҳоким вилоят бошқармасига раҳбар бўлди

👉
"Наманганлик ҳожилар юртимиз фаровонлиги учун дуои хайрлар қилишмоқда"

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

🍎🍏 Кунига бир дона ейилган олма буйракда тош ҳосил бўлишини 45 фоизга камайтиради

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#VALYUTA_KURSI
 
💰 Долларнинг расмий курси тушишда давом этади!

🇺🇿 Марказий банк 2024 йил 19 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

🇺🇸 1 АҚШ доллари 12 634,92 сўм (-11,95).
🇪🇺 1 Евро 13 572,43 сўм (-202,54).
🇷🇺 1 Россия рубли 142,00 сўм (-0,44).

🏦 Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 645 сўмдан 12 680 сўмгача  сотилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#HODISA

📹🏫 Наманганда мактаб битирувчиси нега аёвсиз калтакланди?

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#DIQQAT

🧕🏻 Ўзбекистонда жамоат жойларида юзини беркитиб юрган фуқаролар жаримага тортила бошланди!

Андижонда жамоат жойида шахсини аниқлашга имкон бермайдиган Бурка кийган қиз жавобгарликка тортилди.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар қиз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кожекснинг 184-4-моддаси билан айбли деб топилган ва унга мазкур кожекснинг 33-моддаси қўлланилиб, Базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGETIKA

⚡️Энерготежамкор қурилмаларни ўрнатган истеъмолчиларга тариф чегирмаси берилади

Истеъмолчига эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштирганлик учун уч йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.

Бунда чегирмали тарифда ҳисоб-китоб қилинадиган электр энергиясининг миқдори иқтисод қилинган энергия ҳажмига тенг бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/06/17 22:25:12
Back to Top
HTML Embed Code: