Telegram Web Link
#JARAYON

📹🏫🏬 Наманганда Президент мактабига синовлар бошланди: биргина ўрин учун 197 бола даъвогарлик қилмоқда

Вилоятимизда Президент мактабига янги ўқув йили учун имтиҳонларнинг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.

Наманган давлат техника университети ва унинг қошидаги академик лицей, Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази биноларида қизғин тарзда кечган илк босчичдаги ўзига хос билимлар синовида умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 4 минг 713 нафар ўқувчи қатнашди.

Танлов даражаси шунчалик юқори бўлмоқдаки, биргина ўрин учун 197 талабгор рақобатлашмоқда.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Shayx_saboqlari

📹🌙 "Кимлар қабр азобига дучор бўлади?.." – элимиз ардоғидаги уламо, раҳматли
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

📹🍌 "Икки дона бананнинг кучи билан..." – инсон танаси учун ғоят фойдали бўлган маҳсулотлар

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#MOTIVATSIYA

📹 Ҳаётингиз давомида ас қотадиган муҳим ва фойдали тавсиялар:

◽️ Камтар бўлинг —  ҳурмат қозонасиз.
◽️ Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз.
◽️ Нозик таъб бўлинг — эсланасиз.
◽️ Саховатли бўлинг — ризқланасиз.
◽️ Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз.
◽️ Ишончли бўлинг — қадрланасиз.
◽️ Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз.
◽️ Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM
#ESLATMA

☀️🥵 Бугун ва эртага қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин

2025 йил 7-8 июль кунлари туш пайти юртимизда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

🚶‍♀ Бундай шароитда кўчада кўп юриш:
▫️ саратонга мойилликни оширади;
▫️ иммунитетни туширади;
▫️ бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига;
▫️ кўз яллиғланишига олиб келади.

Ультрабинафша нуридан ҳимояланиш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилиш фойдалидир:
🔸
соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик;
🔸 бош кийим кийиш;
🔸 соябон тутиш;
🔸 кўзойнак тақиш;
🔸 имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ABITURIYENT_2025

🧾 Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларга рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин. (қайд варағи деган саҳифада юклаб олиш тугмаси пайдо бўлган)

Ёки ушбу ҳаволадаги саҳифа орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олиш мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🇺🇿💼 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ишларнинг бориши ва лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишди

Йиғилишда мутасаддилар янги имкониятларни тақдимот қилди. Қайд этилганидек, уларнинг натижасида жами 12 минг иш ўрни, бюджетга қўшимча 200 миллиард сўм тушум, 160 миллион доллар экспорт манбаи пайдо бўлади.

Бугунги кунда вилоятда 55 минг ишсиз аҳоли, 44 минг камбағал оила бор. Уларни касбга йўналтириб, иш топишига кўмаклашиш, ўз уйида даромад манбаи яратиш вазифаси қўйилди. Ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ISTEMOLCHI_HUQUQI

🏬 Наманганда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган ўқув маркази иш бошлади

Наманган шаҳрида Фарғона водийсидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи масъуллар учун "Минтақавий ўқув-тренинг маркази" ўз эшикларини очди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung” ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Марказнинг мақсади – истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги масъул кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш, шу орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясини кучайтириш ва сифатли хизмат кўрсатишда тизимли ёндашувни таъминлашдир.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#QABUL_2025

🏢.Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Ўзбекистон давлат олийгоҳларига кириш имтиҳонлари 2025 йил 14 июлдан бошланади. Жараён 2 сменада 23 июлга қадар давом этади. Абитуриентлардан паспорт ("ID" карта) ва чоп этилган абитуриент рухсатномаси билан 1,5 соат аввал белгиланган манзилга етиб келишлари талаб этилади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#MOZIYGA_NAZAR
#NAMANGAN_TARIXI

📹 Ахсикент тиллолари, янги топилмалар, унинг 3000 йиллик юбилейи – тарих фанлари доктори, профессор Абдулҳамид Анорбоев

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган қадимий Ахсикентда ўн биринчиқазув объектида 2025 йил 6 июль кунги қазув жараёнида археологлар нодир хазинага дуч келишди.

10 метрга 15 метрлик режали қазув тадқиқотлари давомида унинг қуйи қатламидан эрамизнинг I-II асрларига оид бўлган қизил ангобли кўзача бутун ҳолатда топилди. Бу идишда табобатга оид суюқликлар сақлангани айтилмоқда.

Симоб портловчи хусусиятга эга махсус модда бўлиб, бундан 1000 йил олдин Ахсикентда ундан саноат ва ҳарбий мақсадда фойдаланишган.

Шу периметрнинг юқори қатламларидан XI-XII асрга тегишли илмий фаолиятга оид нодир ашёлар - симоб кўзача, сиёҳдон, кимёвий моддаларни, геологик рудаларни ажратувчи устахона (лабаратория) қолдиқлари аниқланди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tg-me.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2025/07/08 05:15:32
Back to Top
HTML Embed Code: