ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ НАМАНГАНДА ҚОЛДИ
Наманган вилоятида картинг бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги финал босқичи юқори савияда ташкил этилди. Беллашув жорий йилнинг 10–12 октябрь кунлари Учқўрғон туманидаги «Ватанпарвар» ташкилоти ҳузуридаги замонавий картадромда бўлиб ўтди.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга «Ватанпарвар» ташкилотининг диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳамда Ўзбекистон Кубоги топширилди.
📝  Namangantoday
➡️  Обуна бўлинг ➡️ https://www.tg-me.com/namangantoday

Мусобақа «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгаши томонидан мамлакатда техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилди.
Беллашувларда Россия Федерацияси ва Тожикистон спортчилари, шунингдек, мамлакатимизнинг Хоразм, Бухоро, Сирдарё, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган жами 85 нафар иштирокчи қатнашди. Спортчилар МИКРО, МИНИ, СУПЕРМИНИ, ОК-ЖУНИОР, ПАТРИОТ, КФ ва КЗ синфлари бўйича ғолиблик учун беллашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра, умумжамоавий ҳисобда Наманган вилояти жамоаси мутлақ ғолиб деб топилиб, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи, Тошкент вилояти жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга «Ватанпарвар» ташкилотининг диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳамда Ўзбекистон Кубоги топширилди.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  ⚡1❤1👍1🔥1🏆1🫡1
  UzAuto Motors янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси мавжуд бўлади. Янги Damas ўлчамлари катталашади, юк кўтариш қобилияти ва сиғими ошади, шунингдек, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар қулайлиги яхшиланади. Янги модель айни пайтдаги жорий Damas версияси билан бир вақтда ишлаб чиқарилади.
Cobalt’нинг янгиланган версиясида илгари мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан жиҳозланишини маълум қилди. Модернизация жараёнида автомобилнинг двигатели янгиланган, ABS тизими такомиллаштирилган, шунингдек, двигатель ва унинг тизимларини бошқарувчи янги блок ўрнатилган.
Cobalt моделини ривожлантиришнинг кейинги босқичи эса автомобилнинг ташқи кўринишини (фейслифт) ўзгартириш бўлиб, UzAuto Motors мутахассислари бу йўналишда ишларни бошлашган.

  Наманганда «Aisha Group» ва Австрия ширкати ҳамкорлигида йирик туризм мажмуаси қурилади
Наманган вилоятида замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа доирасида «Камчик» довонининг вилоят ҳудудидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси барпо этилади.
Қурилиш ишлари 90 гектар майдонда амалга оширилиб, унинг ижрочиси сифатида Австриянинг Doppelmayr / Garaventa гуруҳи иштирок этмоқда. Бу компания дунё бўйлаб 96 мамлакатда 15 мингдан ортиқ канатли йўллар қуриш тажрибасига эга.
Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири — «Aisha group» компанияси раҳбари Жобирхон Камолиддинов молиялаштирмоқда.
📝  Namangantoday
➡️  Обуна бўлинг ➡️ https://www.tg-me.com/namangantoday
Наманган вилоятида замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа доирасида «Камчик» довонининг вилоят ҳудудидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси барпо этилади.
Қурилиш ишлари 90 гектар майдонда амалга оширилиб, унинг ижрочиси сифатида Австриянинг Doppelmayr / Garaventa гуруҳи иштирок этмоқда. Бу компания дунё бўйлаб 96 мамлакатда 15 мингдан ортиқ канатли йўллар қуриш тажрибасига эга.
Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири — «Aisha group» компанияси раҳбари Жобирхон Камолиддинов молиялаштирмоқда.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Наманган вилоятида сув хўжалигини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш режалаштирилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.
Мазкур дастур доирасида Наманган вилоятида ҳам муҳим янгиликлар амалга оширилади.
🔹 2026-йилда вилоятдаги насос стансияларининг 50 фоизи,
🔹 2027-йилга бориб эса барча насос стансиялари хусусий шериклик асосида бошқарувга берилиши режалаштирилган.
Ушбу чора сув таъминоти самарадорлигини ошириш, йўқотишларни камайтириш ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.
Шунингдек, сув ҳисобини юритиш жараёни тўлиқ электрон тизимга ўтказилиб, «Сув ҳисоби» ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув ҳажми аниқ назорат қилинади.
📝  Namangantoday
➡️  Обуна бўлинг ➡️ https://www.tg-me.com/namangantoday
Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.
Мазкур дастур доирасида Наманган вилоятида ҳам муҳим янгиликлар амалга оширилади.
🔹 2026-йилда вилоятдаги насос стансияларининг 50 фоизи,
🔹 2027-йилга бориб эса барча насос стансиялари хусусий шериклик асосида бошқарувга берилиши режалаштирилган.
Ушбу чора сув таъминоти самарадорлигини ошириш, йўқотишларни камайтириш ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.
Шунингдек, сув ҳисобини юритиш жараёни тўлиқ электрон тизимга ўтказилиб, «Сув ҳисоби» ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув ҳажми аниқ назорат қилинади.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  ❤1
  Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди
Йиғилишда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, ер муносабатларини такомиллаштириш ва энергетика соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш, йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш ҳамда “Энг намунавий маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Сессия якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
📝  Namangantoday
➡️  Обуна бўлинг ➡️ https://www.tg-me.com/namangantoday
Йиғилишда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, ер муносабатларини такомиллаштириш ва энергетика соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш, йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш ҳамда “Энг намунавий маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Сессия якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Янги Наманган туманидаги 60-мактабда қурилиш ишлари якунланмоқда
Янги Наманган туманида жойлашган 60-мактабда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари якуний босқичга етди. Лойиҳа доирасида асосий бино, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ва ёзги спорт майдони тубдан янгиланди. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус хона, workout майдони ҳамда 360 градуслик кузатув камералари ўрнатилиши кўзда тутилган.
15 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида замонавий ўқув муҳити яратилиб, таълим жараёни самарадорлигини ошириш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит таъминланиши режалаштирилган.
📝  Namangantoday
➡️  Обуна бўлинг ➡️ https://www.tg-me.com/namangantoday
Янги Наманган туманида жойлашган 60-мактабда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари якуний босқичга етди. Лойиҳа доирасида асосий бино, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ва ёзги спорт майдони тубдан янгиланди. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус хона, workout майдони ҳамда 360 градуслик кузатув камералари ўрнатилиши кўзда тутилган.
15 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида замонавий ўқув муҳити яратилиб, таълим жараёни самарадорлигини ошириш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит таъминланиши режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Наманганда судьялар коррупцияга қарши курашиш масаласини муҳокама қилди
Наманган вилояти судида коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар судьялари ҳамда суд аппарати ходимлари иштирок этдилар.
Видеоконференцалоқа орқали ўтган йиғилишда суд органларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд тизимида коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда судьялар томонидан коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унга қарши кураш чоралари ва Олий суд белгилаган вазифалар юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, ишларни кўришда йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил қилиниб, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.