Telegram Web Link
Наманган вилояти ҳокими Россиядаги ҳамюртлар билан учрашди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация халқаро ҳамкорлик ва инвестицияларни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Сафар доирасида ҳоким Москва шаҳридаги «ANT YAPI TICARET SIRKETI» компанияси фаолияти билан танишди. Мазкур компанияда 20 мингга яқин ўзбекистонлик, шулардан 1 мингга яқини наманганлик фуқаролар меҳнат қилмоқда.

«Остров» турар-жой мажмуаси ҳудудида ҳоким 50 нафардан зиёд ҳамюртлар билан учрашиб, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини ўрганди, мурожаатларини тинглади ҳамда айрим масалалар бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Учрашув самимий муҳитда ўтди, юртдошлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдирди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☀️Бугун ҳаво ҳарорати +30 гача кўтарилади

Кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарслари 10 ноябрдан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион нафардан ошди

2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 069,1 минг кишини ташкил этди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга кўпайган.

Аёллар сони 18 896,6 минг кишини (49,6 фоиз), эркаклар эса 19 172,5 минг кишини (50,4 фоиз) ташкил этмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда халқаро тиббий анжуман бошланди

Бугун Наманган вилояти «Маърифат маркази»да «Травматология ва ортопедия муаммоларини ҳал қилишда янги йўналишлар» мавзусида халқаро конференция иш бошлади. Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилди.

Анжуманда Италия, Россия, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Беларусь ва Қозоғистондан келган 270 дан зиёд делегат, 60 нафар етакчи олим ва жарроҳлар иштирок этмоқда.

Конференция доирасида хорижий мутахассислар маърузалар ўқиб, 100 нафар беморда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Йўл қоидаларига ўзгартириш: тўхташга рухсат этилди

Энди тўхташ таъқиқланган ва тўхтаб туриш таъқиқланган йўл белгилари таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.

Бунда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда, ушбу йўл белгиларига уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда IV Халқаро асал фестивали бошланди

Бугун Давлатобод туманидаги «Афсоналар водийси» тематик паркида тўртинчи халқаро асал фестивали бошланди.

150 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик асаларичилар иштирок этаётган фестивал асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни ўртоқлашиш, ҳамкорликни ривожлантириш ва туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Тантанали очилиш маросимида хорижлик меҳмонлар, вилоят жамоатчилиги ва соҳа вакиллари иштирок этдилар. Фестиваль асал етиштириш билан бирга асаларичилик ҳунармандчилигини ривожлантириш, илм ва ҳунар уйғунлашган ҳамкорлик майдони сифатида муҳим аҳамият касб этади.

Фестивал доирасида меҳнат ярмаркаси, ҳунармандлар кўргазмаси ва спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда.

Тадбир 26 октябрга қадар давом этади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯211👍1🔥1
2025/10/24 12:45:24
Back to Top
HTML Embed Code: