Янги Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди
Янги Наманган туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда туманда амалга оширилаётган инфратузилмавий ишлар ва аҳоли хонадонларининг мавсумга тайёргарлик даражаси муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, 2 км газ тармоғи реконструкция қилинди, 3 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 188,3 км ер ости қувурлари текширилди ҳамда 1 506 та хонадон 2-босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилди. Шунингдек, 34 км ичимлик суви тармоғи таъмирланиб, янги сув иншоотлари қурилди.
Электр таъминоти йўналишида 48,9 км тармоқ янгидан тортилди, 13 та трансформатор ва 876 та таянч устун ўрнатилди. Ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари ва электр ускуналари тўлиқ текширилиб, хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Жорий мавсумда муассасаларга 6 809 тонна ва аҳоли хонадонларига 13 305 тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 6 057 тоннаси етказилган. Барча тизимлардаги хавфсизлик ҳолати Фавқулодда вазиятлар хизмати томонидан доимий назоратда сақланмоқда.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://www.tg-me.com/namangantoday

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«NANO PHARMACEUTICAL»да замонавий дори ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда
Янги Наманган тумани «Мингчинор» маҳалласида жойлашган «NANO PHARMACEUTICAL» МЧЖ томонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 5 миллион доллари маҳаллий, 15 миллион доллари Хитойнинг «JIANGSU GUOTAI BOCHUANG INDUSTRIAL CO., LTD» компанияси инвестицияси ҳисобланади.
Корхона ишга тушгандан сўнг йилига 40 миллион дона дори воситаси ишлаб чиқариш ва 3 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган. Шунингдек, 100 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳа «MERRY MED FARM» МЧЖнинг янги ташаббуси бўлиб, мазкур корхона ҳозирда 1200 нафардан зиёд ходим билан 180 дан ортиқ турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариб, маҳаллий ва хорижий бозорларга етказиб бермоқда.

Наманган вилояти пахтакорлари йиллик режани ортиғи билан бажардилар
Ғалаба муборак! Наманган вилоятининг аҳдига вафодор, меҳнатсевар пахтакорлари билан фахрланамиз!
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://www.tg-me.com/namangantoday
Наманган вилояти пахтакорлари 2025 йилдаги давлатга пахта топшириш бўйича йиллик шартнома режасини ортииғи билан бажардилар. Вилоятдаги қабул пунктларига жами 214,2 минг тоннадан ортиқ қимматли саноат хомашёси — пахта хомашёси етказиб берилди.
Бу натижа — фидойи деҳқонларимиз ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг самарали меҳнати, тизимли ташкилотчилик ва илмий ёндашувлар натижасидир. Жорий йилда вилоятда 48,9 минг гектар майдонда ғўза парваришланиб, ҳар гектардан ўртача 44 центнер ҳосил олинди.
Шу билан бирга, 28 минг гектар майдонга хорижий серҳосил чигит навлари экилиб, яхши самара берди. 70 та янги пахта терим машиналари сотиб олиниб, уларнинг умумий сони 170 тага етди. Натижада ҳосилнинг 79 минг тоннаси ёки 40 фоизи механик терим орқали йиғиб олинди.
Вилоят бўйича 600 дан ортиқ фермер хўжаликлари шартнома режасини ортиғи билан бажарди. Илғор фермерлар ҳар гектардан 70–80 центнергача ҳосил олишга эришдилар. Мингбулоқ, Поп, Чуст, Тўрақўрғон, Чортоқ ва Наманган туманлари пахтакорлари йиғим-теримда пешқадамлик кўрсатдилар.
Жорий йилда 121 минг нафар теримчи меҳнат фидойиси сифатида терим жараёнига жалб этилди. Ҳозирда терим ишлари давом этар экан, келгуси йил ҳосили учун ҳам пухта замин яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Ғалаба муборак! Наманган вилоятининг аҳдига вафодор, меҳнатсевар пахтакорлари билан фахрланамиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Янгилик
❗️Энди мопед ва скутер эгалари ҳайдовчилик гувоҳномасини осон олиши мумкин бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрь кунидаги 676-сон қарорига кўра:
— 2026 йил 1 январдан бошлаб, мопед ва скутерларни бошқариш учун А1 кичик тоифаси жорий этилади. Энг асосийси, А1 тоифасини олиш учун автомактабларда ўқиш шарт эмас, тўғридан тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади;
— 2026 йил 1 февралдан бошлаб "A" ва "B" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади, бунинг учун автомактабларда ўқиш мажбурий бўлмайди;
— 2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўлларда ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.
Батафсил изоҳ видеода 👆📹

❗️Мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ҳар ойлик устама тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим муассасаси директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилди.
Унга кўра, раҳбар ходимлар фаолияти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасдиқлаган методика асосида баҳоланади. Баллар миқдорига қараб устамалар миқдори қуйидагича белгиланади:
✅Директорлар учун: 3% – 20% гача
✅Ўринбосарлар учун: 2,5% – 10% гача
Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолиб бўлган мактаб директорлари ушбу чекловлардан мустасно ҳисобланади.
📌 Устамалар жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда директор ёки ўринбосар камида 9 ой давомида асосий лавозимида ишлаган бўлиши шарт.