Telegram Web Link
Норин туманида тадбиркорликни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди

Норин туманида Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда Президент ташрифида белгиланган вазифалар ижроси, туманда тадбиркорликни ривожлантириш, саноат ва экспорт ҳажмини ошириш, инвесторлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек,«Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш» бўйича штаб ҳисоботи тингланди, тадбиркорларнинг янги лойиҳаларга ер майдони ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва инфратузилма билан таъминлаш ҳақидаги таклифлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасадди идораларга топшириқлар берилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган тажрибаси: гулчилик ва узумчилик оилавий фаровонликка хизмат қилмоқда

Наманганда бўлиб ўтган «Камбағалликдан фаровонлик сари» халқаро форуми иштирокчилари Тўрақўрғон ва Наманган туманларидаги ихтисослашган маҳаллалардаги ҳаёт билан танишди.

Наманган туманининг Наврўз маҳалласида 558 та хонадонда 3675 нафар аҳоли яшайди. Маҳалланинг 52 фоизи гулчиликка ихтисослашган бўлиб, ҳар бир хонадон йилига ўртача 100–120 миллион сўм даромад олмоқда.


Тўрақўрғон туманининг Хўжанд маҳалласида эса 672 та хонадонда 3302 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда 71 фоиз хонадон узумчилик билан шуғулланиб, йилига 40–50 миллион сўм даромад топмоқда.


Бу тажрибалар барқарор бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромадини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥21👍1👌1🤝1
“Пунгон–Наманган” йўли тубдан янгиланади
246 миллион долларлик лойиҳа доирасида 34 та кўприк қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Наманганда ўтказилган йиғилишда йўл, ичимлик суви, уй-жой каби ҳаётий зарур инфратузилмани ривожлантириш вилоят учун энг долзарб масала эканини таъкидлади.

Сўнгги йилларда Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманлари аҳолисини қийнаб келаётган асосий муаммолардан бири — йўллардаги тирбандлик эди. Бунинг ечими сифатида 63 миллиард сўм маблағ эвазига Норин дарёси устидан 480 метрлик янги кўприк қурилмоқда. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, Учқўрғон ва Норин марказига масофа 20–25 километрга, Нориндан Балиқчига эса 35–40 километрга қисқаради.

Шу билан бирга, 63 йил аввал барпо этилган ва Наманган ҳамда Андижон вилоятларини боғлаб турувчи Қорадарё устидан ўтган кўприк ҳам реконструкция қилинмоқда. Янгиланган иншоот натижасида транспорт қатнови икки баробарга ошади, йўлга кетадиган вақт 1,5 каррага қисқаради, тирбандлик эса кескин камаяди.

Давлат раҳбари мутасаддиларга ушбу икки кўприкни келгуси йилда ишга туширишни, шунингдек, жорий йилда 694 километр йўл ва маҳаллалардаги 7 та кичик кўприкни таъмирлашни топширди.

Айни пайтда, вилоят марказини пойтахт билан боғлайдиган “Пунгон–Наманган” йўлининг 75 километри ҳам тубдан реконструкция қилинади. 246 миллион долларлик йирик лойиҳа доирасида йўл 4 тасмали, бетон қопламали қилиб қурилади. Шу билан бирга, 34 та кўприк ва 22 та пиёдалар ўтиш жойлари барпо этилиши белгиланган.

Мазкур ислоҳот ва қурилиш ишлари натижасида Наманганда транспорт тизими янги босқичга кўтарилиб, аҳоли учун қулайликлар яратилиши кутилмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11👍1🔥1👏1👌1
“Янги Наманган” маҳалласида ислоҳотлар бошланди

Президентимизнинг 16–17 сентябрь кунлари Наманган вилоятига ташрифи янги ислоҳотлар даврини бошлаб берди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида мутасадди идоралар иштирокида Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласи “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш ишлари бошланди.

Маҳалла аҳли ва нуронийлар билан учрашувда маҳалланинг қиёфасини тубдан янгилаш, бўш турган бинолар ўрнида саноат зонаси ташкил этиш, инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Янги Наманган” ва атрофдаги олти маҳалланинг жадал ривожланиши учун мастер-режа ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тингланди.

Барча ишлар самарали мувофиқлаштирилиши учун вилоят штаби ташкил этилди. Норин тумани ҳокими маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйда фаолият бошлаб, муаммоларни жойида ҳал қилиш имконияти яратилди.

Нуронийлар давлат раҳбарининг ташрифи ортидан амалга оширилаётган ислоҳотларга миннатдорлик билдириб, эзгу ишларга фотиҳа бердилар.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Норин тумани ҳокими контейнер уйга кўчиб ўтди

Батафсил

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2
Наманганлик чемпионга Президент совғаси — BYD автомобили берилди

Ўтган ҳафтада Англиянинг Ливерпул шаҳрида World Boxing ташкилоти томонидан илк бор ўтказилган жаҳон чемпионатида юртдошимиз Фазлиддин Эркинбоев йирик ютуққа эришди.

Наманганлик ёш спортчи ўз йўналишида барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Эркинбоев ва унинг жамоадошлари мазкур ғалабалари учун давлатимиз раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида уларга замонавий BYD автомобили топширилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝1
Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz портали орқали тиклаш мумкин бўлди

Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқотилган ҳолларда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносига бориш талаб этилмайди — барча жараёнлар my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн амалга оширилади. Фойдаланувчи “Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш” хизматида “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш” бўлими орқали ариза юбориши мумкин.

Хизмат нархи 370 минг 800 сўм (0,9 БҲМ)ни ташкил этади. Гувоҳномани почта орқали етказиб беришни истаганлар қўшимча 25 000 сўм тўлайди. Янгиланган гувоҳнома 1 иш кунида тайёрланади, почта орқали етказиб берилиши билан бирга эса 3 иш куни ичида фуқарога етказилади.

Маълумотлар тизимда тасдиқланмаган, шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131 ва 136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган ҳолларда ариза рад этилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Наманганда кундузги парвариш марказлари фаолиятини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф чоғида, кундузги парвариш марказлари фаолияти билан ҳам танишди.

Давлат раҳбари ташаббуси асосида йўлга қўйилган ушбу хизматлар одамларнинг соғлом ҳаётга қайтиши, оилаларнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Натижада нафақат беморлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. Республика бўйича 600 нафар тадбиркор дастурга қўшилган бўлиб, улардан 46 нафари Наманган вилоятида фаолият юритмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🤝1
2025/10/25 06:34:04
Back to Top
HTML Embed Code: