Telegram Web Link
Тижорат банкларида АҚШ долларининг харид курси 12 минг сўмдан пастлади

Бугундан бошлаб қатор банклар долларни 12 000 сўмдан паст курсда харид қилмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Абдураззоқов тақдирланди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов «Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотни ҳокимга Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Дилмурод Аҳмедов топширди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Янги тайинлов

Мадрахимов Мирсаид Мирзаолимович Наманган вилояти ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар котибияти мудири этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Наманган вилояти ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍1
Тўрақўрғон ҳурмоларига хориж бозоридан талаб катта

Тўрақўрғон туманида ҳурмочилик кенг ривожланмоқда. Бугунги кунда 64 та маҳалланинг 48 тасида аҳоли ушбу мевани етиштириш билан шуғулланиб, асл боғбонларга айланган.

Калвак маҳалласининг 1054 та хонадонининг деярли барчаси ҳурмочилик билан банд бўлиб, йиллик ҳосил 200 тоннага етади. Маҳсулот Россия, Қозоғистон ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда.

Мавсум давомида ҳар бир оила ўртача 30 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача даромад олади. Шунингдек, маҳаллада 500 дан ортиқ мавсумий ва 220 нафар доимий ишчи бандлиги таъминланган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртбошимизнинг ташаббуслари - дастуриламал

Батафсил ўқиш  ➡️ https://namangantoday.uz/2025/10/07/1483/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қиш паст ёғингарчилик билан кечиши кутилмоқда

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг қиш мавсуми паст ёғингарчилик ва намлик етишмаслиги билан кечиши кутилмоқда. Олимнинг таъкидлашича, йил жуда қурғоқ келгани сабабли қишлоқ хўжалик ерлари, айниқса, лалми майдонлар намсиз ҳолда қишга кирмоқда.

Октябрь ойидаги ёғингарчилик меъёридан 50–80 фоизга кам бўлиши кутилмоқда. Гидрометеорологик таҳлилларга кўра, Тинч океанидаги «Ла-Ниня» ҳодисаси туфайли қиш ҳам қурғоқ бўлиши мумкин.


Феврал–март ойларида иссиқ кунлар ортидан қисқа муддатли совуқ қайтиши эҳтимоли бор. Мутахассиснинг айтишича, бу ҳолат қишлоқ хўжалиги учун синовли давр бўлиб, вегетация жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармоннинг тўлиқ матни

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда

Лойиҳа билан фуқароларнинг нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги 7 соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) 8 соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7756045.pdf
4.8 MB
Ижро ҳокимиятида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади

Президент фармони билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (486 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлигида (163 та) юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда 2026 йил 1 мартдан яроқлилик муддати ўтган рақамли маркировкали маҳсулотлар автоматик тарзда савдодан олинади

Эски товарлар назорат-касса машиналаридан ўтмайди ва квитанция берилмайди, дейилади президент қарорида.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганликлар бу жойларни дарров танийди — болалигимиз, ёшлигимиз хотиралари шу кўчаларда яширинган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
❗️Тил ўрганмоқчи бўлган ёшларга субсидия берилади.

“2+6” дастурига кўра, ёшлар аввалги 2 ойни ўз ҳисобига ўқийди, кейинги 6 ой харажатини эса давлат тўлаб беради.

Субсидия миқдори ҳудудларга қараб белгиланган:
– Тошкентда БҲМнинг 2 баробаригача,
– вилоят марказларида 1,5 баробаргача,
– туман ва шаҳарларда эса 1 баробаригача.


📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/22 17:03:18
Back to Top
HTML Embed Code: