Telegram Web Link
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, ер муносабатларини такомиллаштириш ва энергетика соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш, йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш ҳамда “Энг намунавий маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Сессия якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги Наманган туманидаги 60-мактабда қурилиш ишлари якунланмоқда

Янги Наманган туманида жойлашган 60-мактабда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари якуний босқичга етди. Лойиҳа доирасида асосий бино, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ва ёзги спорт майдони тубдан янгиланди. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус хона, workout майдони ҳамда 360 градуслик кузатув камералари ўрнатилиши кўзда тутилган.

15 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида замонавий ўқув муҳити яратилиб, таълим жараёни самарадорлигини ошириш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит таъминланиши режалаштирилган.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда судьялар коррупцияга қарши курашиш масаласини муҳокама қилди

Наманган вилояти судида коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар судьялари ҳамда суд аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Видеоконференцалоқа орқали ўтган йиғилишда суд органларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд тизимида коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда судьялар томонидан коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унга қарши кураш чоралари ва Олий суд белгилаган вазифалар юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, ишларни кўришда йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил қилиниб, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.

Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга қаратилади.

Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм берилади.

Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтириши, яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади.

Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.

Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан ажратилади.

“Ана шу айтиб ўтган бешта манба ҳисобидан келгуси бир йил учун 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ беряпмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Никоҳ шартномасига эътибор кучайтирилади

Оилавий ажралишларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликлари тарғиб қилинади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинди

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шарт.

Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарлари бугуноқ 24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш билан шуғулланади.

“Тоза ҳудуд” корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб, шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш топширилди.

Эндиликда “еттилик”, маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.

Бош прокуратура бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ ижросини давом эттиради.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊Рецепт асосида бериладиган дориларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилади

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дорилар реализациясида қонунни такрорий бузиш учун жиноий жавобгарлик ва 200-300 баравар БМҲ миқдорида жарима назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда рецепт асосида сотиладиган дориларнинг ноқонуний айланмаси учун жарималар оширилади.

Депутатлар қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 2026–2028 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Наманган вилояти ҳокимлигида “2026–2028 йилларда Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида ўтган йиғилишда 9 та йўналиш, 28 та мақсад ва 145 та вазифани қамраб олган стратегия лойиҳаси муҳокама қилинди.

Асосий эътибор иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини ошириш, хотин-қизлар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш ва коррупцияга қарши тизимни такомиллаштиришга қаратилди.


Йиғилиш якунида ҳар бир йўналиш бўйича амалий таклифлар тайёрлаш ва аниқ натижаларга эришиш вазифаси белгиланди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уйчи кўчасида ёнган умид чироғи

Сўнгги йилларда аҳоли сони ортиб, транспорт воситалари сони ҳам кескин кўпаймоқда. Натижада йирик йўлларда ҳаракат жадаллашиб, тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳам ошмоқда. Шундай бир пайтда, транспорт ҳаракатини тартибга солиш, пиёдалар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш — долзарб вазифалардан бирига айланиши табиий.

Наманган шаҳрида ҳам бу борада бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли гавжум бўлган Уйчи кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббус амалга оширилди. Мазкур ҳудуд — собиқ «Баҳор» кинотеатри атрофи ҳамда «Тахтакўприк» даҳаси 24-АТС олди — илгари транспорт оқими жуда кучли бўлгани, пиёдалар йўлни кесиб ўтишда қийинчиликларга дуч келгани боис аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган эди.

Куни кеча айнан шу жойларда замонавий светофор тизимлари ўрнатилди. Эндиликда бу масканлар янада хавфсиз, тартибли ва қулай ҳолатга келди. Бу ташаббус орқали нафақат йўл-транспорт ҳодисалари камаяди, балки ҳаракат иштирокчилари ўртасида маданият ва интизом янада мустаҳкамланади.

Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли номидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг ўз вақтида кўрган чора-тадбирлари натижасида, эндиликда бу йўналишдаги ҳаракат хавфсиз ва тартибли йўлга қўйилди.

Дарвоқе, хавфсиз йўл — ҳар бир инсон ҳаёти ва осойишталигини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири. Шу боис бу каби саъй-ҳаракатлар давомли бўлиши, шаҳримизнинг ҳар бир нуқтасида фуқароларнинг тинч ва хавфсиз ҳаракатланишига хизмат қилиши барчамиз учун қувонарлидир.

Санжарбек ҲАМИДОВ

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍211🔥1👏1🙏1👌1💯1
2025/10/21 11:38:17
Back to Top
HTML Embed Code: