Telegram Web Link
Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади.

Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.

Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан ажратилади.

“Ана шу айтиб ўтган бешта манба ҳисобидан келгуси бир йил учун 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ беряпмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Никоҳ шартномасига эътибор кучайтирилади

Оилавий ажралишларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликлари тарғиб қилинади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинди

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шарт.

Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарлари бугуноқ 24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш билан шуғулланади.

“Тоза ҳудуд” корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб, шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш топширилди.

Эндиликда “еттилик”, маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.

Бош прокуратура бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ ижросини давом эттиради.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊Рецепт асосида бериладиган дориларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилади

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дорилар реализациясида қонунни такрорий бузиш учун жиноий жавобгарлик ва 200-300 баравар БМҲ миқдорида жарима назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда рецепт асосида сотиладиган дориларнинг ноқонуний айланмаси учун жарималар оширилади.

Депутатлар қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 2026–2028 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Наманган вилояти ҳокимлигида “2026–2028 йилларда Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида ўтган йиғилишда 9 та йўналиш, 28 та мақсад ва 145 та вазифани қамраб олган стратегия лойиҳаси муҳокама қилинди.

Асосий эътибор иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини ошириш, хотин-қизлар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш ва коррупцияга қарши тизимни такомиллаштиришга қаратилди.


Йиғилиш якунида ҳар бир йўналиш бўйича амалий таклифлар тайёрлаш ва аниқ натижаларга эришиш вазифаси белгиланди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уйчи кўчасида ёнган умид чироғи

Сўнгги йилларда аҳоли сони ортиб, транспорт воситалари сони ҳам кескин кўпаймоқда. Натижада йирик йўлларда ҳаракат жадаллашиб, тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳам ошмоқда. Шундай бир пайтда, транспорт ҳаракатини тартибга солиш, пиёдалар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш — долзарб вазифалардан бирига айланиши табиий.

Наманган шаҳрида ҳам бу борада бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли гавжум бўлган Уйчи кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббус амалга оширилди. Мазкур ҳудуд — собиқ «Баҳор» кинотеатри атрофи ҳамда «Тахтакўприк» даҳаси 24-АТС олди — илгари транспорт оқими жуда кучли бўлгани, пиёдалар йўлни кесиб ўтишда қийинчиликларга дуч келгани боис аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган эди.

Куни кеча айнан шу жойларда замонавий светофор тизимлари ўрнатилди. Эндиликда бу масканлар янада хавфсиз, тартибли ва қулай ҳолатга келди. Бу ташаббус орқали нафақат йўл-транспорт ҳодисалари камаяди, балки ҳаракат иштирокчилари ўртасида маданият ва интизом янада мустаҳкамланади.

Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли номидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг ўз вақтида кўрган чора-тадбирлари натижасида, эндиликда бу йўналишдаги ҳаракат хавфсиз ва тартибли йўлга қўйилди.

Дарвоқе, хавфсиз йўл — ҳар бир инсон ҳаёти ва осойишталигини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири. Шу боис бу каби саъй-ҳаракатлар давомли бўлиши, шаҳримизнинг ҳар бир нуқтасида фуқароларнинг тинч ва хавфсиз ҳаракатланишига хизмат қилиши барчамиз учун қувонарлидир.

Санжарбек ҲАМИДОВ

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍211🔥1👏1🙏1👌1💯1
Наманганда «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» дастури амалга оширилмоқда

Наманган вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар бир туман ва шаҳарда 2 тадан маҳаллага «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» мақоми бериш ҳамда уларни намунали ҳудудга айлантириш режалари муҳокама қилинди. Наманган вилоятида ички имкониятлар ҳисобидан яна бир маҳалладан қўшиш белгиланди.

Вилоятда «Тараққиёт ва етакчилик маскани» дастури ишлаб чиқилмоқда. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга мазкур дастур лойиҳаси тақдим этилди. Туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари танлаб олинган маҳаллаларда амалга ошириладиган ишлар ва кутилган натижалар ҳақида ахборот бердилар.

Ҳоким тақдимотларни батафсил ўрганиб, Президент қарори доирасида ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда «Мастер режа» асосида аниқ ҳисоб-китоб юритиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11👍1🤝1🫡1
Янгиланган Cobalt'нинг нархи эълон қилинди

3 ноябрдан бошлаб барча Chevrolet дилерлик марказларида Cobalt автомобилининг янги Style MCM ва Midnight MCM версиялари сотувга чиқади.

Тавсия этилган нархлар:
• Style MCM — 156,1 млн сўм
• Midnight MCM — 165,2 млн сўм

Шу билан бирга, аввалги моделлар нархи ўзгаришсиз қолади:
• Style AT Plus — 147,9 млн сўм
• Midnight AT — 155,2 млн сўм

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги аэропортни халқаро консорциум қуради

Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги 1 минг 300 гектар майдонда барпо этиладиган янги халқаро аэропорт лойиҳаси Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Inhceon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Консорциум таркиби: Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси — 45%, Япониянинг “Sojitz Corporation” — 30%, Жанубий Кореянинг “Incheon International Airport Corporation” — 15% ҳамда Ўзбекистоннинг “Uzbekistan Airports” — 10% улушга эга бўлади.

Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда 2,6 млрд доллар инвестиция йўналтирилади. Шундан 1,8 млрд доллар аэровокзал қурилишига, 800 млн доллар эса аэродром инфратузилмасини яратишга сарфланиши кўзда тутилган.

Аэропорт лойиҳаси Naco Consulting компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Янги аэропорт Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ пуллик автомобиль йўлларига уланади. Бу ерда замонавий темир йўл станцияси қурилиб, тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Пойтахт ва Янги Тошкент марказлари шаттл транспорт хизматлари орқали боғланади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM


Наманган янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлинг! Бунинг учун namangantoday.uz ва унинг Телеграм саҳифаларини кузатиб боринг!

Каналга уланиш ➡️ https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://www.tg-me.com/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/22 16:44:13
Back to Top
HTML Embed Code: