Telegram Web Link
Жорий йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради;

▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;

▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди;

▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;

▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади;

▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
9👍6🤔2
❗️Транспорт воситасида хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади

🖥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлиги сабабли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.


Унга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

• умров ва тўш суяги синиши;
• елка камари синиши;
• қовурғалар синиши;
• умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
• ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
• бронхиал астма (IV босқич);
• ўпканинг интерстициал зарарланиши;
• ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;
• сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
• III даражали (морбид) семизлик (BMI ≥ 40);
• паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
• қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
• терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);
• кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;
• кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
• стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;
• кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма);
• ҳомиладор аёллар.

Ҳужжат ҳали кучга киргани йўқ

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍5👏2
#TEZKOR

🔥 FAQAT 1 KUN - 7-NOYABR! idea'da Hamma kutgan 12 oyga “ZO‘R NARXLAR” sizni kutmoqda Manzillarimiz 👈

❗️-50%🔻43" PREMIER Smart TV (PRM705SV) - 166 583 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻FERRE Gaz Plita (LP60G40DBECOF21) - 166 583 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻Redmi Note 14 (6/128) 199 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻PREMIER 262L (270BFLFDI) - 333 250 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻6KG LG (F2Y1NS5W) - 399 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻6,5KG SAMSUNG (65AG4S21CELD) - 399 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻Samsung 310L (RB31FERNDWW) - 666 583  so'mdan 12 oyga*

☑️ Foizlar (%) — Yo‘q
☑️ Boshlang‘ich to‘lov — Yo‘q
☑️ Kafillar Kerak emas — Yo‘q

🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar

📞 71-230-7799 | Chat Lolaxon

*Aksiyada barcha texnikalar rasmiy kafolatga ega va soni cheklangan!

👉
RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
7👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади

Кеча мутасаддилар президентга наркотикларнинг ноқонуний айланишига барҳам бериш бўйича режа ва таклифларини тақдимот қилди. Жумладан:

ёшлар орасида наркотикларнинг ноқонуний айланмасига жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали қатъий барҳам бериш;

ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарликни оғирлаштириш;

наркотикларни интернет орқали тарқатиш, уюшган гуруҳлар ва нарколабораториялар, уларга раҳнамолик қилаётган мансабдор шахсларни аниқлаш ва чек қўйишга қаратилган кенг қамровли тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятини йўлга қўйиш;

вояга етмаган ва ёшлар орасида гиёҳвандликнинг диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси тизими тубдан такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
5🤔4👏2
Миршод Қурбонов янги лавозимга тайинланди

Президент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан, Миршод Қурбонов Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍387😱3😡2🤔1
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар — Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси

Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиевнинг глобаллашув шароитида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, бу борадаги янги ёндашувлар ҳамда соҳадаги инновацион ғоялар ҳақидаги оммабоп мақоласи.

👉 nasafnews.uz/2135-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍83👏2🔥1
#TEZKOR

🔥 FAQAT 1 KUN - 7-NOYABR! idea'da Hamma kutgan 12 oyga “ZO‘R NARXLAR” sizni kutmoqda Manzillarimiz 👈

❗️-50%🔻43" PREMIER Smart TV (PRM705SV) - 166 583 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻FERRE Gaz Plita (LP60G40DBECOF21) - 166 583 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻Redmi Note 14 (6/128) 199 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻PREMIER 262L (270BFLFDI) - 333 250 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻6KG LG (F2Y1NS5W) - 399 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻6,5KG SAMSUNG (65AG4S21CELD) - 399 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻Samsung 310L (RB31FERNDWW) - 666 583  so'mdan 12 oyga*

☑️ Foizlar (%) — Yo‘q
☑️ Boshlang‘ich to‘lov — Yo‘q
☑️ Kafillar Kerak emas — Yo‘q

🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar

📞 71-230-7799 | Chat Lolaxon

*Aksiyada barcha texnikalar rasmiy kafolatga ega va soni cheklangan!

👉
RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
6👍3
❗️ Чорвачилик янада ривожлантирилади


Қарорга кўра, чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартибининг амал қилиш муддати 2030 йил 31 декабргача узайтирилади.

💰 Наслдор 1 кунлик жўжалар импорти учун белгиланган субсидия 2026 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида ушбу наслдор бир кунлик жўжалар харид қилинганда ажратилади.

📝 2026 йил 1 январдан 2027 йил якунига қадар тирик йирик шохли қорамол (ТИФ ТН бўйича коди 0102) ва тирик қўй ва эчкиларни (ТИФ ТН бўйича коди 0104) импорт қилишда:

🔸 ҳисобланган ҚҚСни 180 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

🔸 тўланган ҚҚСнинг ўрнини қоплаш (қайтариб бериш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2026 йил 1 январдан:

ветеринария рухсатномаси ва сертификати 2 баравар қисқартирилган муддатда кўриб чиқилади.

чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга озуқабоп экинларни етиштириш учун электрон онлайн аукцион савдолари орқали ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш тўловларини 5 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🤔53👍1
Кўкдала туманида суюлтирилган газни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига имтиёзли нархларда етказиб берилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотаётган шахслар ушланди.

👉 nasafnews.uz/2136-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍135😱4😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаршида Giotto'да 4 кишилик "завтрак" неча пулга тушади?

Giotto'дан янгилик. Эндиликда сиз Қарши шаҳрида жойлашган Италиянинг энг машҳур ресторанларидан бири Giotto'да нонушта қилишингиз мумкин.

Жой банд қилиш учун:
+998918170058
+998918180058

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
9👎6😁6👍3👏1🤔1😡1
Вашингтонда эришилган келишувлар ва илгари сурилган таклифлар:

Ўзбекистон ва АҚШ уран, мис, вольфрам, молибден ва графитни қазиб олиш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради.

Uzbekistan Airways яна 8 та Boeing 787 Dreamliner самолётига буюртма беришни якунлади. Шундай қилиб, Ўзбекистон жами 22 та самолёт харид қилади. Бу жараёнда АҚШнинг Экспорт-импорт банки ҳам иштирок этади.

Дунёда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган John Deere компанияси билан 300 млн долларлик битим имзоланган. Унинг 150 млн доллари пахта териш машиналари харидига йўналтирилади.

АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг (DFC) Тошкент шаҳрида минтақавий офиси очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари жорий этилади.

Дональд Трамп АҚШнинг аввалги президентлари Марказий Осиёга деярли эътибор қаратмаганини таъкидлаб, “биз бу хатони тузатмоқдамиз”, деди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Дональд Трампни “тинчлик президенти” деб аташларини қайд этди. “Ва ишончим комилки, Россия ва Украина ўртасидаги урушни фақат сиз тўхтата оласиз. Биз бундан жуда умидвормиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги навбатдаги саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍129👏3
Ғузорда содир бўлган ЙТҲда неча киши вафот этгани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган автоҳалокатда 9 киши ҳалок бўлди, икки бола тирик қолди деган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати бу маълумотларни рад этди ва воқеа бўйича расмий маълумот берди.

👉 nasafnews.uz/2137-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
😢154😱4
Forwarded from Aynimo Karshi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓️11.11 - “Butunjahon MEGA AKSIYA”si

519.900 UZS dan sotilgan kurtkalar” - 249.900 UZS

Aksiya 9-10-11-noyanr kunlari bo’lib o’tadi

❗️Shoshiling. Mahsulotlar soni chegaralangan!

📍Aksiya har 3 ta: Qarshi, Buxoro va Samarqand filiallarida ham amal qiladi.

📝 | @Aynimo_operator
📞 |
+998945455015

Telegram | Instagram | Facebook Threads | Youtube | Bizning manzillar
👍6
Қашқадарёлик солиқчилар 10 ойда 4,5 трлн сўмга яқин маблағ туширишди

Вилоятда жорий йилнинг 10 ойи давомида 4 трлн. 474 млрд. сўм маблағ туширилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига буджетга 919,8 млрд. сўм кўп маблағ тушурилган ҳолда ўсиш суръати 126 фоизни ташкил қилибди.

Жумладан, ўсиш суръати солиқ маъмурчилиги солиқ бошқармасида юритиладиган ҚҚС тўловчилар бўйича 128,7 фоизни ташкил этиши маълум бўлди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍112🔥2👏1😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муборак туманида 29 мингдан ортиқ фуқаро доимий ва мавсумий иш ўринлари билан таъминланди

Қашқадарё вилоятида аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда фуқароларни барқарор бандликка жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил учун 518 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан банд этиш режалаштирилган бўлиб, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида мазкур кўрсаткич 500 минг нафардан ортиқ фуқарони ташкил этди. Шу билан бирга, режа 116 фоизга бажарилди ҳамда вилоятнинг барча туман (шаҳар)лари бўйича белгиланган топшириқлар тўлиқ ижро этилди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Муборак туманида 29 мингдан ортиқ фуқаро доимий ва мавсумий иш ўринлари билан таъминланди. Ушбу кўрсаткич ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти кенгайгани, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланаётгани ҳамда қишлоқ хўжалигида мавсумий ишлар ҳажми ортгани билан изоҳланади.

Шунингдек, Муборакдаги полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди. Бошқарма бошлиғи Ф.Мухаммадиев ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялардан фойдаланиши ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари билан яқиндан танишди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍74😁4🤔2
#Shoshiling  - Ulgurmaganlar uchun yana aksiya

🔥 FAQAT 2 KUN - BUGUN 8-9-NOYABR! idea'da 12 oyga “-50% gacha CHEGIRMALAR” Manzillarimiz 👈

❗️-50%🔻32" SMART TV (PRM70OSV) - 139 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻43" SSMART (43FSV22) - 229 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻FERRE Gaz Plita (LP60G40DBECOF21) - 166 583 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻Redmi Note 14 (6/128) 199 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻PREMIER 262L (270BFLFDI) - 333 250 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻6KG LG (F2Y1NS5W) - 399 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻6,5KG SAMSUNG (65AG4S21CELD) - 399 000 so'mdan 12 oyga
❗️-50%🔻Samsung 310L (RB31FERNDWW) - 666 583  so'mdan 12 oyga*
❗️-50%🔻Juda ko'p texnikalar chegirmada

☑️ Foizlar (%) — Yo‘q
☑️ Boshlang‘ich to‘lov — Yo‘q
☑️ Kafillar Kerak emas — Yo‘q

🟢 Barcha viloyatlarda Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar

📞 71-230-7799 | Chat Lolaxon

*Aksiyada barcha texnikalar rasmiy kafolatga ega va soni cheklangan!

👉
RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
4👍3
❗️Президент фармони: наркожиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади

Эндиликда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун жазо чоралари анча оғирлаштирилади:
🔹 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш — наркобизнесни уюшган гуруҳ ёки интернет орқали амалга ошириш, нарколаборатория ташкил этиш ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига қўлланилади;
🔹 жамоат жойларида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун — 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланади;
🔹 қўшалоқ оғирлаштирилган жиноий жавобгарлик — кўп миқдорда наркотик тайёрлаш, сақлаш, олиб ўтиш ёки контрабанда қилиш ҳолатларига татбиқ этилади;
🔹 вояга етмаганларни ҳимоя қилиш:
— уларни жалб этган ёки таълим муассасалари ҳудудида наркотик тарқатган шахслар учун жазо икки баравар оғирлаштирилади;
— болаларга наркотик истеъмол қилишни ўргатганлар 10 йилгача қамалиши мумкин;
🔹 Айрим ҳолатларда наркожиноят содир этганлар муддатидан олдин шартли озод этилмайди.

Бу чоралар мамлакатда наркоманияга қарши курашни кучайтириш ва ёшларни соғлом муҳитда тарбиялашга қаратилган

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍126👏4🤔1
9 ойда 37,2 трлн сўмлик бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 37,2 трлн сўмлик бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 23,9 % га ошган.

Бошқа нометалл минерал маҳсулотлар умумий саноат ишлаб чиқаришида 4,8 % улушни ташкил этди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍43
🤩 Odamlar-u odamlar eshitmadim demanglar!

texnomart'da 11.11 aksiyasi, texnikalarga katta chegirmalar!
Bunday kunni o'tkazib yubormang!

📆 Muddat: 10–11-noyabr kunlari.

📍Manzil: O'zbekiston, Qashqadaryo viloyati, Shahar: Qarshi, Islom Karimov ko'chasi (sobiq O'zbekiston), 184

🚀 Yaqinlaringizga ham jo‘nating

➡️ Buyurtma bering

71-209-99-44 | texnomart.uz
👇Obuna bo'ling: @texnomart
3👍3
Қашқадарёда қуёш панеллари ўрнатганларга 11 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 35 мингдан зиёд жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 153,6 млрд сўм давлат буджетидан субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилояти (42,6 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (22,4 млрд сўм) Бухоро вилоятига (15,3 млрд сўм) ва Қашқадарё вилоятига 11,8 млрд сўм) тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан хонадонига қуёш панелларини ўрнатганларга ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍7👏32🔥2
2025/11/09 02:25:58
Back to Top
HTML Embed Code: