Telegram Web Link
Транспотр воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси "Nasafnews''га маълум қилишича, Касби туманида солиқ қарзини ундириш юзасидан хатлов тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида солиқларни ўз вақтида тўламай келган фуқароларнинг транспорт воситалари хатланган.

👉 nasafnews.uz/1724-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Италия билан ҳамкорликда сайёҳлик поездини ишга туширади

Ўзбекистонда Италия билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш учун “The Samarkand express” сайёҳлик поезди ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Поезднинг йўлга қўйилиши натижасида чет эллик сайёҳлар эътиборини Ўзбекистонга жалб қилиш, мамлакатнинг Марказий Осиёдаги энг қизиқарли туристик йўналишлардан бири сифатидаги мавқейини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Сел Чироқчидаги кўприкни бузиб кетгани айтилмоқда

Маълум бўлишича, Болсевар қишлоғида жойлашган ушбу кўприк 1984-йилда қурилган. Сел келиши оқибатида ушбу кўприкка зарар етган.

Nasafnews расмий саҳифаси
ФВБнинг "вирус" жамоаси кибер спорт тури бўйича ташкил этилган мусобақада ғолиб бўлди

Қарши шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Nasafnews.uz» сайти ташаббуси билан вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ва «Yemak» бренди ҳамкорлигида кибер спортнинг «Counter stiker» тури бўйича "ДАГА-ДАГА" мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада иштирок этиш мақсадида 200 га яқин ёшлар рўйҳатдан ўтди.

👉 nasafnews.uz/1726-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Чироқчи тумани ҳокимлиги сел келиши оқибатида бузилган кўприк бўйича муносабат билдирди

Маълум бўлишича, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи Қашқадарё дарёси узан устидан ўтган кўприкнинг асос пойдеворини сел сувлари ювиши натижасида ушбу ҳолат юзага келган.

Чироқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур кўприк Шаҳрисабз тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидаги ички хўжалик йўлларини боғловчи кўприк ҳисобланади.

Nasafnews расмий саҳифаси
Қаршида қўл жанги спорт тури бўйича халқаро турнир ўтказилди

Вилоят маркази ҳисобланган Қарши шаҳридаги амфитеатрда қўл жанги спорт турининг R1 йўналиши бўйича илк бор "Амир Темур Кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтди. Халқаро турнирда Қозоғистон, Озарбайжон, Белоруссия, Тожикистон, Чехия ва Швейцария давлатларидан келган спортчилар иштирок этди.

👉 nasafnews.uz/1728-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
Кўкдала тумани солиқ инспекцияси бошлиғи янги лавозимга тайинланди

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев ва Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.

👉 nasafnews.uz/1731-.html

Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Lacetti учун шартнома қайта очилади

Эртага, 8 май куни UzAuto Motors Lacetti учун 4 500 дона шартномани очишни режа қилган. Барча автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш мумкин.

Chevrolet автомобилларини қандай қилиб онлайн харид қилса бўлади?

1. One ID тизимида рўйхатдан ўтиш;

2. “Uzautosavdo” мобил иловасини юклаб олиш (iOS /Android) ёки savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

3. One ID тизимидаги логин/парол ёрдамида сайтга кириш/ иловада рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муротжон Азимов Президент табригини ўқиб эшиттириш учун ғузорлик Энназар Ҳасановнинг уйига борди

Вилоят ҳокими ғузорлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Энназар бобо Ҳасанов хонадонида бўлиб, Президентимизнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ва 20 миллион сўмлик бир марталик пул мукофотини тантанали топширди.

Nasafnews расмий саҳифаси
Уч йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);

Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари уруш фахрийлари билан учрашиб, улардан бирига уй совға қилди.

Nasafnews расмий саҳифаси
Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни!

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисор давлат қўриқхонасидаги фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди

Қизил ёки узун думли суғур Ҳисор тизмасида кенг тарқалган. Вазни 9 кг, тана узунлиги эса 37-80 смга етади. Кузатишлар натижаларига кўра қизил суғур Ҳисор қўриқхонасининг Ғэлон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учраши аниқланган.

Nasafnews расмий саҳифаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Nasafnews расмий саҳифаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳолатда МИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, машинасига зарар етказган фуқаро қамалди

Жорий йилнинг 30-январь куни МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари Ж.Маматқулов, И.Жовлиев ва Ф.Йўлдашевлар томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.Пнинг 41 млн. 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида фуқарога қарздорликни тўлаши лозимлиги, акс ҳолда, қарздорлик эвазига мулки хатланиши тушунтирилганда, Д.П спиртли ичимлик ичган ҳолатда, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиб, хонадонида бўлган хўжалик пичоғини олиб чиқиб, уларни ўлдириш билан таҳдид қилиб, давлат ижрочиларига енгил тан жароҳати етказган.

Шунингдек, ижрочига тегишли “Матиз” русумли автотранспорт воситасини дастлаб пичоқ билан, пичоқ сингач, темир болта билан барча ойналарини синдириб, кузов детал қисмларини уриб, жиддий шикаст етказган.

Муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан айбланган Д.П бу сафар ушбу кодекснинг  219-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Nasafnews расмий саҳифаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 6 KUNLIK TEZKOR KURSLAR

🇬🇧 INGLIZ TILI (IELTS/CEFR)
🇷🇺 RUS TILI (RUS TILI CEFR)
🇹🇷 TURK TILI (TYS/CEFR)
🇰🇷 KOREYS TILI (TOPIK)
🇩🇪 NEMIS TILI (GYOTHE)

“Registon” o’quv markazi Qarshi filialida yuqoridagi barcha tillarni o’rganish imkoniyati mavjud! Tez va oson usulda!

HOZIROQ BIZ BILAN BOG’LANING

📍 Manzil: Qarshi shahri, Islom Karimov ko'chasi (1 yo'li), Eski Beeline binosi
📌 Mo'ljal: San'at kolleji yonida, Asia Alliance Bank ro'parasida

☎️ +998937632700
2024/06/09 23:17:44
Back to Top
HTML Embed Code: