Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда “Миср тажрибаси” асосида картошка экилди

Маълум бўлишича, Китоб туманида “Республикада юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш бўйича дала ўқув-семинари” бўлиб ўтмоқда.

Семинар давомида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда иштирокчилар “Миср тажрибаси” асосида 5 гектар майдонга экилган картошка даласини кўздан кечирмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍189🤔4👏2🔥1
❗️Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–298-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади.

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

▪️камида 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа ихтисослашган йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;

▪️илгари ўз маҳсулоти билан ташқи бозорларга чиқмаган камида 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;

▪️хорижий давлатлардан технолог, маркетолог, бренд-менежер каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда камида 1 та корхонада миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;

▪️10 нафардан тадбиркорлар хорижий давлатларда ўтказиладиган ихтисослашган саноат кўргазмаларига тажриба алмашиш учун юборилади.

“Яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида:

▪️ 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади;

▪️ 2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
9👍6👏3🤔2😡1
Қамашилик ёш спортчи Ўзбекистон рекордини янгилади

Ўзбекистон кубоги мусобақаларида қамашилик Хулқар Рўзиқулова +71 кг вазн тоифасида иштирок этиб, даст кўтаришда 84 кг, силтаб кўтаришда эса 105 кг тош кўтариб, мамлакат рекордини янгилади.

Шу тариқа Хулқар Рўзиқулова даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда икки кураш бўйича умумий ҳисобда ҳам Ўзбекистон рекордини янгилаб, мусобақа ғолибаси бўлди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍4115👏3
❗️Божхона декларациясини энди мобил илова орқали тўлдириш мумкин

Божхона қўмитаси “Йўловчи-декларацияси” номли мобил иловани ишга туширди. Энди фуқаролар декларацияни онлайн ва соддалаштирилган тартибда тўлдира олади.

Илова паспорт маълумотларини автоматик тўлдиради, IMEI-кодни сканерлайди ва чегаралардаги бепул Wi-Fi орқали ишлайди.

Маълумотларга кўра, хизмат ҳозирча “Тошкент” халқаро аэропортида синовдан ўтмоқда, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб барча чегара пунктларида жорий этилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍52🤔2
#Shoshiling!

⚡️FAQAT 2 KUN - 12-13 oktabr! Texnikalar oylik to'lovi 99 000 so'mgacha! 👉 Manzillarimiz

🔻 43" Smart TV (43SNR100SV) - 99 000 so'mdan
🔻 6KG PREMIER (60F1002LINW) - 99 000 so'mdan
🔻 6KG LORETTO (LW6007BLDCW) - 99 000 so'mdan
🔻 Honor X7d (6/128) - 99 000 so'mdan
🔻 Redmi Note 14 (6/128) - 99 000 so'mdan
🔻 KLEO 225L (BCD275W) - 99 000 so'mdan
🔻 NEOLINE (7800s Wi-Fi) - 99 000 so'mdan
🔻 SHIVAKI Gaz (6400GECOGP) - 99 000 so'mdan
oyiga*

👉 SMARTFONLARGA 1+1 Aksiyalar 👈

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar

📞 71-230-7799 | Chat Niginaxon

* Shoshiling, arzon narxlar muddatli to'lovga o'ttiz oyga ko'rsatilgan va mahsulotlar soni cheklangan!

👉
RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
4😁3👍1
2026-yil kvotasi.pdf
1.8 MB
❗️2026 йил учун докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик квоталари тасдиқланди

Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари — стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантура учун 2026 йил қабул квоталари тасдиқланди.

Ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
5👍2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамашилик Рашидовлар оиласи — “Ёш китобхон оила” танлови вилоят босқичи ғолиби бўлди

Қашқадарё вилоятида “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 21 мингдан ортиқ китобхон оилаларни бирлаштирган мазкур танловда иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда “Тезкор савол-жавоб” шартларида ўз заковатини намойиш этди.

Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин — Қамаши тумани Рашидовлар оиласи;
2-ўрин — Чироқчи тумани Холмуродовлар оиласи;
3-ўрин — Муборак тумани Сафаровлар оиласи.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👏13👍76🥰2🔥1
❗️Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг халқаро майдондаги нуфузи янада ортиб бормоқда. Илк бор юртимиз вакиллари ФИФА қўмитасига аъзо этиб сайланди.

Равшан Ирматов – ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари (2025–2029)

Аваз Максумов – ФИФА Соҳил футболи қўмитаси аъзоси

Юлия Панина – Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитаси аъзоси

Ўзбекистонда 2024 йилда илк бор ФИФА футзал Жаҳон чемпионати ўтказилган бўлса, 2027 йилда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилиши кутилмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍1610👏5🔥3
🏆 Косонлик ёшлар “Заковат” интеллектуал мусобақасида совриндор бўлди

“Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал мусобақасида 42 та жамоа ўз билим ва тафаккури билан баҳс олиб борди.

Ақл ва зукколикка бой беллашувларда Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Пахтазор маҳалласи жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади ҳамда 60 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍209👏4🔥3
Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этилади

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt’нинг ҳозирда мавжуд комлектацияларига қўшимча равишда иккита янги — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
😁17😡74😢2👏1😱1
#TEZKOR

🔥 iPhonelarga AKSIYA BOSHLANDI! Faqat 3 kun, 14-16 Oktabr iPhone 13 ga -40% Flash Sale!

❗️- 40% 🔻iPHONE 13 (128GB) - 699 000 419 400 so'mdan oyiga*

☑️ Yangi ochilmagan korobkada
☑️ 1 yil rasmiy kafolatga ega
☑️ IMEI o'tgan
☑️ Boshlang'ich to'lovsiz

* Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan va iphone narxi yigirma to'rt oyga ko'rsatilgan!

📞 71-230-7799 | Chat Niginaxon

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar

👉
RASMIY KANAL | Instagram | 📍Do'konlarimiz
4👍3👏1
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи янги рекорд ўрнатди

14 октябрь ҳолатига кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган олтин қуймасининг бир грамм нархи 1 млн 663 минг сўмни ташкил қилди.

Шу тариқа, олтин нархи йил бошидан бери 40-марта рекордни янгилади.

Қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:
• 5 грамм — 8 млн 314 минг сўм
• 10 грамм — 16 млн 628 минг сўм
• 20 грамм — 33 млн 255 минг сўм
• 50 грамм — 83 млн 138 минг сўм
• 100 грамм — 166 млн 276 минг сўм

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍65🔥1👏1
Тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинди

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шарт.

Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарлари бугуноқ 24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш билан шуғулланади.

“Тоза ҳудуд” корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб, шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш топширилди.

Эндиликда “еттилик”, маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.

Бош прокуратура бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ ижросини давом эттиради.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
9👍5👏3😁3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаршида мотоциклчи қиз ва “Gentra” ҳайдовчиси пойга уюштиргани учун қамалди

Қашқадарё вилоятида мотоцикл хайдовчиси ва “Gentra” автомобили ҳайдовчиси Қарши шаҳар кўчаларида тунги пойга уюштиргани учун маъмурий жазога тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, уларга жарима, қамоқ ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш чоралари қўлланилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
👍15😡109👏2😁2😱2
Chevrolet Cobalt учун контрактация очилади

Chevrolet Cobalt автомобилининг янги комплектaциялари учун тавсия этилган чакана нархлар:

Style MCM – 156 100 000 сўм
Midnight MCM – 165 200 000 сўм.

Шу билан бирга, Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaциялари мижозлар учун аввалги нархларда, ўзгаришсиз тарзда тақдим этилади:

Style AT Plus – 147 916 000 сўм
Midnight AT – 155 231 000 сўм
.

2025 йил 3 ноябрдан бошлаб барча Chevrolet дилерлик марказларида мижозлар учун Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaцияларга қўшимча равишда янги Chevrolet Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
17😁7😡6👏2😱2
Ғузорда 2,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ғузор туманидаги “О. Д.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

👉 nasafnews.uz/2126-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
8😡6😱2
#TEZKOR

🔥FAQAT 3 KUN! 17-18-19 Oktabr 12 oyga idea'da MASHXUR BRENDLAR "ARZON NARXLARDA" - Manzillarimiz 👈

🔻 SAMSUNG Galaxy A17 (6/128) - 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻 32" SMART TV (32FSV22Coolita) - 99 000 so'mdan 12 oyga
🔻 43" LG SMART TV (43UA75009LA) - 458 250 so'mdan 12 oyga
🔻 6,5 KG SAMSUNG (65AG4S21CELD) 416 583 so'mdan 12 oyga
🔻 8KG LG (F2V5PS0W) - 499 917 so'mdan 12 oyga
🔻 310L SAMSUNG (RB31FERNDSA) - 799 917 so'mdan 12 oyga
🔻 INDESIT (ITS4200NGUZ) - 574 917 so'mdan 12 oyga
🔻 Va juda ko'p texnikalar Zo'r narxlarda 12 oyga

🔥 -40% CHEGIRMADA iPhone 13 🔥

📞 71-230-7799 | Chat Nigina

☑️ Foizlar (%) - YO'Q
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

📍Adres 👉 Lokatsiyalar

12 OYGA NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz
👍42👏1
2025/10/31 09:45:33
Back to Top
HTML Embed Code: