#Билган_яхши

⚡️Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади

Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:

▪️ беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);

▪️ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:

11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.

▪️ Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.

❗️Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.

Маълумот учун, 8 март (чоршанба) — Хотин-қизлар куни ҳам Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан дам олиш (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.
⚡️Эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади

Улар мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради;

Замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан бепул таъминланади.

"Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди

🔹Қарорга мувофиқ, 2023 йилда:

муҳтож шахслар замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминланади.

🔹2023 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса талаб қилинмайди.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.

🔹 2023 йил 1 майдан шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:

боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;
мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари болани ногиронлиги бўлган шахс деб топганда уларга пенсия тайинлашда қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш бекор қилинади.
2024/05/15 10:06:16
Back to Top
HTML Embed Code: