Telegram Web Link
Айни вақтда Ўзбекистонга сармоя жалб қилиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестицион лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Тошкент шаҳрида IV Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилмоқда.

Мазкур форумда 100 га яқин давлатдан 7,5 мингдан ортиқ делегат, жумладан, қарийб 3 минг нафар хорижий меҳмон ва инвесторлар иштирок этмоқда.

"Uzbekistan GTL" МЧЖ ҳам ушбу йирик тадбирда ўз павильони билан иштирок этмоқда. Павильонга ташриф буюрувчиларга корхона масъуллари томонидан “Uzbekistan GTL” заводининг фаолияти, ишлаб чиқарилаётган синтетик ёқилғи маҳсулотлари, шунингдек, уларнинг экологик ва технологик афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилмоқда.

"Uzbekistan GTL" МЧЖ павильонига кўплаб делегатлар, хорижий ва маҳаллий инвесторлар, шунингдек, нуфузли меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Хусусан, кеча — 10 июнь ва бугун — 11 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Словакия Бош вазири Роберт Фицо ҳамда Болгария Республикаси Президенти Румен Радев корхонамиз павильонига ташриф буюриб, “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик GTL ёқилғи маҳсулотлари билан танишдилар.

Мазкур форум "Uzbekistan GTL" МЧЖ учун халқаро миқёсда ўз инновацион лойиҳалари ва экспортбоп маҳсулотларини намоён этиш, шунингдек, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Forwarded from UZBEKISTAN GTL
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muvaffaqiyat #Hamkorlik

😎 "Uzbekistan GTL"ning “Air Products” kompaniyasi bilan hamkorlikda zavodda o‘tkazgan Performance testi muvaffaqiyatli yakunlandi

👉 Batafsil
———

😎 На заводе “Uzbekistan GTL” успешно завершён Performance-тест, проведенный в сотрудничестве с компанией «Air Products»

👉 Подробнее
———

😎 Uzbekistan GTL successfully completes Performance Test in cooperation with Air Products

👉 Read more
———

Bizni kuzating
⬇️

💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Uzbekistan GTL" МЧЖ заводи 100% қувват билан ишламоқда

“Uzbekistan GTL” заводининг 100% юкламадаги “Performance test” синовлари муваффақиятли ўтказилди. Ушбу тест “Uzbekistan GTL” МЧЖ ҳамда “Air Products” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди ва унда “Uzbekistan GTL” заводининг лойиҳа кўрсаткичларида белгиланган максимал қувватларда ишлай олиши ҳамда белгиланган миқдор ва турдаги маҳсулотларини ишлаб чиқариш қобилияти муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводи 11 мингдан ортиқ қурилма ва жиҳозлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг биргаликда ва мувофиқ ишлашини таъминлаш мазкур завод ходимларининг қай даражада юқори малакали билим ва кўникмаларга эга эканлигини исботлайди.

Ушбу "Performance test"нинг муваффақиятли ўтганлиги нафақат технологик тизимларнинг ишончлилигини, балки корхонанинг лойиҳалаштирилган даражада тўлиқ қувват билан самарали ишлай олишини тасдиқлади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШГКМ

Бугун Шўртан Газ Кимё Мажмуасида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур бўлиб ўтди. Дастлаб завод бўйлаб экскурсия ташкил этилди, сўнг, мажмуа музейида бўлдик. Куннинг иккинчи ярмида корхона Бош директори Шуҳрат Асланов ва ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқат бўлиб ўтди.

Мажмуа музейидаги бир расм эътиборимни тортди, унда мажмуа ходимлари хурсандчилик билан бир каскани ушлаб турибди. Қизиқиб, бу расм нега музейдан ўрин олганлигини сўрадим.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Вакансия

“Vektan Chemical” корхонаси битирувчи курс талабаларини ишга таклиф қилади!

“Vektan Chemical” корхонаси ўз жамоасини кенгайтириш мақсадида битирувчи курс талабаларини ишга қабул қилади. Сизни инновацион муҳитда ишлаш, профессионал тажриба орттириш ҳамда ўсиб борувчи ойлик иш ҳақи кутмоқда.

Иш берувчи томонидан тушлик билан таъминланасиз

Бўш иш ўрни: Технологик қурилмалар оператори

Талаблар:
• Техника соҳасида олий таълим муассасаларини тамомлаган бўлиш;
• Тамомлаган мутахассислик бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлиш;
• Компьютерда ишлаш кўникмалари (афзаллик беради);
• Инглиз тилини мулоқот даражасида ва ундан юқори билиш (афзаллик беради).

Агар сиз юқоридаги талабларга жавоб берсангиз ва жамоамиз аъзоси бўлишни истасангиз, ўз резюмеларингизни [@Adham1823] телеграм манзилига юборинг ёки қуйидаги рақамлар орқали боғланинг:

📞 +998912121823
📞 +998332121823

Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
#ШГКМ #Пресс_тур

"Шўртан Газ Кимё Мажмуаси"да ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида пресс-тур, семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди


Дастлаб, ШГКМ матбуот хизмати, мажмуа масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Мажмуа ОАВ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Шаҳзод Нормуродов томонидан Корхонада ахборот очиқлиги сиёсатини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Семинардан сўнг иштирокчилар учун махсус экскурсия ташкил этилиб, амалдаги технологик жараёнлар, бошқарув маркази, лабаратория, ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчилар учун яратилган шароитлар, Муҳандислик мактаби ва Мажмуа мезейи билан бевосита танишиш имконияти яратилди.

Куннинг иккинчи ярмида ШГКМ Бош директори Шуҳрат Асланов ва ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани давомида Мажмуа Бош директори корхона томонидан ижтимоий, экологик ва янги лойиҳалар бўйича амалга иширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда маълумотларни кенг жамоатчиликка тезкор, аниқ ва шаффоф тарзда етказиб беришда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларнинг ўрни беқиёс эканлигини қайд этди. Матбуот анжумани сўнггида корхона Бош директори Ш. Асланов 27-июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан барчани самимий муборакбод этиб, Шўртан Газ Кимё Мажмуаси улар учун доимо очиқ ва ҳамкорликка шай эканлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ota (monolog) | www.zamonaviy.uz
Alisher Uzoqov
ОТА

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

Отасиз кунларим бошланди...

Жума куни отажоним, Жалилов Аслиддин Худоёрович 56 ёшда дийдорни қиёматга қолдириб, бизни бевақт тарк этдилар. Ишона олмаяпман... Гўё уйга кириб борсам, “Келдингми, ўғлим!” деб кутиб оладигандек.

Отажоним. Оиламизнинг таянчи, барчамизнинг суянч тоғимиз эдингиз. “Отам бор-ку” деб ҳеч нарсани ўйламас эдим.

Сезмадик. Отажоним, сиз эса гўё барчасини сезгандексиз.

Йўқса, синфдошларингиз учун қилиб берадиган йиғилиш навбатингиз 3 ойдан кейин бўлса ҳам, “Мен навбатимни ўтказиб олишим керак”, деб шошиб ўтказмас эдингиз.

Бир кун олдин соч-соқолларингизни олдириб, эрталабдан эса гўё меҳмонга кетадигандек тайёргарлик кўрдингиз...

Ота, қайтмаслигингизни биламиз. Энди йўқлигингиз ва қиёматда юзлашишни ҳам биламиз. Мангу сиздан айрилганимиз ҳам ҳақиқат. Қанчалик оғир бўлмасин, қабрингиз устига ўз қўлларим билан тупроқ тортиб келдим. Аммо сизни кутаверамиз, Ота! Сизни соғинаверамиз, Ота!

Отажоним, сиз биз учун барчасини қилдингиз.

Мен-чи? Ўйлаб қўйган орзуларим, сиз учун қилмоқчи бўлган яхшиликларим бор эди. Лекин кечикдим. Сизни абадий яшайди деб ўйлабман. Ҳаётнинг ўткинчи ташвишларига берилиб, ғафлатда қолибман.

Азизлар! Ота-онамиз учун нима қилишимиз керак бўлса, вақтида қилиб улгуришимиз керак экан. Бўлмаса, бир кун кеч бўлганини билмай қоларканмиз. Энди фақат дуо қила оламиз, сиз ҳам отам ҳақларига дуо қилиб қўйинг, илтимос.

Отажоним, мен сиздан мингдан-минг розиман. Сизга яхшиликлар қилишга улгурмаган ўғлингизни кечиринг, мендан рози бўлинг.

Отажоним! Илоҳим, жойларингиз жаннатларда бўлсин! Омин!
2025/06/27 00:46:30
Back to Top
HTML Embed Code: