Telegram Web Link
Президент топшириғига кўра боёвутлик 101 ёшли Ўскан ота Ҳожимановга Гулистон шаҳридан уй совға қилинди.

Telegram | YouTube
14 май куни Тошкентда қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Анжуман СМТИ, ДХХ, ТИВ, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, ЕХҲТ ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференцияда БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Аксилтеррор қўмитаси Ижроия директорати раҳбари вазифасини бажарувчи Вейсун Чен ва қўшни давлатлар делегациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Батафсил

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нодирбек Абдусатторов яна бир бор Магнус Карлсенни мағлуб этди. Польшадаги Superbet Poland 2024 турнирида фарзинни бой бериб қўйганидан кейин норвегиялик гроссмейстернинг асаблари дош бермади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Абдусатторов Tata Steel Chess-2023” турнирида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонганди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
NASA астрофизиклари ўта массив қора туйнукга шўнғиш қандай бўлишини кўрсатувчи интерактив симуляция яратдилар.

Видеолар суперкомпьютер томонидан 5 кун ичида яратилган 10 терабайтлик маълумотларга асосланган. Оддий ноутбукда бундай ҳисоб-китоблар 10 йил давом этади.

— — —

Астрофизики NASA создали интерактивную симуляцию, показывающую, как выглядело бы погружение в сверхмассивную черную дыру.

В основу видеороликов легли 10 терабайт данных, которые сгенерировал суперкомпьютер за 5 дней. На обычном ноутбуке такие вычисления заняли бы 10 лет.

Telegram | YouTube
Жорий йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очилади

2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Булар, Самарқанд – Бишкек, Бухоро – Бишкек, Бухоро – Остона, Самарқанд – Туркистон, Бухоро – Туркистон, Шахрисабз – Туркистон, Самарқанд – Душанбе, Бухоро – Душанбе, Тошкент – Уфа, Тошкент – Краснодар.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15% ошган.

Telegram | YouTube
15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича ахборот берилди. Жорий йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсди, 200 млн долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди.

Лекин, ҳудудлар кесимида қараганда, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Мутахассисларнинг 80 фоизи шу ерда яшайди. Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.

Шунингдек, IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 млрд сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 Ҳиндистон Эроннинг Чабаҳор портини 10 йил муддатга эксплуатация қилиш бўйича шартнома имзолади;

👁‍🗨 АҚШнинг йирик авиакомпаниялари Байден маъмуриятини авиакомпания тўловларини олдиндан ошкор қилишни талаб қилувчи янги қоида туфайли судга берди;

👁‍🗨 Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Бишимбаев рафиқасининг ўлдирилиши бўйича резонансли иш бўйича 24 йилга ҳукм қилинди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
Индия подписала соглашение на эксплуатацию иранского порта Чабахар сроком на 10 лет;

👁‍🗨
крупнейшие авиакомпании США подали в суд на администрацию Байдена из-за нового правила, требующего предварительного раскрытия сборов авиакомпаний;

👁‍🗨 экс-министр экономики Казахстана Бишимбаев приговорен к 24 годам по резонансному делу об убийстве своей жены.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониялик Олимпиада чемпиони Рёю Кобаяси чанғида тарихдаги энг узоққа сакрашни амалга оширди. У тахминан 10 сония ичида 291 метрга учди.

— — —

Олимпийский чемпион из Японии Рёю Кобаяси совершил самый далекий прыжок на лыжах с трамплина в истории. Он парил в воздухе около 10 секунд и приземлился на отметке 291 метр.

Telegram | YouTube
“Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади

Айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда.

Шундай қилиб, 2024-йил 15-майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.

Telegram | YouTube
​​Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мавқеини тубдан яхшилаш ва жамиятдаги мақомини оширишга қаратилган самарали ислоҳотларга юксак баҳо берилди.

Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунлари юқори баҳоланди. Ушбу форумни Осиё минтақасида аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

"БМТ-аёллар" тузилмасининг мамлакатимизда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди.

Telegram | YouTube
Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди

Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Telegram | YouTube
Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш 3 йилга ҚҚСдан озод қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади;

Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.

“Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.

Telegram | YouTube
Тожикистон шу ойда Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилади

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Тожикистон май ойининг охиригача Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилиши кутилаётганини айтди.

“Биз минтақалараро савдо ва ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз, қўшниларимиз – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон билан электр энергиясини етказиб бериш, экспорт қилиш, импорт қилиш ва транзити бўйича жуда яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бу ой Тожикистон ҳам бизнинг Марказий Осиё ягона энергетика тармоғимизга қўшилишини кутмоқдамиз”, — деди у.

— — —

Таджикистан присоединится к единой энергосистеме Центральной Азии в этом месяце

Министр энергетики Узбекистана Журабек Мирзамахмудов сообщил, что присоединение Таджикистана к единой энергосистеме Центральной Азии ожидается до конца мая.

«Мы развиваем межрегиональную торговлю и сотрудничество, мы уже очень тесно сотрудничаем по поставкам, экспорту, импорту и транзиту электроэнергии с нашими соседями — Казахстаном, Кыргызстаном, Туркменистаном. В этом месяце мы ожидаем, что Таджикистан также присоединится к нашей единой энергетической сети Центральной Азии», — заявил он.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марс юзаси ва қизил сайёранинг товушлари Curiosity марсоходининг янги видеосида.

— — —

Поверхность Марса и звуки красной планеты в новом видео от марсохода Curiosity.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Словакия бош вазири Роберт Фицо отишмада яраланиб, касалхонага ётқизилди. Сиёсатчи кўкрак ва қорин қисмидан яраланган. Ҳодиса Гандлова шаҳрида юз берган.

Ҳужум қилган шахс тўрт марта ўқ узган, ҳозирда у қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг мотивларини ўрганмоқда.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд вақтидаги видео пайдо бўлди. Жами беш бор ўқ узилган.

The Guardian нашрининг ёзишича, ҳукумат Фицонинг аҳволини “ҳаёт учун хавфли” деб баҳолаган.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 Европа Иттифоқи Исроилни Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишга чақирди;

👁‍🗨 Туркияда полиция ходимлари иштирокида эҳтимолий давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганлиги айтилди;

👁‍🗨 БМТ: Шимолий Корея хакерлари сўнгги 7 йил ичида криптовалюта компанияларига киберҳужумлар орқали тахминан $3,6 млрд ўғирлаган бўлиши мумкин;

👁‍🗨 Японияда ЛОР-аъзолари касалликларини келтириб чиқарадиган гемолитик стрептококк билан касалланишнинг рекорд даражаси (801 та ҳолат) қайд этилди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
Евросоюз призвал Израиль немедленно прекратить военную операцию в городе Рафах на территории сектора Газа;

👁‍🗨 в Турции заявили о вероятной подготовке госпереворота с участием полицейских;

👁‍🗨 ООН: хакеры из Северной Кореи, предположительно, похитили около $3,6 млрд за последние 7 лет с помощью кибератак на криптовалютные компании;

👁‍🗨
в Японии зафиксировали рекордные темпы (801 случай) заражений гемолитическим стрептококком, которые вызывают заболевания ЛОР-органов.

Telegram | YouTube
2024/05/15 16:29:47
Back to Top
HTML Embed Code: