Telegram Web Link
Буюк Британия ташқи ишлар вазири, собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонга ташриф доирасида Ўзбекистонга ҳам келиши кутилмоқда. Ташриф олдидан у ўз мақоласида ҳамкорликни янги даражага кўтарадиган устувор йўналишлар ҳақида ёзди:

Буюк Британия ҳам худди Ўзбекистон каби бугунги ноаниқликларга тўла дунёда халқаро ҳамкорликни диверсификация қилишнинг аҳамиятини яхши тушунади;

— Коррупцияга қарши кураш ва минтақа санкцияларни четлаб ўтиш учун платформа бўлмаслигини таъминлаш — амалий ҳамкорликка мисоллардан биридир;

— Биз ривожланиб бораётган хавфсизлик бўйича ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашимиз керак, мулоқотимизни чуқурлаштириб, хавфсизлик кучлари билан машғулотларни кенгайтиришимиз керак. Бу бизга Буюк Британия томонидан бутунлай қоралаган, яқинда Москвада содир этган даҳшатли ҳужумни амалга оширган «ИД-Хуросон» томонидан кучайиб бораётган таҳдидга қарши курашишга ёрдам беради;

— Ташрифим чоғида минтақадаги юқори салоҳиятли компанияларга сармоя киритиш учун Марказий Осиёда биринчи кичик ва ўрта хусусий капитал/венчур капитал фонди ташкил этилади. Биз Марказий Осиё компанияларини қўллаб-қувватламоқчимиз;

— Биз бу ерда янада кўпроқ инсонлар Буюк Британиянинг жаҳон миқёсида тан олинган университетларидаги таълим билан шахсан танишишлари учун «Chevening» стипендияларини молиялаштиришни икки баравар оширмоқдамиз.

"Мен ушбу соҳаларни Ўзбекистон ҳукумати билан муҳокама қилишни интиқлик билан кутяпман. Тошкентга ташриф буюришимдан ва бугунги Ўзбекистонни кўриб туриш насиб қилганидан мамнунман. Олдимизда катта имкониятлар турибди. Биз улардан биргаликда фойдаланишимиз керак", — дейилади мақолада.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Малайзияда ҳарбий парадга тайёргарлик чоғида иккита вертолёт тўқнашиб, қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.

Telegram | YouTube
❗️ Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.

Telegram | YouTube
❗️ Бундан ташқари, лойиҳада кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, МЖтКнинг 17-1-моддасига тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотограф Донн Дельсон тўлиқ камалакни суратга олишга муваффақ бўлди.

Telegram | YouTube
Буюк Британия ташқи ишлар вазири, собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди ва вазир Бахтиёр Саидов билан учрашди. Музокаралардан сўнг Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.

Шундан сўнг Кэмерон пойтахт ресторанларидан бирида ош тайёрлаш жараёни билан ҳам танишди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар она айиқ ўрмонда ёлғиз айиқ боласини учратиб қолса, уни албатта асраб олади. Аляскада айиқ ёзда 12 болани тарбиялагани, яъни уларнинг камида тўққизтасини асраб олган ҳолат ҳақида маълумот бор.

Инсон ҳали ҳам табиатдан кўп нарсаларни ўрганиши мумкин!

— — —

Если медведица встретит в лесу одинокого медвежонка, то обязательно усыновит. Известен случай, когда на Аляске медведица за лето вырастила 12 детенышей, то есть взяла, как минимум, девять приемных.

У природы человеку еще многому можно научиться!

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди

Ижтимоий тармоқларда фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 Британия мудофаа саноатини уруш ҳолатига ўтказади;

👁‍🗨 Столтенберг: НАТО Польшада ядровий кучларни жойлаштиришни режалаштирмаяпти;

👁‍🗨 КХДР ядровий қарши ҳужум бериш бўйича биринчи комплекс тактик машқларни ўтказди;

👁‍🗨 Европарламент мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тақиқлашни маъқуллади.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
Британия переведёт свою оборонную промышленность в режим военного времени;

👁‍🗨 Столтенберг: в НАТО нет никаких планов по размещению ядерных сил в Польше;

👁‍🗨 КНДР провела первые комплексные тактические учения по нанесению ядерного контрудара;

👁‍🗨 Европарламент одобрил запрет на продукцию, произведенную с использованием принудительного труда.

Telegram | YouTube
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинди.

Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
70 мингдан ортиқ қалбаки долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди.

Telegram | YouTube
Сирдарё туманидаги Asaka Motors автозаводида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

"Asaka Motors International" компанияси ва "Hyundai Motor Company" Сирдарё туманидаги автомобиль заводида Hyundai бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич (2024 йил май ойи) доирасида Elantra, Tuсson, Sonata, Santa Fe, Palisade va Staria моделларини йирик блокли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Telegram | YouTube
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳликка чақирмоқда

Сўнгги вақтларда Қозоғистонга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Элчихона бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатмоқда.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 АҚШда Украина, Исроил ва Тайванга $95 млрд миқдорида ёрдам кўрсатадиган қонун қабул қилинди;

👁‍🗨 Эрдоған: Туркия энди Исроил билан фаол савдо алоқаларини давом эттирмайди;

👁‍🗨 Германия Федерал разведка хизмати компанияларни Хитойнинг саноат жосуслигидан огоҳлантирмоқда.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
в США принят закон об оказании помощи Украине, Израилю и Тайваню в размере $95 млрд;

👁‍🗨 Эрдоган: Турция более не поддерживает активные торговые отношения с Израилем;

👁‍🗨 Федеральная разведывательная служба Германии предостерегает компании от промышленного шпионажа со стороны Китая.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳар 80 йилда бир марта содир бўлади: Ерда "ёнаётган юлдуз" портлаши кузатилади

2024 йилда (аниқ сана айтилмаган) ҳаётда фақат бир марта кузатилиши мумкин бўлган космик ҳодиса юз беради. Гап T Coronae Borealis юлдузининг портлаши ҳақида кетмоқда, у "ёнаётган юлдуз" деб ҳам аталади.

Бу жуда ёрқин воқеа — ерликлар осмонда қандай қилиб янги юлдуз пайдо бўла бошлаганини кўришлари мумкин. У шунчалик ёрқин милтиллайдики, уни махсус мосламаларсиз ҳам кўриш мумкин бўлади.

Одамлар 3000 йил олдин портлаган юлдузни кўришади — ёруғлик бизгача етиб келишига айнан шунча вақт керак бўлди. Бу юлдуз портлаган пайтда Ерда Бронза даври тугаётган эди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такое случается раз в 80 лет: на Земле увидят взрыв «полыхающей звезды»

В 2024 году (точная дата не сообщается) произойдет особенное космическое событие, которое можно наблюдать только раз в жизни. Речь идет о взрыве звезды T Coronae Borealis, ее еще называют «Полыхающей звездой».

Это очень яркое событие — земляне смогут увидеть, как на небе начинает появляться новая звезда. Она вспыхнет так ярко, что ее можно будет увидеть невооруженным глазом.

Люди увидят звезду, которая взорвалась 3000 лет назад — именно столько времени потребовалось свету, чтобы добраться сюда. В то время, когда взорвалась эта звезда, на Земле заканчивался Бронзовый век.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 60 мингга яқин автомобиль экологик назоратдан ўтказилди. 

Улардан 518 таси (1 фоиздан кам) атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Тадбирлар 10 майгача давом этади, жами 200 мингта автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

Telegram | YouTube
2024/05/15 15:01:41
Back to Top
HTML Embed Code: