Telegram Web Link
❗️ Таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади

Президент фармони билан 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб:

давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно;

давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади;

давлат ОТМлари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади;

давлат гранти квоталарининг олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади;

олий таълим ташкилотлари талабаларига давлат грантини ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади;

бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади.

Telegram | YouTube
Фармон билан:

таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади;

таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади;

ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади;

таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | YouTube
2024 йил 1 июндан 1 августгача бир куб метр «метан» газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда

2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинди.

Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.

Яъни 1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача 3250 сўм, 2024 йил 1 июнгача эса 3350 сўм эди).

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.

Энергетика соҳасида газ ташиш тизимини модернизация қилиш, газ, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш, углеводородларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, инновациялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, миграция каби қатор муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.

Telegram | YouTube
​​Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия президентлари Қўшма баёнот имзоладилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Жумладан:

– Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида “Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети” федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида меморандум;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар;

– транспорт машинасозлиги, фуқаролик авиацияси тизимлари саноатини ривожлантириш, туризм алмашинувини ошириш, Тошкентда гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, агрологистика марказлари ва замонавий кимё қувватларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар.

Telegram | YouTube
❗️ 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Таълим кредити:

олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Чекловлар 19 фуқаро ва Федерал жазони ижро этиш хизматига нисбатан киритилди;

👁‍🗨 ⁠Эрдоған Туркия Конституциясини янгилаш зарурлигини эълон қилди;

👁‍🗨 Грузия бош вазири Абхазия ва Жанубий Осетияни 2030 йилда қайтариш режаларини эълон қилди;

👁‍🗨 Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
ЕС расширил санкции против России. Под ограничения попали 19 граждан и ФСИН;

👁‍🗨 ⁠Эрдоган заявил о необходимости обновления Конституции Турции;

👁‍🗨
премьер Грузии заявил о планах вернуть Абхазию и Южную Осетию в 2030 году;

👁‍🗨 в Папуа-Новой Гвинее из-за оползня могли погибнуть более 2 тыс. человек.

Telegram | YouTube
“International” меҳмонхонасининг оммавий савдолари бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “InterHotel” МЧЖдаги 100% давлат улуши хусусийлаштиришнинг музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилди.

Меҳмонхона 232 та хоналар, 7 та конференц заллар, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 га ер майдонида 44,903 кв.м. бино ва иншоотлар жойлашган.

Хусусийлаштириш тегишли дастурларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Telegram | YouTube
Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берган фуқаролар пул мукофоти олиши мумкин бўлади — президент қарори.

Telegram | YouTube
Ғофуржон Каршибоев Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Экология вазирлигининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини ташкиллаштириш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | YouTube
Бу йилги ёз қандай бошланади?

Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

Telegram | YouTube
BYD бешинчи авлод гибрид технологиясини тақдим этди, у рекорд даражада паст ёнилғи сарфини таъминлайди — 100 км учун 2,9 литр.

Тўлиқ зарядланган аккумулятор ва тўлиқ бензин баки билан бу технология 2100 км масофани босиб ўтиши мумкин.

Қайд этилишича, янги технология туфайли мижозлар бензинли моделларни бошқарадиганларга нисбатан йилига 1,3 минг долларгача ёқилғи тежашлари мумкин.

— — —

BYD презентовала пятое поколение гибридной технологии, которая обеспечивает рекордно низкий расход топлива в 2,9 литра на 100 км.

При полностью заряженной батарее и полном баке бензина эта технология может обеспечить запас хода в 2100 км.

Отмечается, что благодаря новой технологии клиенты могут сэкономить до 1,3 тыс. долл. в год на топливе по сравнению с теми, кто ездит на бензиновых моделях.

Telegram | YouTube
Самарали Ўзбекистон-Россия саммити якунига етди. Аэропортда Владимир Путинни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Telegram | YouTube
​​🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 ОАВ: Исроил АҚШ, Қатар ва Мисрга ҲАМАСдан гаровга олинганларни алмашиш бўйича янгиланган таклифни етказди, бу ўт очишни вақтинчалик тўхтатишга олиб келиши мумкин;

👁‍🗨 Хитой, Япония ва Жанубий Корея 4 йил ичида биринчи уч томонлама музокараларини ўтказди ҳамда савдо ва хавфсизлик бўйича мулоқотни қайта тиклашга келишиб олди;

👁‍🗨 Грузия парламенти президентнинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қўйган ветосини енгиб ўтди;

👁‍🗨 Покистонда аномал иссиқлик кузатилмоқда, ҳаво ҳарорати 52 даражага етди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
СМИ: Израиль передал США, Катару и Египту обновленное предложение по обмену заложников у ХАМАС, которое может привести к временному прекращению огня;

👁‍🗨 Китай, Япония и Южная Корея провели первые за 4 года трехсторонние переговоры и согласились возобновить диалог о торговле и безопасности;

👁‍🗨 парламент Грузии преодолел вето президента на закон об «иноагентах»;

👁‍🗨 в Пакистане наблюдается аномальная жара, температура воздуха достигла 52 градусов.

Telegram | YouTube
Инсон ўлмас бўладими?

Америкалик назариётчи физик ва илм-фан тарғиботчиси Митио Каку квант даври инсоният келажагини белгилаб беришига ишонмоқда.

Унинг сўзларига кўра, квант компьютерлари саратон касаллигини енгишга ёрдам беради. "Биз келажакда саратон пайдо бўлишини анча олдин башорат қила оламиз. ДНКнинг ҳозирги ҳолатига асосланиб, келажакда сизни нима кутаётганини тахмин қилиш мумкин бўлади. Саратон ўн йил олдин башорат қилиниши мумкин.

АҚШда сиз ҳозирдаёқ саратон касаллигини аниқлаш учун қон топширишингиз мумкин. Зотан, бундай таҳлил саратон касаллигингиз бор ёки йўқми, аниқ жавоб беради. Келажакда "ўсимта" сўзи худди касалликка нисбатан қўлланиладиган "саратон" сўзи каби тилимиздан шунчаки йўқолади", — дейди у.

Шунингдек, квант компьютерлари Альцгеймер ёки Паркинсон синдроми каби касалликлар учун янги дори воситалари яратади, улар, албатта, жамият фаровонлигини ошириш манбасига айланади. Улар глобал исиш муаммосини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин.

Telegram | YouTube
Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. 36 та янги давлат қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.

Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Бундан ташқари, чет эллик талабаларга маҳаллий университетни тамомлагандан кейин яна бир йил мамлакатда қолишга рухсат берилди. Илгари улар диплом олганларидан кейин дарҳол мамлакатни тарк этишлари керак эди.

Telegram | YouTube
Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади.

Қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан Академия ҳузурига ўтказилади:

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.

Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилади. Марказ спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.

Telegram | YouTube
2024/05/29 07:41:40
Back to Top
HTML Embed Code: