This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда
Жорий йилнинг 22 июлидан бошлаб YouTube мустақил равишда жонли эфир олиб бориш учун минимал ёш чегарасини 16 ёшга кўтармоқда. 13–15 ёшли ўсмирлар стрим қилишни фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида амалга оширишлари мумкин. Акс ҳолда, улар чат ва бошқа функцияларга кириш имконидан маҳрум бўлиши мумкин.
YouTube ўзгаришлар сабабини расман ошкор этмаган бўлса-да, бу қадам катталар ҳамроҳлигисиз жонли эфирлардаги хавфлар — шахсий маълумотларнинг тарқалиши, чатда нохуш мулоқотлар ва бошқа хатарлардан ўсмирларни ҳимоя қилишга қаратилгани айтилади.
Telegram | YouTube

Президент Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.
Telegram | YouTube,
Telegram | YouTube,
Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди.
Шунингдек, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.
Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмаслиги кўзда тутилди:
🔹 Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек улар хотини (эри)нинг даромадлари;
🔹 “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг фаолияти натижасида олинган, уларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи тарзидаги даромадлари.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциялари мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача озод этилиши кўрсатилди.

“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди
Агентлик ҳисоботига кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинги баҳоси 2018 йилдан бери илк бора "BB-"дан бир поғона юқорига, "BB" даражасига оширилди ва рейтинг кутилмаси барқарор даражада тасдиқланди.
Айтилишича, мамлакат суверен кредит рейтингининг оширилиши амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жадаллашуви ва ўрта муддатли истиқболда барқарор иқтисодий ўсиш туфайли макроиқтисодий хатарларнинг жиловланиши ва таркибий кўрсаткичларнинг яхшиланиб бориши юзасидан кутилмаларни акс эттиради.
Жумладан, энергетика тарифларини либераллаштирилиши натижасида 2024 йилда бюджет тақчиллигининг 3,3 фоизгача пасайиши ҳамда энергетика соҳасига субсидияларнинг камайиши алоҳида эътироф этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “S&P” ва “Moodyʻs” рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистон суверен кредит рейтинги баҳоси кутилмасини "барқарор"дан "ижобий"га оширган эди.

❗️ Президент Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.
Ҳужжатнинг асосий жиҳатлари:
➖ Янгиликлар ва жамоатчилик назорати (5-банд):
🔹 Ҳоким ўринбосарлари номзодлари Кенгашда муҳокама қилинади.
🔹 “Кенгаш соати” институти жорий этилади.
🔹 Ахлоқ қоидаларини назорат қилиш ваколати Регламент комиссиясига берилади.
🔹 Фуқаролар Кенгаш сессияларини кузатиш ҳуқуқига эга бўлади.
➖ Кенгашларга берилган ваколатлар (3-банд):
🔹 Давлат кўчмас мулки учун ижара тўлови ставкаларини белгилаш.
🔹 Дафн этиш хизматлари тарифларини тасдиқлаш.
🔹 Ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш.
🔹 Йўл ҳаракати тезлигини маҳаллий даражада белгилаш.
➖ Бюджет ва ёшлар гуруҳи (4-банд):
🔹 Кенгашлар ташаббуси асосида бюджет харажатларини шакллантириш.
🔹 Ёшлар ва Маслаҳат гуруҳлари ташкил этиш.
🔹 Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимига эга бўлади.
🔹 Раис ўринбосари институтини жорий этиш.

Пойтахт кўчаларида тирбандликларни барвақт прогноз қилишга қаратилган Компютерлаштирилган вазиятлар маркази яратилди.
Сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда Марказга татбиқ этилган Интеллектуал транспорт платформаси автотранспорт оқимини кузатиш, таҳлил қилиш ва интеллектуал бошқаришга имконият яратиб беради.
"Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайишига, автомобил йўловчиларининг вақтини тежаш, йўллардаги бахтсиз ҳодисалар сони камайиши, фавқулодда хизматлар ҳаракатини тезлаштириш ҳамда қарор қабул қилишда аниқ статистика орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади", — дейилади ИИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, яқинда президент пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлигини кўрсатиб ўтганди.

Тошкентда дарахтларнинг рақамли реестрини яратиш жараёни бошланди
«Замин» фонди кўмагида Тошкент шаҳридаги дарахтларнинг рақамли реестрини яратиш жараёни бошланди. Реестрда уларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва бошқа муҳим хусусиятларини билиб олиш мумкин бўлади. Йил якунига қадар камида 1 млн туп дарахт green.tashkent.uz платформаси базасига киритилиши кутилмоқда.
Иш жараёнида сунъий интеллект, GPS ускуналари, фотофиксация ва яшил майдонларни асбоблар ёрдамида ўлчашни ўз ичига олган технологиялар қўлланилади.

Тармоқларда гўёки Халқ қабулхоналари ўрнига мурожаатлар вақтинча Адлия ва Прокуратура органлари орқали қабул қилинишига оид материаллар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди — AntiFake.uz.
Telegram | YouTube
Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида EОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.
Давлат раҳбари EОИИ билан шерикликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича ўз нуқтаи назарини баён қилди.
Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон мамлакатларимиз ўртасидаги эркин савдо зонаси фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ барча келишувларни тўлиқ бажариб келаётгани таъкидланди.
Шу маънода, мамлакатимизнинг савдо операцияларини техник тартибга солиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тизимларини яқинлаштиришга қаратилган қатор таклифларини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Telegram | YouTube
Давлат раҳбари EОИИ билан шерикликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича ўз нуқтаи назарини баён қилди.
Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон мамлакатларимиз ўртасидаги эркин савдо зонаси фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ барча келишувларни тўлиқ бажариб келаётгани таъкидланди.
Шу маънода, мамлакатимизнинг савдо операцияларини техник тартибга солиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тизимларини яқинлаштиришга қаратилган қатор таклифларини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Телеграм” мессенжеридаги наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди. Ҳозирда уларнинг барчасига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Telegram | YouTube
Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электромобилнинг "ўз-ўзини етказиб бериши"
Tesla компанияси илк бор заводдан мижознинг уйигача тўлиқ автоном тарзда етказиб беришни амалга оширди. Tesla Model Y бутун шаҳар бўйлаб, жумладан автомагистраллардан ҳам, мустақил равишда ҳаракатланиб борди.
Бу сунъий интеллектга эга дастурий таъминот туфайли мумкин бўлди.
— — —
"Самодоставка" электромобиля
Компания Tesla впервые осуществила полностью автономную доставку с завода до дома клиента. Tesla Model Y самостоятельно доехал через весь город, включая автомагистрали.
Это стало возможным благодаря программному обеспечению с искусственными интеллектом.