Telegram Web Link
Билингки, минг километрлик йўл ҳам биринчи қадамдан бошланади.
Тавба томон йўлни босқичма-босқич бошланг. Аллоҳдан ёрдам сўранг.


Nunnashr
😢7
Эй тунги намоздан маҳрум этилган кимса!
Эй намоздаги хушуъдан маҳрум этилган кимса!
Эй Аллоҳ таолодан қўрқиб, кўз ёш тўкишдан маҳрум этилган кимса!
Эй тонгги ва тунги зикрлардан маҳрум этилган кимса!
Эй нафс осойишталиги ва қалб хотиржамлигидан маҳрум этилган кимса!
СЕНИ ГУНОҲЛАРИНГ КИШАНЛАБ ҚЎЙИБДИ!


Nunnashr
😢81
Инсонларнинг гуноҳларига хўжайиндек назар ташлаб, ўз гуноҳингизга қулдек қараманг.
👍4
Молик ибн Динор айтади: “Эрта қиёмат кунида сен билан бирга бўлишини истаган нарсаларингни бугундан бошлаб юбориб қўйгин. Охират диёрида олдингда туришини хоҳламаган нарсаларингни бугун тарк эт!”
👍4🕊1
Қудуқ бўлолмасангиз, челак бўлинг. Челак бўлолмасангиз, арқон бўлинг. Ташна қалбга зилол сув улашишда ҳисса қўшинг.

Nunnashr
7
Тавозe – дуч келган мусулмон кишини у мендан кўра яхшироқ деб ўйлашингиздир.

Nunnashr
👍6
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ намозни хато ўқиётган бирини кўриб:“Бунинг оиласига раҳмим келди!” деди. Ундан: “Намозни хато ўқиётган киши қолиб, нега унинг оиласига раҳмингиз келди?” деб сўрашди. Молик ибн Динор: “Ахир бу оила бошлиғи-да, оиласидагилар бундан ўрнак олишади-ку!” деди.
3👍2
Усмон розияллоҳу анҳунинг вафотидан кейин Муовия ибн Абу Суфён унга совчи юборди. Ноила уни рад этди. Сабаби ҳақида сўралганида ўша машҳур жавобини берди: “Мен маҳзунликни эскирадиган кийимга ўхшатаман. Аммо менинг Усмон розияллоҳу анҳуга бўлган маҳзунлигим ҳеч эскирмайди. Усмон розияллоҳу анҳу менда кўрган нарсани бошқа ҳеч ким кўра олмайди!”


Nunnashr
😢5
«Замзам нима
ниятда ичилса, шунга фойда бўлади», дейишган эди, «Ба нияти шифо» деб, роса замзам ичдим, дуо қилдим. Лекин дуоим ижобат бўлмади-ку?»
Мен унга айтаман: «Йўқ, сенинг бу дуоинг ижобат бўлмайди».
Нима учун? Муаммо нимада?
Биз ўзимизча «синаб кўрамиз», деяпмиз. Бу эса Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик! Аллоҳ сенинг чала ишончинг синаб кўриладиган Зот эмас!!!

Nunnashr
💯32
Мўмин киши очликка чидайди. Мўмин йўқчилик, дарбадарликни кўтара олади, бироқ у хор бўлиб яшашга бардош қила олмайди.
“Ҳолбуки, куч-қудрат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир”.*

————————
Мунофиқун сураси 8-оят

Nunnashr
4
Ишларингиз тизгинини Аллоҳ таолога топширинг.
Ҳар куни ўзингизга шундай савол беринг:
«Аллоҳ мени қачон ёрдамсиз қолдирдики, У Зотга тўла-тўкис, аниқ ишончим йўқ? Бир-икки марта мени ноумид қолдирганмидики, Аллоҳ таолога унчалик ишонмай қўйганман?»

Nunnashr
6
Билол розияллоҳу анҳунинг вафоти яқин келганида аёли: “Нақадар маҳзунлик”, деди. Ўлимнинг мастлигида ётган ҳазрати Билол аёлига: “Ундай дема. Балки, нақадар бахт, деб айтгин. Ахир мен Расулуллоҳга, дўст-ёрларга қовушаман-ку!” деди.

Nunnashr
5😢3
Инсоннинг бахти унинг кўмаги сабаб муваффақиятга эришганларнинг адади билан белгиланади.

@Nunnashr
2
У киши вафот этганида елкаси қорайиб кетганини кўриб, «Бу ҳаммол одамнинг елкаси-ку. Бу киши ҳаммоллик қилар экан, билмаган эканмиз», дейишган.
Эртаси куни шаҳардаги жуда кўп бева-бечоралар, етим-есирларнинг уйига ҳар куни кечаси келиб турган озиқ-овқат узилиб қолди.

Nunnashr
3
Ҳаётингиздаги ҳеч нарса вақт
ўтиши билан ўзидан ўзи ўзгариб қолмайди. Асосан ўқиб-ўрганиш, солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш орқали қарашларингиз ҳам, яшаш тарзингиз ҳам ўзгариши мумкин.

Nunnashr
3😢1
Ўзимга ўзим савол бердим: юракни клиник ўлимдан уйғотадиган жиҳоз-ку, бор экан, лекин наҳотки ғафлатдан уйғонишимиз учун ҳам қандайдир жиҳоз керак бўлса?
Ҳа, дўстлар, иймонни ўзига келтирадиган жиҳозга муҳтож эканмиз.

Nunnashr
1
Ўзгаришнинг ҳам, ўзгармасликнинг ҳам бадали бор. Оқил киши эртанги ҳаловати учун бугунги роҳатидан кеча олади.

Nunnashr
1
Марям бинти Имронга ўта қабиҳ туҳмат тоши отилди. Шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло унга:
“Еб-ич, кўзинг қувонсин” (Марям сураси, 26-оят), деди.

Ҳаётингни яша, ўзингни бахтиёр қил. Баъзи нарсалар борки, Аллоҳ Ўзи белгилаган вақтда изига тушади. Ўйлайвериб ўзингни қийнама. Аллоҳнинг гўзал тадбири бор!

Nunnashr
4🔥1
Бир одамнинг хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлиши минг
нотиқнинг даъватидан яхшироқдир!

Nunnashr
4
Умар ибн Абдулазизга яқинлари: “Ишларингиздан бўшаб, биз билан бир ўтирмайсизми?” деркан. У киши:
“Бўш вақт қаердан бўлсин?! Энди бўш вақт (дам олиш) фақат Тубо дарахти соясида (яъни жаннатда) бўлади”, дер эканлар.

Аҳмад ибн Ҳанбални қаранг, бир киши у зот ҳақида: “Аҳмад бир миллионта ҳадисни ёд биларди”, деган. Энди ўйланг, миллионта ҳадисни ухлаб, дам олиб ёдлаб бўлармиди?!

Nunnashr
1
2025/10/17 20:04:45
Back to Top
HTML Embed Code: