Telegram Web Link
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди

Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлар, "Диққат, савол!" подкастининг жуда қизиқ 2-сони тайёр!

Эртага соат 18:00 да Youtube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

Эътиборингизга ҳавола этишдан олдин топиб кўринг-чи, қайси мавзу устида суҳбат қурилган?

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳам сайёҳлик поезди ишга туширилади

Эътибор берган бўлсанглар, Инстаграмда чиқадиган рилсларда Швейцарияни гўзал манзарали жойларида ёки Хитойни қайсидир тоғларида одамларни табиатдан кайф олиб поездда кетаётгани тасвирланган видеолар жуда кўп.

Так вот, бу поездлар аслида йўловчи ташишга эмас, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлади. Йўналишлар атайин мамлакатнинг энг машҳур жойларига олиб борадиган қилиб тузилади, поезд ҳам сайёҳлар маза қилиб атрофни томоша қилиб кетиши ёки Инстаграмга сторис олиши учун секин ҳаракатланади.

Шунақа рилсларни кўриб, ҳавас қилган бўлсанглар, туризмга масъул братлар ўзимизда ҳам шунақа лойиҳани бошлашяптикан. Лойиҳа унча-мунча давлат эмас, туризм гигантларидан бири бўлган Италия билан ҳамкорликда амалга ошириларкан.

Поезд ишга тушса, Хивага яна бир марта бориберардим😎

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлар! "Диққат савол!" деб номланган подкастимизнинг навбатдаги сони чиқди. Унда блогер Аъзам Қаҳрамоний, ҳуқуқшунос Мадина Турсунова, дизайнер ва тадбиркор Лазиз Ҳамидовлар билан рақамли этикет, фактчекинг, интернетда хулқ-атвор қоидалари ва тармоқда ҳақорат қилишнинг оқибатлари ҳақида сўз юритдик. Жуда қизиқ подкаст бўлди, кўрворадиган ери🫡

Шу ерда кўриш мумкин 👉 https://www.youtube.com/watch?v=iCIOT4qQqHs&ab_channel=Zakovatharakati
Xon Saroy'да баҳорий чегирмалар!

Қулай планировкаларга эга Xon Saroy'нинг «Zo'rsan» лойиҳасидан хонадон харид қилиб бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 5.7 млн сўмдан тўлаб боринг

Лойиҳа ҳудудида

• Боғча ва мактаб
• Хавфсиз болалар майдончаси
• Автотураргоҳлар
• 24/7 кузатув камералари жойлашади

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00

🌐xonsaroy.uz
Инстаграмдаги рилз ўғриси ушланибди

Москва вилояти ҳакамлик суди эҳтимол дунёда биринчи марта Instagram-да рилз видео ғоясини ўғирланганлик факти билан иш кўриб чиқиб, айбланувчини жавобгарликка тортибди.

Битта тадбиркор брат Инстаграмдаги кўчмас мулк бўйича мутахассис блогерни видеосидан ғоя ва матнни ухлатиб, ўша блогер опа билан бир ҳил видео рилз ишлабди.

Опа судга берипти, брат эса жавобгар деб топилиб 300 минг рубль штраф (41 млн сўм) тўлабди опа фойдасига. Бу роликда ипотекани тўлаб бўлгандан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида гапирилади. Блогер опа буни маслаҳат, лайфхак сифатида ёзган, тадбиркор брат эса шу ипотека тўлаб бўлгандан кейин давлатдан олиш мумкин бўлган пулларни обераман шу ишларни қибераман деб ҳудди ўша опани видеодаги гапларини бир ҳил қилиб айтиб видео олган.

Биздаги инстачилар бу хабарни кўриб: 😐

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилигимиз афғонистонлик ўзбеклар деган жумлани эшитганимизда, кўз олдимизга биринчи навбатда машҳур генерал ва ҳозирда Маршалл унвонига эга бўлган Абдулрашид Дўстум келса керак. Афғонистондаги энг машҳур ҳарбий қўмондонлардан бири бўлган Абдулрашид Дўстум ушбу мамлакатнинг энг янги тарихида жуда катта роль ўйнаган сиймолардан биридир. Деярли бутун умри жангу жадалларда ўтган бу миллатдошимизнинг ҳаёт йўли қандай ўтган? Демак бугунги қаҳрамонимиз Абдулрашид Дўстум, у ким эди?

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=OPkeftCGFyE&ab_channel=Alimoff
Тарихий адолатни тиклаш, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган, мол-мулки мусодара этилиб, ўзлари қувғину қатағонга дучор этилган аждодларимиз номини оқлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда

Куни-кеча Олий судга Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашларининг махсус йиғилишининг 1930-1938 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Туркфронт махсус бўлими ҳайъати ҳамда Бутун Россия фавқулодда комиссияси Президиумининг махсус йиғилишининг 1920-1921 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 198 нафар шахсга оид 11 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида протестлар келтирилди.

2024 йил 6 май куни Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 11 та жиноят иши бўйича 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

ССРИ Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган Саъдулла Қосимов ва бошқалар (жами 7 киши) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда ўлим ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бугунги суд мажлисида С. Қосимовнинг набираси Ф. Саъдуллаев томонидан ушбу ҳукм устидан берилган кассация шикояти ҳамда Бош прокурор ўринбосари томонидан ушбу жиноят иши юзасидан келтирилган кассация протести ҳам кўриб чиқилди. Натижада С. Қосимов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми бекор қилиниб, уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.

Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди.

Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди.🫡

Оқланганларнинг тўлиқ рўйхати билан шу ерда танишиб чиқиш мумкин.

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг, шунақа нарса Германияда Мерседес билан ё АҚШда Форд билан юз берса, ёки шу Шевролени ўзи билан АҚШ да рўй берса шунақа холат. Судма суд торториб яқасини йиртворишса керак одамлар. Каттагина компенсацияларни олиб там.

Бугун 4500 та Жентра овоганлар, текширволинглар😁

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Боласини тўгаракларда ўқитаётганларга гап бор

Жуда ҳам кўп дуч келаман, айррим одамлар тўгарак, боғча ва спорт машғулотлари учун ўзини ўзи банд қилган устозларга тўгарак пулларини ойни охирига тақаб беришади.

Бечоралар ойни 15 чи числосидан бошлаб пулларини ташлаб беринглар деб зорланиб ўтиришади. Аслида, шу одамларга пулларини ойни бошидаёқ олдиндан бериш керак. Улар сендан илтимос болангизни ўқитиб берай деб сўраб олгани йўқ.

Ўқитувчини, устозни пул сўраттирмаслик керак. Бу жуда хунук холат. Ўшалар ҳам ўзини ҳалол ҳаққи бўлса-да ийманиб, истиҳола билан худди қарз сўраётгандай сўрашади. Аслида хақдор улар.

Тўғри, ойлик осак берамизми деган гап бор, шу ойлик олсанг, олдиндан бир ойига тўлаб қўй. Кейинги ойлар ҳам шундай қилишга ўрган.

Ўқитувчини болангизни тўловини қилинг деб сўрашидан ўқитувчи эмас, биз уялишимиз керак одамлар. Телефонга, светга олдиндан тўлагандай устозларгаям ойни бошида бериб қўйишни ўрганайлик. Униям оиласи болачақаси бор.

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида талаба йигит Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ёқиб юборишга уринди. Суд ҳужжатида келтирилишича, 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети 2-босқич талабаси бўлган А.А. 2023 йилнинг 19 октябр куни эрта тонгда Исроил элчихонасини ёқиб юбормоқчи бўлган.

Йигит ўша куни соат 4:30 лар атрофида ўз мақсадини амалга ошириш учун спорт сумкасига керосин солинган шиша идиш, гантел, икки қути гугурт ва мато бўлакларини солиб, велосипедда элчихона ёнига келиб тўхтаган. Шунда унинг ҳаракатлари элчихона ёнида жойлашган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ходимларининг эътиборини тортган.

ИИБ ходимлари йигитдан тўхташни сўраган, у эса эса велосипедини бошқарган ҳолда қочишни бошлаган. Ходимлар хизмат машинасида уни кузатиб бориб, тўхтатган ва ИИБ биноси ёнига олиб келишган ҳамда елкасидаги сумкани очиб кўрсатишни сўрашган. Талаба йигит шунда ҳам ўз мақсадига етишиш учун ИИБ ходимларини чалғитиб, сумкасидаги керосин солинган шиша идишни ва бир дона гантел тошини қўлига олиб, элчихона биноси томонга югурган. ИИБ ва элчихона биносини қўриқлаётган Миллий гвардия ходимлари йигитни элчихона эшиги ёнида ушлашган. Бу орада у қўлидаги шишани ва гантел тошини девор устидан элчихона ҳовлиси ичига улоқтиришга эришган.

А.А. судда берган кўрсатмасида 2023 йил октябр ойининг ўрталарида Ғазо секторида Исроил ва Фаластин ўртасида бўлаётган қуролли тўқнашувлар акс этган видеоларни кўра бошлаганини, оқибатда Исроил давлатини ёмон кўриб қолганлигини, ўч олиш мақсадида ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонасини ёқиб юборишни мақсад қилганини билдирган.

“Аввал керосин солинган бутилкаларни девор орқали элчихона ички ҳовлисига улоқтирмоқчи эдим. Кейин унинг ортидан мато бўлакларини гантел тошларига ўраган ҳолда керосин билан тўйинтириб, уларни ҳам ёққан ҳолда керосинли шиша синган ҳудудга отиб, бу орқали элчихонага ўт қўйишни режа қилдим.

Одамларга ёки элчихонага зарар етказиш ниятим бўлмаган, фақатгина Исроил давлати Фаластиндаги шифохонага бомба ташлагани учун норозилик билдирмоқчи бўлдим. Содир этган ҳаракатларим нотўғри эканини тушуниб етдим”, деган суддаги кўрсатмасида.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг шу йил 19 апрелдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Катта тажрибага эга хитойликлар билан навбатдаги ҳамкорлигимиз ҳақида

Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитойнинг Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув ўтказилди. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева учрашув ҳақида ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Унинг сўзларига кўра, қулай муҳит яратиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида инклюзивликни рағбатлантириш бу инсонларнинг жамият ҳаётида, маданият ва спортда фаол иштирок этишини таъминлайди, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Бу борада эса энди Ўзбекистон Хитой билан тажриба алмашади.

"Ишончим комилки, бизнинг хитойлик ҳамкасбларимиз улардан ўрганишимиз мумкин бўлган жуда кўп қимматли тажрибага эга. Самарали тажриба ва билим алмашиш давомли бўлишини кутиб қоламиз", — дейди Шаҳноза Мирзиёева.

🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/29 01:32:33
Back to Top
HTML Embed Code: