Telegram Web Link
Кибрнинг сабаблари:

- Илм.

Бундай одам ўзини олим, бошқаларни жоҳил санайди, ўзгалар насиҳатини қабул қилмайди;

- Насл-насаб.

Мутакаббир кимса ота-боболарининг олий насаби билан фахрланади, "бундайроқ" одамларни оёқ учида кўрсатади;

- Мол дунё.

Бой одам данғиллама иморати, фаровон турмуши, қимматбаҳо кийими, машинаси билан ғурурга кетади, ўзини катта олади, камбағалларга паст назар билан қарайди;

- Чирой.

Бундай кимсалар ўзининг ҳуснига ишониб, "Бошқалардан устунман", деб ўйлайди. Ваҳоланки, ташқи кўриниш одамнинг ҳурматини белгилайдиган мезон эмас. Аллоҳ банданинг чиройига, кийган кийимига эмас, қалбига, қилаётган амалига қарайди.

Кибрнинг оқибатлари:

- мутакаббир кимса Аллоҳнинг назаридан қолади;

- кибр бандани ажр-савобдан маҳрум этади;

- кеккайган кимса ҳурмат-эътиборини йўқотади;

- бундай одамнинг ғам-андуҳдан боши чиқмайди;

- мутакаббир ҳечам хато қилмасликка зўр бериб тиришади. Агар хатога йўл қўйса, одамлар олдида обрўси тушиб кетишидан қўрқади. Бу ҳолат унга оғир руҳий босим юклайди;

- қалбида заррача кибр бор одам жаннатга кирмайди;

- манман одамнинг оқибати яхши бўлмайди;

- мутакаббир охиратда хор бўлади:

- кибр жамият ҳаётини издан чиқаради. Мутакаббирлар яшайдиган жойда руҳий-маънавий инқироз юз беради.

Кибрнинг давоси:

- инсон, энг аввало Парвардигорини танисин, Унинг нақадар улуғлигини, ўзининг ожизлигини билсин;

- кибр қандай аянчли оқибатларга олиб боришини: мутакаббир шахс дунёда ҳам, охиратда ҳам маломатга қолишини унутмасин;

- инсон ташқи тарафга қараб хулоса чиқармасин. Балки у менсимаётган одам ундан афзалдир. Балки бойлиги камроқ, мансаб-мартабаси уникидан пастроқ кўринган инсон Аллоҳга яқиндир;

- инсон кус-қувват, бойлик, мартаба, насл-насаб, чирой ўткинчи эканини, бу нарсалар қадр-қиймат ўлчови бўлолмаслигини яхши англаб етсин, камтарликни ўзига лозим тутсин.

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Эй нафс, (бу дунёда) озроқ тер тўк, Фирдавсда кўп рохатини кўрасан».

«Ал-Маваиъз», 1/97.


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Босқинчилар томонидан тириклайин ёқиб юборилган 10 ёшли боланинг васиятномаси:

Агар урушда ўлсам ёки шаҳид бўлсам,бизни ёлғиз ташлаб кетган араб раҳбарларини ҳеч қачон кечирмайман.

Биз озиқ овқат, ичимликсиз оғир кунларни бошдан кечирдик,бу блокада ёш бўлишимга қарамай, сочларим оқариб кетишига сабабчи бўлди.Аллоҳ сизни кечирмасин ва раҳм қилмасин.Қасамки, сиздан 7 та осмонни яратган зотга (Аллоҳ) шикоят қиламан.

Сиздан кечирим сўрайман, онажон,сизни жуда яхши кўраман,(бу дунёдан) ажралганимга ҳафа бўлманг.

Бу менинг Миср,Йаман, Иордания,Жазоир,Ливийа, Ливан,Тунис,Судан,Сомали, ва Малайзия ҳалқларига ва бизни қўллаб қувватлаётган барча халқларга ёзган мактубим:Ўз холига қўйилган Ғазо сизга ишониб топширилган.Унутилган Ғазо сизга ишониб топширилган. Сизни ишонтириб айтаманки, сизни жуда яхши кўраман. Бизни тарк этмаслигингизга ишонаман

Ким мени ҳатимни топса, уни баҳам кўриши керак.Аллоҳ изни ила шаҳидман

Муҳаммад Абдулқодир ал - Ҳусайний(10 ёш)

20. 04. 2024

#obunachidan

https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪭 Бахт шундай нарса: борлигида киши уни сезмайди, йўқлигида орзу қилади.

🪭 Бахтли одам “Мен бахтлиман”, деб оламга жар солмайди.

🪭 Инсон ҳеч қачон бахтга тўйган, бахтим етарли, деган
эмас.

Эркин Воҳидов


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Ўлимингдан кейин биричи бўлиб исминг тиллардан тушиб қолади.

Вафот қилганингда қани жусса (жасад), дейишади. Исмингни айтишмайди.

Сенга жаноза ўқишмоқчи бўлишса, маййитни олиб келинглар, дейишади. Исмингни тилга олишмайди.
Сени кўмаётиб, маййитни узатинглар, дейишади. Исмингни айтишмайди.

Шунинг учун қабиланг, мансабинг ва насабинг сени алдаб қўймасин.

Дунё бунчалар арзимас бўлмаса, охират бунчалар буюк бўлмаса...

Аллоҳим, гуноҳларимизни кечир, бизларни мусулмон ҳолимизда вафот эттир.


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Тасбеҳ намози фазилати

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: 
«Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади.

Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан.

Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир.

Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Бир камбағал одам Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди:
– Эй Яратган Эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни тор қилдинг?!
Бир йўловчи унинг гапини эшитиб қолиб сўрабди:

– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан?!
– Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ ночорликдан чиқиб кетолмаяпман!

Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди:
– Майли, сенга беш минг тилла бераман. Эвазига битта кўзингдан воз кечасан!
Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди:
– Эсинг жойидами? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?!

Йўловчи савдолашишда давом этибди:
– Унда битта қўлингдан воз кеча қол. Ўн минг танга бераман?
– Бўлмайди, – жаҳли чиқа бошлабди фақирнинг, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман!
– Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер!

– Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунѐнинг молига алмашмайман бармоғимни!
Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга ўтибди:
– Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми?
Тўрт мучанг соғ, ақл-хушинг жойида. Сен эса фақирликдан нолиб ўтирибсан. Бунинг ўрнига Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматларга шукр қилсанг бўлмайдими?!


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Нега маҳзун бўлай?
Аҳир ризқим битилган, умрим ўлчанган, ажалим белгиланган бўлса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир раббим менга онанинг ўз боласига бўлган меҳридан ҳам кучлироқ меҳрибон бўлса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир истиғфор айтсам раббим мени ризқлантириб, барча ғам ташвишларимни кетказса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир раббим бирор нарсани истаса бўл дейди ва у бўлади.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир Раббимга бўлган ишончим ва суянчимнинг чек чегараси бўлмаса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир яхши гумон қилишим ва табассум билан юришим маҳзунликдан минг чандон яхши.

Бас, шундай экан, қачон синсангиз Аллоҳга йиқилиб сажда қилинг ва: Эй Жаббор зот, жабримга малҳам бер, денг. Агар зулмга учрасангиз хузурига бўйсуниб сажда қилинг ва: Эй Одил зот ўзинг нусрат бер, денг.

#obunachidan

Бугун кўпчилик инсонларга қаноат етишмаяпти. Қаноати йўқнинг, ҳаловати ҳам йўқ.

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом йўлланг».
(Аҳзоб сураси, 56-оят)

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад.

Жуманинг хайри ва баракаси сизга бўлсин қадрдоним!!!


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
НАФСИМ БИЛАН КУРАШ


Эй, нафс намунча орзу-истакларинг кўп бўлмаса? Ёлғон дунё жилвасига учма бас. Ҳали қўлингда борини шукрини адо қилишга бутун умринг етмайди-ю, яна яна хоҳлайсана…

Сени тўйдира олмаслигим аниқ. Қўй мени алдашга уринма бас. Мен буни англадим. Сенинг менга ҳеч қачон дўст бўлмаслигингни англадим. Ниятинг мени йўлдан оздириш. Пашшанинг қанотига ҳам арзимайдиган бу дунёнинг ўткинчи матоҳлари билан ақл-у ҳушимни банд қилиб, умримни ҳавога совурмоқчисан.

Тайёр тур. Таҳажжудда бурнинг ерга ишқалангур тайёр тур. Энди доим СЕНИ маломат қилишимга тайёр тур.


#Меҳрибон


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Саҳобаи икромдан баъзилар бир кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламга шундай дедилар:

«Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам баъзан кўнглимизга шундай ёмон фикрлар келадики, бундан кўра оловда ёнганимиз яхшироқ. Бу ёмон, ярамас фикрлардан сўнг баттар беҳузур бўламиз».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай жавоб бердилар:
«Бундай ёмон нарсалар кўнглингизга келганда ёмонлигини билишингиз имондандир. Чунки
кўнгилга яхши нарсалар келганидек, ёмон нарсалар ҳам кела олади».

Эй, фарзанд!
Имони мукаммал бўлишини истаган киши камтарин, тавозеъли бўлиши керак. Имони комил бўлишни истамоқ ва буни таъминлашга киришиш ҳар мўминнинг вазифасидир. Ўзини инсонларнинг энг заифи, яъни ибодати энг ками деб билиши камолотидан нишонадир.

Икки нарса мўминнинг имонини комил қилади, камолотга етказади:

1. Ўзини мўминларнинг, инсонларнинг энг заифи, яъни энг заиф имонлиси деб билиш.
2. Ўзи камбағал бўла туриб, муҳтожларга ёрдам беришга шошилиш.

“Ey, farzand!”
Imom G’azzoliy


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Имом Бухорийнинг волидаи муҳтарамалари
(қуддиса сирруҳо)


Дуоси мақбул, обида ва солиҳа аёл бўлган. Ғоят парҳезкор ва тақво соҳибаси бўлган ва эри каби асло ҳаром ва шубҳали луқма емаганлиги нақл қилинади. Икки ўғли билан ҳажга борган.

Нақл қилинишича, Имом Бухорий туғилганида кўзлари ожиз бўлиб туғилган ва оналари бундан кўп қайғурган, Ҳақ таолога дуолар қилиб, йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолган. Тушида Иброҳим алайҳиссаломни кўрган. Ул зот унга бундай деганлар:

– Эй Умму Муҳаммад! Қайғурмагил, Ҳақ таоло боланинг кўзларини дуоинг ва илтижонг сабаб қайтариб берди.

Онаизор қувониб уйғонган ва қарасаки, ҳақиқатан, гўдакнинг кўзлари кўра бошлабди. У бу неъматнинг шукронасига Яратганга кўп ҳамду санолар, дуолар қилган. Айтадиларки, дуоси мақбуллик Имом Бухорийга волидаи муҳтарамасидан меросдир.

Имом Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳ) шундоқ деганлар: “Мен умримда Яратган Эгамга икки бор дуо қилдим ва дуом қабул бўлганини кўргач, бу имкониятдан фақат бу дунёда фойдаланишдан уялдим. Мусулмон бўлатуриб дуоси мақбул инсонлардан бўлмаслик киши учун, албатта, айбдир...”

Имом Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳ) уч ёшда етим қолган. Оналари олима ва зоҳида аёл бўлган. Имом Бухорийга ҳомиладор бўлган чоғларида то кўзлари ёригунча ҳар уч кунда бир маротаба Қуръони каримни хатм қилганлар, қории мураттаба бўлганлар.
Бир ривоятга кўра саккиз минг, бошқа бир ривоятга кўра ўн уч минг ҳадисни ёд билганлар. Имом Бухорий илк ҳадисни оналаридан таълим олган ва ёдлаганлар.

Имом Бухорий гўдаклик чоғларида кўзлари кўрмай қолганида оналари ул зотни Худо йўлига, дин хизматига бахшида (назр) қилганлар ва муборак ҳаж сафаридан сўнг Имом Бухорийни Мадинаи Мунавварада қолдирганлар ва бу билан ўз ваъдалари – “назр қиламан” деган сўзларига вафо қилганлар.


“Солиҳа аёллар”
Баҳриддин Умрзоқ


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Аёл киши ўзида бор бойликларини (ҳаё ва иффатини) қандай қизғанишининг битта зўр мисолини келтирмоқчиман.

Марҳум ва машҳур ўзбек ёзувчиси Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романида бир қизиқ воқеа бор: Роман қаҳрамони Зеби айбсиз «қотил» деб ҳукм қилинганидан кейин уни суд қилиб, озодликдан маҳрум қилиш керак бўлади. Ўша вақг (XX аср боши) нинг аёллари паранжида юришган.

Судлов қонунлари ижодкорлари ҳам, тергов ва судлов ҳайъатлари ҳам, қўриқчилар ҳам рус миллатидан бўлишган. Фақат таржимонларгина ўзбеклардан бўлиши мумкин эди.

Зебини роса тергов қилиб бўлишгач, суд ҳукмини ўқишади ва «жиноятчи»дан айблов ҳужжатига имзо чекишни талаб қилишади, чунки қонун шундай бўлган. Зеби ноилож имзо чекмоқчи бўлганда, судлов органлари унинг юзини очишини ҳам талаб қилишади.

Шунда Зеби таржимонга «Қандай қилиб юзимни очаман? Юзимни очмайман!» деб айтади. Унинг бу гапига судловчилар кўнишмайди ва ўзларининг, яъни қонуннинг талабида қаттиқ туриб олишади. Зеби ҳам ўзининг виждон амрида маҳкам туради.

Охири таржимон иккала тараф учун маъқул бир йўл топади ва Зебига айтадики: «Қизим, мен сени тўғри тушунаман-у, лекин уларнинг талабини бажармасанг ҳам бўлмайди. Мен қарамай тураман, уларни эса мисоли бир чўчқа деб билган. Худди ҳайвонларнинг олдида бемалол юзингни очганинг каби улардан ҳам тортиниб ўтирма!».

Содда, беғубор, беайб Зеби ўша кишининг айтганидай қилади ва ўзининг Сибирга сургун қилиниши ҳақидаги ҳукмга имзо чекади.

Китобдан


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Ҳаётда йўлини топа олмаётган одам, телефонидан сал узоқлашса йўлини топиб олади.


Муҳаммадали Эшонқуловдан иқтибос


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
🖍️ Мусулмон аёлга хушхабарлар кўпдир. Аллоҳнинг Ҳабиби соллаллоҳу алайҳи вассаллам : “Бир аёл ўз эрига итоат этса, Аллоҳнинг олдидаги бурчини адо қилса ва вазифаларини бажарса, унга шаҳиднинг савоби қадар савоб ёзилади”, деганлар.

🖍️ Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам бошқа бир ҳадиси шарифларида: “Учта қизни шаръий қонунлардан чиқармай, тарбия қилиб вояга етказган она жаннатда мен билан биргадир”, деб марҳамат қиладилар.

🖍️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Агар аёл беш вақт (намоз)ини ўқиса, (Рамазон) рўзасини тутса, фаржини  (ифатини ) сақласа ва эрига итоаткор бўлса, унга: “Жаннатга, жаннатнинг ҳоҳлаган эшигидан киравергин!”— дейилади.

#hadis

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг йигитлик даврлари эди. Аллоҳга ишонмайдиган
бир кимса Куфа шаҳрига келиб қолди. У кўп шаҳарларни кезиб, “Аллоҳ йўқ. Ҳамма нарса табиат
тарафидан яратилган”, деб олимлар билан баҳс юритарди.

Куфа шаҳри олимларини ҳам мунозарага чақирди. Мусулмонлар унга:
– Истасанг, бир кичик олимимиз билан мунозара қиласан. Агар баҳсда енгсанг, кейин буюк олимларимиз билан кўришасан”, – дейишди.

У рози бўлди. Мунозара жойи ва вақти белгиланди. Куфаликлар бир ерга йиғилишди. Лекин ёш
олим ҳадеганда келавермади. Вақт ўтган сайин динсиз одамнинг ғурури ортаверди.

– Олимларинг мендан қўрқиб келмади, – дея кула бошлади.
Шу пайт ёш Нўъмон ибн Собит кириб келди. Динсиз одам:
– Нимага бунчалик кеч қолиб келяпсан? Мендан қўрқдингми? – деб сўради. Нўъмон ибн Собит эса:
– Йўқ, қўрқмадим. Уйимиз дарёнинг у тарафида. Кўприкдан ўтишим керак эди. Қарасам, кўприк
бузилибди. Ноилож дарахтларга қайиқ бўлиб, мени сувдан ўтказиб қўйишларини буюрдим. Дарахтлар қайиққа айланиб, мени бу томонга ўтказиб қўйишди. Шунинг учун бир оз кечикдим. Узр сўрайман! –
деди.

Абу Ҳанифанинг бу жавобидан динсиз одам қаҳқаҳ отиб кулди.
– Эй беақл бола! Ҳеч замон дарахт ўз-ўзидан қайиққа айланиб қоладими? – дейиши билан Абу Ҳанифа жиддий оҳангда:
– Аслида беақл сиз эмасми? Ҳатто бир қайиқ ўзидан-ўзи пайдо бўлганини ҳам қабул қила олмаяпсиз. Бу чексиз коинот, борлиқ ўз-ўзидан пайдо бўлишини қандай изоҳлаш мумкин?!

Бу гапдан лол бўлиб қолган динсиз:
– Мени боплаб қўлга туширдинг, бола. Хўп, шу борлиқни яратган Аллоҳни кўрсат, мен ҳам
ишонай, – деди.
Абу Ҳанифа қўлига бир пиёла сут олиб сўради:
– Сариёғ билан пишлоқ нимадан олинади?
У жавоб берди:
– Албатта, сутдан олинади.
Абу Ҳанифа деди:
– Унда сиз сутдаги сариёғ билан пишлоқни менга кўрсатинг.

Динсиз одам ҳайрон бўлиб:
– Бу сут ичида сариёғ билан пишлоқ бор. Бироқ улар кўринмайди, – деди.
Унинг заиф жойидан тутган Абу Ҳанифа:
– Шу сут ичида оддий сариёғ билан пишлоқ борлигини билганимиз ҳолда уларни кўрсата олмаймиз.
Улуғ Аллоҳни “Мана Аллоҳ” деб кўрсатиш мумкин эканми? – деди.

Бу ақлли жавобдан ҳам қониқмаган динсиз одам:
– Яхши, энди энг сўнгги саволимга жавоб бер, устунлигингни тан олай. Аллоҳ бор экан, у ҳозир
нима иш қиляпти? – деб сўради.

Абу Ҳанифа бир оз ўйланиб турди-да, деди:
– Курсидан пастга тушинг, кейин жавоб бераман.
Динсиз курсидан тушди. Унинг курсисига кичик олим ўтириб олгач, деди:
– Ҳозир Аллоҳ сизни курсидан туширди, менга ўхшаган кичкина бандасини курсига чиқарди.
Шунда ёш Абу Ҳанифа рақибида мажол қолмади, йиғилганлар олдида шаҳодат калимасини айтиб,
имонга мушарраф бўлди.

Абдуқаюм Ҳикмат
“Саодат қучганлар ҳикмати”


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан... Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”.

Гёте, немис шоири


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Муалло ибн Жоруд Ҳазрати Умарнинг яқин дўстларидан бири эди. Кунларнинг бирида икки дўст сайр қилиб юришар экан, бир аёлнинг овози уларни тўхтатди.

— Лаббай, холажон, — деди амирул мўминин.
Аёл яқинлашиб, Ҳазрати Умарнинг олдига келди:
— Сени бир пайтлар «Умарча» деб чақирардим. Вақт ўтиб, «Умар» бўлдинг. Мана, бугун
«амирул мўминин»сан.
Атрофга қараб олиб, сўзида давом этди:

— Лекин, эй Ҳаттобнинг ўғли, амирлик сени талтайтириб, ҳароб қилмасин, Аллоҳни
унуттирмасин. Инсонларнинг дардига малҳам бўл. Бир нарсани ёдда тутки, Аллоҳдан қўрққанларга узоқлар яқин бўлади. Ўлимни ўйлаган киши яхши ишларни қила олмасликдан чўчийди, ҳисоб-китоб қилинишига ишонган киши азобга дучор бўлиши мумкинлигини ўйлайди.

Аёлнинг бу гапларини тинглаб турган Ҳазрати Умарнинг одобли болакай каби бошини эгиб туриши Муаллони ҳайратда қолдирди. Ҳазрати Умар кўз ёшларини тўсар эди.
Бу орада атрофга одамлар ҳам тўпланиб қолишди. Шунда Муалло кампирга:
— Етар, бас. Амирул мўмининни йиғлатдингиз-ку,— деди.

Ҳазрати Умар унга юзланди:
— Жим! Бу аёл кимлигини биласанми? Бу Ҳавла бинти Ҳаким бўлади. Аллоҳ унинг
дардини тинглаб, унга кушойиш берган. Энди Умар унга қулоқ солмасинми?! Агар бу аёл кун чиққандан то ботгунгача гапирса ҳам, албатта, қулоқ соламан. Мени фақат намозгина уни тинглашдан тўхтатиши мумкин ( Kуртубий, «Тафсир»).

Ҳавла у ердан узоқлашаркан, нам кўзлар уни кузатиб, лаблар ҳаққига дуолар қилиб қолди.

Шундай қилиб, бу воқеа Ислом тарихига ажойиб лавҳа бўлиб кирди. Бирон-бир мансаби бўлмаган аёл келиб, йўлнинг ўртасида мўминлар амирини тўхтатиб, ўғлидек панд-насиҳат қилади, мўминлар амири ҳам уни жон қулоғи билан тинглайди ва кўзлари билан уни кузатиб қолади. Ҳазрати Умар аёлни эшитар экан, ўйнамасдан жиддий тарзда тинглади. Ҳар иккиси ҳам кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳолатда буюк жасорат соҳиби эканликларини намоён қилган эдилар.


“Hazrati Umar ibn Hattob (r.a)”
Ahmad Lutfiy Qozonchi


🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди.
Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига
(бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил.

Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради.
Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.
Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.
Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради.
Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади. Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

“Payg’ambarimiz sollallohu alayhi vassallamning hazrati Ali roziyallohu anhuga nasihatlari”
Imom Sha’roniy

🍃 Самимият соғинганлар
https://www.tg-me.com/odamlar_orasida2
2024/06/03 14:30:34
Back to Top
HTML Embed Code: