Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Очередное заседание законодательной палаты Олий Мажлиса
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram

👍2
Ўтаётган кунлар бизни покланиш, меҳр-оқибат ва саховат ойи бўлмиш Рамазонга яқинлаштирмоқда.
Рўза ибодати билан машғул ҳамюртларимизда саҳарлик ва ифторлик учун фойдали, куч-ғайрат тақдим этувчи таомларни истеъмол қилишга бўлган эҳтиёж нисбатан ортиб боради.
Талаб ўсган жойда таклиф ҳам ортишини инобатга олсак, Рамазон ойида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларимизнинг нархи кескин ошиб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда Давлат раҳбари томонидан ҳокимликларга айниқса Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни арзонлаштиришга эътибор қаратиш бўйича алоҳида топшириқлар берилгани яна бир бор «Инсон қадри учун» деган тамойил амалда ўз ифодасини кўрсатаётганидан далолат берди.
Мутахассислар жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазият узоқ вақт давом этишини башорат қилиб турган пайтда Ўзбекистоннинг валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли эканлиги айрим ҳамюртларимизнинг хавотирини аритиши шубҳасиз.
Муҳими, йиғилишда илгари сурилган масалаларнинг ечими нафс, иймон ва виждонимизни яна бир бор синовдан ўтказадиган Рамазон ойи учун муносиб туҳфа бўлишига ишонаман.
#инсон_қадри_учун
@odiljon_tojiyev

👍5🤩2🔥1
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Сахиба Гафарова бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
👍3🤩1
Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қатор масалалар қаторида сенаторлар томонидан рад этилган қонун ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
“Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан рад этилган эди.
Қонунчиликка кўра, Қонунчилик палатасида қабул қилинган ва Сенатга юборилган қонун сенаторлар томонидан рад этиш важлари кўрсатилиши шарти билан рад этилиши мумкин.
Мазкур қонун юзасидан Сенат ва Қонунчилик палатаси юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан тенглик асосида келишув комиссияси тузилган эди.
Ўтган вақт мобайнида парламент иккала палатаси вакилларидан иборат таркибда тузилган Келишув комиссияси Қонун юзасидан якдил хулосага келолмади.
Йиғилишда Кенгаш аъзолари томонидан наркология муассасасалари фаолиятини чуқур ўрганиш, наркологик касалликка чалинган шахсларнинг оилавий аҳволини таҳлил қилиш, уларнинг яқин қариндошлари фикр-мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда масъул қўмитага Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан хулоса бериш вазифаси қўйилди.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш масаласи белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.
Шундан келиб чиқиб, мазкур ҳужжат Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис кун тартибидан чиқарилди.
P.S. Амалиётда шунақаси ҳам бўлиб туради, қонун долзарб аҳамиятга эга бўлса-да, қайсидир жиҳати парламент аъзоларининг эътирозлари ёки иккиланишларига сабаб бўлиши мумкин. Умид қиламанки, масъул қўмита Қуйи Палата депутатларининг қонун юзасидан берган позициясини муносиб даражада ёқлаб беради.
#ҳақиқат_баҳсда_юзага_келади

👍5❤1
#яшил_макон
Ёшлар ишлари агентлигининг “Яшил маконни бирга қурамиз” шиоридаги кўчат экиш акциясига қўшилдик
Сергели тумани ҳокимига алохида раҳмат!

👍5❤1👎1🔥1🤩1
⚡️Инсоният пандемиядан тўппа-тўғри инфодемияга қараб йўл олаяпти, десам ишонаверинг. Қаранг, ҳар қадамда ахборот-ахборот, тушунган ҳам, тушунмаган ҳам ёзаяпти. Шу маънода, юртдошларимизда ахборот истеъмоли маданияти шаклланиб бораётганини алоҳида қайд этишни истардим. Бу – катта ютуқ. Сўз эркинлиги босқичма-босқич мана шу нуқтага етиб келди. Жамиятнинг ўзи ахборотларни, фикрларни сарагини саракка, пучагини пучакка чиқариб қўймоқда.
📌Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам жараёнда фаол иштирок этишга, жамиятда шаклланиб бораётган янгича тафаккур ва муҳим ўзгаришларга доир фикр билдиришга интилишмоқда. Парламент ахборот марказида жорий ҳафта якунларини муҳокама қилиб кўрдик.
🔹Ҳафта давомида марказий, ҳудудий телеканалларга қонунчилик палатаси, вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий Кенгашлари депутатлари 293 та мақола ва интервью беришибди. Демак, жамиятда қонун ижодкорлари ва вакиллик органи фаолиятига қизиқиш кучайган, оммада муҳим воқеликларга уларнинг фикрларини билиш иштиёқи кучли.
💽Бундан ташқари, радиода 315 та, босма матбуотда 230 та чиқиш бўлган. Буларнинг ёнига депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини (4596 та) ҳам қўшсак, натижа янаям салмоқли кўринади. Албатта, гап сонда эмас, сифатда. Қолаверса, депутатлар фақат қарорларга муносабат ёзади, қабилида шаклланган стереотипдан халос бўлиш вазифаси ҳам олдимизда турибди.
🔍Дангал айтганда, профессионал парламент деганда – бугунги медиа оламига ҳар нафасда қоришиб, уйғунлашиб кетган кундалик ҳаёт тарзимиз билан баравар юрадиган зиёлини, ШАХСни тушунаман. Демак, янада фаол бўлишимиз, халқимиз кутаётган муҳим ҳужжатлар, ҳаётнинг ўзи кун тартибига қўяётган долзарб масалалар юзасидан позиция ва фикримизни баралла айтиб боришимиз керак.
🖇Бинобарин, азалда фақат сўз бўлган. Сўзлар фикрларга, фикрлар ғояларга, ғоялар сараланиб қатъий қонунларга айланади. Ҳаётнинг боқий фалсафаси, моҳияти – шу. Парламент билан сўзлашиб туринг, депутатингиз нималар билан бандлигини кузатиб боринг.

👍3❤1🔥1🤔1🤩1
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раислигига депутат Муҳаммаджон Валиев сайланди.
Комиссиянинг аввалги раиси Абдулло Аслонов Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига ўтган эди.
@odiljon_tojiyev
Комиссиянинг аввалги раиси Абдулло Аслонов Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига ўтган эди.
@odiljon_tojiyev
👍6🔥1😁1🤩1
#Болаларни_асранг #Сайёра_қўриқхона
ШЕРВАЧЧА ВА БОЙВАЧЧА – КЎПЛАБ САВОЛЛАРНИ ТУҒДИРГАН ВОҚЕА
Абдухолиқ Ғиждувоний шундай деганлар: "Филбон билан дўстлашмоқчи бўлсангиз, фил сиғадиган уйингиз бўлсин. Токи, дўстингиз филини етаклаб меҳмонга келса, қўядиган жойингиз бўлсин". Кимдир уйида шер боласини боқар экан, қўшниларининг хотиржамлиги ва соғлиғини хатарда қўяётганини тушуниши керак.
Қисқаси, Тошкент тумани қизалоққа ташланиб, жароҳат етказган шервачча воқеаси жамиятимизга кўп жабҳаларда дарс берди, баъзи бир саволлар туғдирди. Саволларки, қонун ижроси, назорат органи фаолияти, жорий йили йўлга қўйилган маҳаллабай тизимнинг қуйи босқичдаги самрадорлигини шубҳа остига қўймоқда.
Яхлит олганда, гап бизнинг табиатга, ҳайвонот оламига ёмон муносабатимиз ҳақида бораяпти. Дарвоқе, инсон ва ҳайвонот оламининг номутаносиб муносабатига доир бундай воқеалар айнан Тошкент вилоятида тез-тез учраб турибди: Ангренда тоғдан тушиб, одамлардан таёқ еган айиқ воқеаси, Бўстонлиқдан топилган ўлик питон, Паркентда бир бойнинг уйида сақланаётган ноёб ҳайвонларнинг тулумлари, мана энди, Тошкент туманида гўдакни яралаган шервачча...
Воқеалар ривожи ва мазмунини таҳлил қиладиган бўлсак қуйидаги мулоҳазалар, саволлар туғилади:
❗️Айбланувчининг сўзларига қараганда, шервачча Қозоғистон орқали юртимизга олиб кирилган. Демак, қандайдир айланма йўллар бор ёки чегара божхона постларидан йиртқичлар бемалол олиб кирилмоқда;
❗️Бу ягона ҳолатми? Яна қанча шер боқишга "шинаванда"лар уйида бу йиртқич ҳайвонни сақлаётган экан? Нега аниқ-ҳисоб китоб йўқ?
❗️Маҳаллабай, хонадонбай юр(аёт)ган ижро органи мутасаддилари кимдир бемалол шерни кўчада сайр қилдиргунча ҳеч нимадан бехабар?
❗️Асосийси, бу воқеалар хонадон шароитида ёввойи парранда-ю даррандаларни парваришлаш, кўпайтириш, сотиш ёки сотиб олишга доир қонунчиликни қайта кўриб чиқиш, талабларни юмшатиш ёки айрим ҳолларда қатъийлаштириш вақти келганини ҳам билдиради.
Фикримча, бу ўринда шер боласи ҳам жарбланувчи. Чунки, уни ўзига қулай ёввойи табиатдан юлиб олиб, кимнингдир кибру ҳавоси учун қафасда сақлаш, тез орада нобуд бўлиши муқаррар шароитларда параваришлаш камида марднинг иши эмас. Шерга шердек муомала қилиш керак. Жудаям бу жонзотга меҳри бўлса, питомник ташкил этишга қонуний ҳаракат қилиш лозим. Айнан Африка шери ноқулай муҳитда, эркин ҳаракатланиш имконияти йўқ бўлган жойда нобуд бўлади.
Хўш, буёғига нима бўлади? Буёғини ўйласам, юмор қуюлиб келаяпти. "Ёввойи шерларни рўйхатга олиш ва Африкага қайтариш агентлиги" тузиб қўйманглар яна. 🙈😂
P.S. Мавзуга тўғридан-тўғри алоқаси йўқ. Аммо, кепқолгани учун улуғ мутафаккир Румийдан икки мисрани ҳавола қилмоқчиман:
Шерни ҳам қилгувчи бир тулки мижоз,
Эҳтиёждир, эҳтиёждир, эҳтиёж...
👉🏽 @odiljon_tojiyev

Telegram
Bugun — LIVE
Тошкент вилоятида шер 3 ёшли бола ва унинг оиласига ҳамла қилди.
👍3👏2🔥1🤔1
Forwarded from Parlament TV & Radio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ, БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР ВА ХАЛҚ ТАБОБАТИ БИЛАН БОҒЛИҚ РЕКЛАМАЛАР НЕГА КЎПАЙМОҚДА?
📺 КАНАЛГА УЛАНИШ
📺 КАНАЛГА УЛАНИШ
👍2🔥1🤩1
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📩 Суд мажлиси ҳақида “SMS” орқали хабардор қилиш, мурожаатнинг ҳолатини онлайн кузатиш ва энг муҳими судга келмасдан онлайн иштирок этиш имкони ҳақида эшитганмисиз😳
☝️ Бугун ялпи мажлисда айнан шундай янгиликлар ҳақида гап борди. Халқ вакиллари ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилдилар.
Батафсил дастуримиз давомида...
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

👍3❤2🔥1😁1🤔1😱1
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатишга кимлар ҳақли?
Anonymous Quiz
52%
барча фуқаролар
4%
вазирлик ва идоралар
40%
сиёсий партиялар
4%
ташаббускор гуруҳлар
👍2🔥2🤩2❤1
Forwarded from Sinopsis
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💼 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иқбол Мирзо 20 ёшлик вақтига қайтиб қолганида қонунчиликни ўрганишни хоҳлашини айтди.
💡 “Мотив“ лойиҳамизнинг янги сонида депутат ўзининг навқирон вақтидаги ўзига маслаҳатлар берди.
⏱ Хўш, Сиз 20 ёшингизга қайтиб қолганингизда, ўзингизга нималар деган бўлардингиз?

👍4👏2🔥1🤔1