Telegram Web Link
#ParlamentMuxlisi
(2-son)

⚡️Ushbu sonda 2021-yil 24-iyul kuni o'tkazilgan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi majlisidagi jarayonlar, Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti faoliyati, deputatlar bilan suhbatlarni har doimgidek yoshlarbop rakursda aks ettirishga harakat qildik.

👉 Videoni YouTube sahifamizda tomosha qiling.

▶️ Video - https://www.youtube.com/watch?v=UkldNh__DWg

✏️ Loyihaga taklif, fikr va mulohazalar yuborish uchun @Parlament_Muxlisi_bot ga murojaat qilishingiz mumkin.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TikTok, Twitter, Wechat... яна нега блокланди?

Ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар фаолиятини чеклаш қанчалик тўғри? Сунъий тўсиқлар яратиб, нимага эришиш мумкин? Ушбу саволларга йигирмадан ортиқ ижтимоий лойиҳалар муаллифи, юзлаб дастурчилар тайёрлайдиган ўқув маркази раҳбари, IT мутахассиси Алишер Тожибоев ўринли мулоҳазаларини билдирди.

Батафсил:https://human.uz/11/41/1463

📹Тўлиқ видео:

Улашинг: @humanuzofficial
Forwarded from Sinopsis
⚡️Deputatlar Аlisher Qodirov va Rasul Kusherbayev bahsi: aslida gap nimada? Ular oʼz intervyularida nima demoqchi edi?

💬Jurnalist Аlisher Roʼzioxunov muallifligidagi Аksent loyihasining keyingi sonida barchasiga oydinlik kiritiladi.

Suhbat 31 iyul kuni tashkil etiladi. Bizni kuzatishda davom eting. Qizigʼi hali oldinda.

@aksentuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси фаолиятидан...

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Odiljon Tojiyev
3 август 🇺🇿 🏋🏻🥇 @odiljon_tojiyev
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Акбар Жўраев силтаб кўтаришдаги биринчи уринишидаёқ олимпиада ўйинларида камида кумуш медални нақд қилди.

Баракалла, Акбаржон! Сен нафақат Тошкент вилояти, балки эндиликда Ўзбекистонимизнинг фахрига айландинг.

Тўғриси, ич-ичимдан кутгандим, сезгандим. Токиога йўлланмани қўлга киритганда, кейинчалик сафар олдидан Акбар билан ҳар сафар гаплашганимда унинг кўзларига қараб туриб, олимп чўққисига чиқишига ишонгандим.

Менинг иш берувчиларим – сайловчиларим орасида Акбаржон сингари паҳлавонлар борлигидан ғурурланаман. 😊🏋️‍♀️

@odiljon_tojiyev
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Акбар Жўраев – Олимпиада чемпиони! Фахрланаман. Сен Токиода оғир тошларни, Ватанда эса миллионлаб юракларни қалқитдинг, Акбар. 🥇🏋️‍♀️

@odiljon_tojiyev
👏Баҳодир Жалолов олимпиада чемпиони!

Учинчи олтин медаль муборак бўлсин, юртдошлар.
🥊👍

@odiljon_tojiyev
#Муносабат

Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновани анча пайтдан бери биламан. Одобли, тартибли қиз, медиа муҳитимизда ўз овозига эга журналист.

Кеча юз берган воқеалар эса ахборот маконимизда пистирмадан туриб тош отадиган бадният, ғаламис кимсалар, кучлар борлигини кўрсатади.

Албатта, айбдорлар жазоланади, буни Парламент назоратига олди.

Яна шундай тартибда бошқа айбдорлар, яъни ахлоқсизлик, бўҳтонни тарғиб этишга "ҳисса" қўшган фейсбук гуруҳлар, телеграм каналлар маъмурларига ҳам қонун доирасида чора кўрилиши шарт, деб ҳисоблайман.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари учун бу кейс жиддий синов, қонун ижросини таъминлаш масаласигина эмас, шунингдек, инсоннинг, ўзбек аёлининг шаъни, қадр-қиммати учун кураш масаласи ҳамдир.

Жамият, зиёлилар бу разолатга қарши якдиллик билан бирлашди, аниқ муносабатини билдирди.

Орадан бир кун ўтди. Аммо, ҳозиргача биринчи манба, ахборотни дастлабки тарқатган объектга етиб борилмади. Киберхавфсизлик ва ахборот хуружларига қарши курашиш тезкорлик, изчилликни талаб қиладиган соҳа, анъанавий равишда ҳафталаб, ойлаб суриштирув ўтказилмайди. Кўраяпмизки, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча жим...

Феруза, сиз менинг синглимсиз. Сизнинг шаънингизга отилган ўқ барча ориятли юртдошларим қатори, менинг ҳам юрагимни тешиб ўтди. Айбдорлар топилади ва жазоланади, бошқа йўли йўқ. Ҳозирги ҳолатда Сизни тўла қўллаб-қувватлайман. Ажойиб оилангиз, ҳақиқатпарвар жамоангиз, дўстларингиз, Сизни қўллаб турган халқимизга ҳали кўп кераксиз, ўзингизни асранг, дейман. 🤝🤲

@odiljon_tojiyev
#Live

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ахбороти тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида депутатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитишмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари С. Саифназаров ахборот беряпти.

Мазкур эшитув тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Кўриш учун:👉 https://youtu.be/D_O-rplSHyY

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Жорий йилнинг 12-13 август кунлари Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади.

Конференцияда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти вакиллари Акбаршох Тешабоев, Акмал Саражитдинов, Отабек Шавкатов иштирок этмоқда.

@odiljon_tojiyev
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашади.

Эслатиб ўтиш ўринли деб ўйлайман:

Ўзбекистон 5 та медаль (🥇3 та олтин, 🥉2 та бронза) билан дунёда 32, Марказий Осиёда эса 1-ўринни банд этди.

@odiljon_tojiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек талабалари халқаро математика олимпиадасида 15 та медаль соҳиби бўлди

Буюк француз давлат арбоби Алексис Токвиль айтганидек: “Демократик давлатларда ҳар бир янги авлод – янги халқдир”.

Шундай экан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги давр талабидир.

Янги халқ деганда, формал жиҳатдан гапирилмагани тушунарли. Бу ўринда, изимиздан келаётган ёшлар бошқача, янгича фикрли авлод эканига ишора бор.

@odiljon_tojiyev
ОММАВИЙ СПОРТ ҚАЧОН РИВОЖЛАНАДИ?

Спорт олимпиадаси натижалари халқимизга қанчалик хаяжонга тўла лаҳзаларни тақдим этган бўлса, шунчалик жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги жуда кўп камчиликларни рўй-рост кўрсатди. Эндиликда жараён бўйича кенгроқ мулоҳаза қилиб кўриш, фикрлаш лозим.

Ишни нимадан бошлаш керак – энг муҳим жиҳат шунда. Давлат раҳбари томонидан ҳукуматга конкрет савол, вазифа қўйилди: навбатдаги олимпиада циклига мутлақо бошқача тайёргарлик ва ёндашув бўлиши шарт. Бу жараёнда нималар асосий ўринда инобатга олиниши лозимлиги ҳақида кўп ўйладим.

"Чучвара ейишдан мақсад – гўшт ейиш” дейди доно халқимиз. Спортчиларга, уларнинг устозларига берилган рағбатлар, эътирофлар замирида битта ҳақиқат бор юртимизда оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш.

Ҳозир мавжуд турли спорт федерацияларининг энг қуйи тузилмаси қандайлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Биламиз-ку реал манзарани, кўрганмиз-ку... Айниқса, қишлоқларда мураббийлар етишмовчилиги мавжуд. Ёш, кучи қайнаб турган йигитлар мустақил шуғулланади. Лекин бу – спорт эмас.

Қисқаси, қишлоқларда, маҳаллаларда мавжуд жисмоний тарбия ва спорт объектлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, уларга профессионал спорт мураббийларини жалб этиш лозим. Ҳар бир мактабдаги жисмония тарбия фани ўқитувчилари тайёр резерв. Уларни мактабдан ташқари вақтда оммавий спортни ривожлантириш ишига, меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган асосларда, жалб эта олсак, натижа бўлади.

Икки йил олдинги бир воқеани айтиб берай. Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Гул қишлоғида болалар эски омборхонада тренажёр зали ташкил этиб, мустақил шуғулланишни бошлашган эди. Олимпиадада Акбар Жўраев чемпион бўлганда шу йигитларни эсладим. Бир вилоят, икки туман, икки хил манзара. Биз бўлажак чемпионларни қандай йўқотаётганимизга мисоллар кўп. Боиси, энг охирги бўғинда жисмоний тарбия ва спорт ишлари билан, афсуски, маҳалла раислари шуғулланиб юрибди…

Бўш турган спорт объектларидан фойдаланиш, тўгарак ташкил этишнинг ўзи бир дунё масала бўлиб турган ҳолда, жисмоний тарбия мураббийлари бўш вақтини таълимдан ташқари аҳолини спортга қизиқишини оширишга сарфлай оладими?

Мураббийлик шарафли ва мураккаб касб. Унга натижадорликка қараб рағбат берилиши тўғри, лекин, умумхалқ иши – ўзи яшаб турган маҳалла, қишлоқда жисмоний тарбия билан кўнгилли равишда аҳолини шуғуллантиришга рағбат борми? Ўзи шундай тизим борми? Афсуски йўқ!

Биз, албатта, соҳа қонунчилигини такомиллаштиришимиз керак
.

#Депутат_Нима_Қиляпти_Ўзи #Ҳамма_Айб_Депутатда 😉

👉🏿 @odiljon_tojiyev
👍2
Бугун тонгни ҳадик-хавотир ва қайғу билан кутиб олдик. Қўшниларимиздаги нотинчлик бизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди, қалб хотиржамлиги йўқолди.

"Уруш - урушгача бўлган сиёсатнинг давомидир", деган ибора бор. Афғонистондаги вазият хаос эмас, режалаштирилган ҳаракатга ўхшаяпти. Кимлар ва қандай мақсадлар ҳал қилувчи ўринда тургани ҳаммага маълум.

Афғонистонга тинчлик керак. Аммо, саволнинг мазмуни шундайки, ўша тинчликни кимлар, қандай амбицияга эга кучлар ўрнатиши биз учун аҳамиятлими? Ҳа, шак-шубҳасиз муҳим аҳамиятга эга. Балки, шунинг учун ҳам воқеаларнинг эҳтимолий ривожланишини назарда тутиб, юқори даражадаги бетарафлик, урушаётган томонларнинг бирига ён босмаслик сиёсати олиб борилди.

Афғонистондаги ўзбек жамоати учун синовли кунлар бошланди. Толибоннинг ўзаги пуштун қабиласи эканлигини назарда тутсак, шундоқ ҳам Афғонистонда жуда нозик ва қалтис масала ҳисобланган ички этник муносабатлар янаям таранглашади. Ўзбекистон эндиликда хориждаги этник ўзбеклар манфаати учун ҳам музокараларга кириши эҳтимоли юқори.

Умуман, толибон мамлакатни шитоб билан эгаллаётган айни дақиқаларда биз учун муҳими, ўша позицияни сақлаб қолиш. Яъни, гуманистик кўмаклар, қочоқларга ёрдам кўрсатиш баробарида хавфсизлигимизга заррача ҳам раҳна туғдирмаслик керак.

Бу борада Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларига изчил амал қилишига қатъий ишонаман.

#Муносабат #ТинчликБўлсин

👉🏿 @odiljon_tojiyev
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов халқимизни вакцина олишга чақирди

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов вакцинация жараёни ҳақида фикр билдириб ўтди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари тўлиқ эмланган.

Шунингдек, Қонунчилик палатасининг 85 фоиз депутатлари вакцина олган бўлиб, 10 фоизининг эмланиши шифокор кўрсатмасига асосан кейинроққа қолдирилган, қолган депутатлар эса шу кунларда вакцина олиши кутилмоқда.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парламент — халқ уйи!
Унда халқнинг истаги ифода этилади, муҳокама бўлади ва ҳокимияти ўрнатилади. Парламент қонунларни тартибга солади ва ҳукумат ишларига баҳо беради.
У чинакамига давлат ва жамият қурилишида биринчи бўғинга айланмоқда.

Каналга уланиш:
👉🏻 @odiljon_tojiyev
Ташаккур!!!

@odiljon_tojiyev
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллиги билан Сизни самимий муборакбод этаман!

Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган барча эзгу ишларингизга ривож тилайман.

Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлсин!


@odiljon_tojiyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Биринчи Президентимиз Муҳтарам Ислом отани хотирлаш куни!
Оллоҳ у кишини жойларини жаннатий қилсин 🤲

@odiljon_tojiyev
Қонун ижодкорлиги фаолияти «Қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт» деган устувор тамойилга асосланди. Бу эса Қонунчилик палатасини ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс-мунозара ва тортишувлар маконига, турли ижтимоий манфаатлар ўртасидаги кураш майдонига, чинакам «демократия мактаби»га айлантирмоқда.

Нурдинжон Исмоилов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери

👉 @odiljon_tojiyev
2025/07/14 08:37:51
Back to Top
HTML Embed Code: