Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фракциялар аъзолари Давлат дастурининг ижросини қандай баҳолади?
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram

👍3🔥1👏1
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Жиззах вилоятининг айрим тоғли туманларида кучли ёғингарчиликлар туфайли юзага келган сел оқимлари оқибатида 5 нафар ҳамюртларимиз ҳаёт билан бевақт видолашган.
Уларнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман.
Қолаверса, турли даражада тан жароҳати олган фуқаролар ҳамда уй-жойлари ва экин майдонлари зарарланган аҳолига ўз саломатликлари ва хусусий мулкларини тиклашларида куч-қувват ва сабр-матонат тилайман. Шу билан бирга, табиий офатлардан зиён кўрган ҳамюртларимизнинг мушкулини енгил қилиш доимо давлатимиз эътиборида эканлигига ишончим комил.
Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, талафотларни бартараф этиш учун бор куч-ғайратлари, техникаларини сафарбар қилаётгани таҳсинга сазовор.
Кези келганда айтиш керак, табиат инжиқликлари олдида манаман деган ривожланган давлатлар ҳам ожиз эканлигига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Табиий офатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Аммо глобал иқлим ўзгариши ўз сўзини айтаётган мураккаб даврда яшаётганимиз одамларимизда табиий офатларни муносиб равишда бартараф эта олишга қодир “иммунитет”ни кучайтиришни тақозо этади.
Тан олиш керак, табиий офат оқибатини бартараф этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини қайта тиклаш бўйича айрим ривожланган давлатлардан ўрганадиган жиҳатларимиз ҳам йўқ эмас.
Масалан, бизда ҳам сел, зилзила ёки бошқа турдаги офатлар юзага келиши эҳтимоли катта бўлган ҳудудларда одамларимизнинг ҳаёти, хусусий мулки, экин майдонларини табиий офатлардан суғурталашга бўлган эътиборни кучайтирсак мақсадга мувофиқ бўларди, назаримда.
Жорий йилнинг 15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам “Агросуғурта” компаниясининг ишини тубдан ўзгартириш ва умуман қишлоқ хўжалигида суғурта бозорини очиш ва кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар киритиш вазифаси қўйилганди.
Ўзбекистонда умумий суғурта соҳасидаги компаниялар сони 34 тани ташкил этади. Уларнинг орасидан 8 таси ҳаётни суғурталаш соҳасида фаолият юритади. Демак, Президентимиз таъкидлаганларидек, республикамизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам суғурта бозорини кенгайтириш вақти келган. Муҳими, суғурта компаниялари у ёки бу сабабли мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртларимизга ҳақиқий ёрдам қўлини чўза олишига эришишимиз керак.
Яна бир гап. Сел тошқинлари айрим хонадонларнинг томорқа ва ҳовлиларига зиён етказганига тўхталар эканмиз, бу талофатларнинг аниқ ҳажми ва миқдорини ҳисоб-китоб қилиш бўйича олиб борилаётган ишларимиз самарали бўлишига ишонаман. Сабаби Давлат раҳбари ташаббуси билан янги ташкил этилган Кадастр агентлиги 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлаган ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилган эди.
@odiljon_tojiyev

👍7❤2🔥2👏1
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Ёшлар комиссияси: янги таркиб, янги режалар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янгиланган таркиб билан иш бошлаган Ёшлар комиссияси биринчи йиғилишида йил давомида қилиниши лозим бўлган муҳим вазифаларни муҳокама қилди ва асосий йўналишлар бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқди.
Бугун ёшлар сиёсатида назарда тутилган вазифалар ижросини назорат қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунларга таклифлар бериш амалиётини ривожлантириш вазифалари ушбу режада устуворлик касб этди.
Юрт келажагини белгиловчи драйверлар сифатида қаралаётган ёшлар кўпроқ нимага қизиқади, уларни қийнаётган муаммо нимада, ажратилаётган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиш самарадорлиги қандай, илғор ғояларнинг ташаббускори сифатида майдонга чиқиши учун нима тўсқинлик қилмоқда? Каби саволлар ўртага ташланди ва шуларни инобатга олган ҳолда йиллик иш режа тасдиқланди.
Парламент ахборот маркази

👍4🔥1👏1🤩1
Forwarded from Sinopsis
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Ўзбекистон парламенти тарихи ҳақида нималарни биласиз? Шу кунга қадар парламентимиз нечта даврни босиб ўтди?🤔
🗳 2019 йил 22 декабрь санасида "Янги Ўзбекистон - Янги сайловлар" шиори остида парламент сайловлари ўтказилганди.
✅ Унда мамлакатимиздаги 5 та сиёсий партиядан 750 номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган депутатлик сайловларида 150 ўрин учун куч синашган.
🔎 Биз бугун объективимизни 1991 йилдан бошланган парламент фаолиятига қаратамиз. Таҳлилий дастуримизни яқинларингизга улашинг.
▶️ https://youtu.be/QnfP1k5SeSU
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

👍7👏2🔥1🤩1
#Айиққа_ошнамиз
Афсуски, болалари билан тоғда юрганининг видеоси тарқалган қўнғир айиқ бугун азадор. Ҳа, ишонаверинг, айиқда ҳам қалб бор. Қирилиб, ноёб бўлиб кетган қўнғир айиқнинг боласини кимлардир ишқибозчиликка отиб ўлдирди.
Нимасини айтасиз, икки кун аввал онасини ёнида ўйноқлаб юрган айиқчанинг видеосини кўриб, ранг-баранг табиатимиздан завқланган эдик. Ҳолбуки у бир ҳафталар бурун ўлдирилган экан...
Ҳа, кимлар учундир бошқа ижтимоий муаммолар турганда, айиқ боласи ҳақида гапиришим эриш туюлар. Лекин, биз ўзимизни оламнинг ҳўжайинларидек тутаётганимизнинг бадалини авлодларимиз тўлашини ўйласам, кўнглим увишади. Бизга инсоф берсин.

👍4🤬2😢2👏1
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
👍5👏1
#Ҳайит_муборак
Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар!
Ҳозиргина ватандошларимиз бир саф бўлиб, ҳайит намозини ўқишди, гўзал тилаклар айтилди.
Пандемия туфайли охирги икки Рамазон ҳайитини жамоат бўлиб ўқий олмадик. Бугунги рамазон ҳайитининг қадри шунинг учун ҳам бошқача бўлди.
Таъкидлашни истардимки, рамазонда тинч ва қудратли давлатда яшаётганимизни янада чуқур ҳис қилдик, халқимизнинг, давлатимизнинг ҳиммати чексиз эканлигини ҳар нафасда, ҳар қадамда гувоҳи бўлдик.
Ҳамиша соғ-саломат бўлинг. Қалбингиздаги жамики эзгу тилакларингиз рўёбга чиқиши насиб этсин. Сизга икки дунё саодатини тилайман.
Ҳайити муборак!
😊🤝🤲🕌
Ҳурмат билан,
Одилжон Тожиев

❤8👍3👏3🤩2🔥1
#3_май #Қутлов
Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан Парламент фаолиятини таҳлил, танқид, таҳқиқ қилаётган журналист дўстларни табриклайман.
Жамиятнинг виждони, тўртинчи ҳокимият бўлган журналистика учун сўз эркинлиги сув ва ҳаводек зарур бўлса, Парламент учун салоҳиятли ва холис журналистика шунчалар зарур ва керакли.
Бугунги матбуот холислик сари астойдил интилаяпти, салоҳияти юксак ижодкорлар жуда кўп, шунингдек, ахборот истеъмолчиларининг талаблари ҳам ошиб бораяпти.
Фурсатдан фойдаланиб Халқ уйига, ундаги баҳсу мунозара, муҳокамаларга бефарқ бўлмаган барча-барча журналистларни касб байрами билан табриклайман!

👍8❤3🔥2👏2👎1😁1🤬1😢1🤩1
Forwarded from Sinopsis
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ЧТОБЫ ПОМНИЛИ»
Ко Дню Памяти и Почестей
Пока мы помним прошлое, у нас есть будущее!
Депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса о своих ГЕРОЯХ- участниках фронта и тыла в годы Великой войны и о вкладе Узбекистана в ПОБЕДУ над фашизмом.
P.S. Отдельная благодарность ученикам школы N166 яшнобадского р-на 3 «Б» класса и классному руководителю
Колошиной Т.А. за активное участие в проекте.

👍9🔥2👏2🤬1🤩1
#Фикр #Ғалаба_қадри
БАЙРАМДАН БОШҚА КУНЛАР
Ҳарчанд истак кучлилик қилмасин, кеча каналимга "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан табрик мазмунидаги сўз ёзмадим, ўзимни тийдим. Чунки, дўппини ерга қўйиб, айтадиган гаплар бор.
Бу байрам ҳақида ҳар бир авлоднинг ўз хулосалари борлигини инкор қилмаймиз. Биз – ўрта яшарлар учун 9-май – парадлар, рапортлар, жангчилар билан учрашувлар, айни шу кунларда эфирга такрор-такрор бериладиганк кинолар, дейлик, "Қирқ биринчи йил олмалари"дир. Бизнинг ностальгиямиз шу ерда тугайди.
Аммо, ўтириб фикрлаб кўрсанг, икки мустабиднинг кураши йўлида жон фидо қилган боболар руҳи-хотираси олдида қанчалар қарздор эканлигимизни тушунасан. Жамиятимизда бу байрам ҳақида турлича қарашлар кўп ва уларнинг ҳеч бирини инкор этишга шошмаган бўлардим.
Мен ўзим билан шу мавзуда кўп тортишаман. Қалбимдаги гапни айтай. Мен, аввало, ўша жангда қон кечган ота-боболаримизнинг кайфиятини, ғолиблик руҳиятини тан олишни, бугунги қарашларимиз билан безовта қилавермасликни истардим. Бу – тарих. Уни ёзган одамлар ҳали барҳаёт. Уларнинг ҳаққи-ҳурмати.
Афсуски, миллий сегментда иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ таҳлилий, бизнинг позициямизни равшан тушунтириб берадиган материалларнинг камёблиги – кекса авлодни, аҳолининг маълум бир қатламини номақбул пропаганда таъсирига туширмоқда. Кеча биз кўрган айрим томошалар буюк жасорат қаршисида бош эгиш эмас, шунчаки пропаганда эди.
Хотира ва қадрлаш деган иборага кенгроқ ёндашиш вақти ҳам келди, деб ўйлайман. Хотирласак арзийдиган кўп ва хўб сертаъсир дамларимиз бўлган. Халқимизнинг иккинчи жаҳон уруши ва унинг оқибатлари билан кураши тарихи, ҳеч шубҳасиз, буюк, шарафли бир йўлдир.
Асосийси, байрамдан бошқа кунларда ҳам бу инсонларни, ўша кунларни, бегона тупроқларда қон кечган ватандошларимизни дилда сақлаб юришимиз шарт.

❤6👍4🔥1🤔1🤬1🤩1
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Ер шари аҳолисининг 40 фоизи тоза ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда. Яна 30 йилдан сўнг тоза ичимлик суви танқис ресурс бўлиб қолиши мумкин. Ҳар йили тоза ичимлик суви танқислиги туфайли 1,2 миллион киши турли хил хасталикларга дучор бўлмоқда.
Аҳоли сони кескин ўсиб бораётган айни дамларда сувга бўлган эҳтиёж ҳам ошиб боришини инобатга олиб, сув захираларидан тежамли оқилона, самарали, илм-фан тавсиялари асосида фойдаланиш ва унинг муҳофазасини тўғри таъминлаш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар ижро тизимидаги масъуллардан шу масалада аҳолининг мурожаатларига асосланган саволлари билан юзланишди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов ҳудудларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш масаласи билан боғлиқ амалга оширилган ишлар ва бу борадаги режаларга тўхталар экан, яна бир карра оддий бир ҳақиқатни англаб етдим: яқин ўтмишда ўз ҳолига ташлаб қўйилган, аниқроғи зарур инфратузилмаларни янгилашга бўлган эҳтиёж учун етарлича маблағлар ажратилмаган, аслида эса одамлар учун ҳаёт-мамот масаласидек муҳим вазифа бўлган - ичимлик суви таъминотига бефарқ муносабатда бўлишга ҳаққимиз йўқ. Зотан, тоза ичимлик суви халқимизнинг саломатлигидан тортиб маданияти, турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилувчи муҳим омил эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Сўнгги беш йилда аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратилди. Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Биргина 2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани аҳамиятлидир.
Шу билан бирга, депутатлар ўртага ташлаган масалалар ва саволлар ҳам соҳада ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатади, албатта.
Муҳими, масъуллар жойларда сайловчиларнинг ҳақли эътироз ва талабларига сабаб бўлаётган муаммоларга кўз юмиш, тан олмаслик позициясидан воз кечишгани кишини хурсанд қилади.
2022 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига мувофиқ, Халқаро молия институтлари
иштирокидаги 18 та лойиҳа доирасида жорий йилда 245,2 млн. доллар қарз маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган. Ушбу маблағлар ҳисобидан 2022 йилда 576,2 км ичимлик, 116,6 км оқова сув қувурлари, 2 та сув тозалаш, 29 та ичимлик сув тақсимлаш, 7 та оқова сув тозалаш иншоотлари, 3 та сув миноралари, 42 та сув резервуарлари ҳамда 22 та оқова сув насос станциялари қурилиши кўзда тутилган.
Айримларга бу рақам ва фактлар тушунарсиз, зерикарли туюлиши мумкин, аммо вазирлик ваъда бераётган иншоот ва лойиҳалар ишга туширилса, яқин йилларда миллионлаб ҳамюртларимизнинг оби ҳаётга бўлган талаби тўлиқ қаноатлантирилади.
#ҳукумат_соати

👍7❤2👏2🔥1🤔1🤬1
ЭЛГА МАНЗУР ҲАМШИРАЛАР
Маҳалламизда тарбияли, оқила, билимли ва хушмуомила опа-сингилларимиз жуда кўп. Лекин улардан бири Ферузани кўпчилик ёши катта қўни-қўшниларимиз алоҳида ҳурмат қилади, қадрлайди.
Болаларни айтмайсизми, уни кўрганда типирчилаб қолишади. Ойим ҳам ҳамшира бўлганлар, шу боис болаларнинг ҳадигини ич-ичимдан ҳис қиламан. 🙈
Хуллас, мана шу «Диққа қиладиган дўхтир» маҳалламизнинг энг обрўли одами.
Унинг касби ҳамшира. Оқ ҳалат кийган нажот фариштасига ўхшайди гўё.
Хурсанд бўладигани, энди ҳамширалар аввалларидек қисиниб-қимтиниб, беркиниб маҳалладагиларга хизмат кўрсатмайди. Уларга ўтган йилидан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятини амалга оширишга рухсат берилган.
Бугун, 12 май куни — Ҳамширалар куни. Шу муносабати билан маҳалладошимиз Феруза сингари инсон саломатлиги учун масъул бўлган, улар умрининг бардавом бўлиши учун жон куйдиришга тайёр, баъзан олий маълумотли шифокорлар билан бемалол беллаша оладиган салоҳиятга эга ҳамшираларимизни байрам билан табриклайман!
Шундай шарафли ва айни пайтда машаққатли меҳнатларингизда улкан зафарлар, ўзларингизга ҳам мустаҳкам соғлиқ, оилаларингиздан хотиржамлик аримаслигини тилайман.
Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг, азиз, ҳамширалар!
#бахтимизга_соғ_бўлинг #Касал_бўлманг

👍4❤2👏1😁1🤬1🤩1