Telegram Web Link
Парламентда шу кунларда кўриб чиқилаётган Олий Мажлис палаталари фаолиятига тааллуқли қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида қизиқиш уйғотаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.

Айни пайтда айрим ҳамюртларимизда парламент сайлови муддатига оид ва бошқа мазмундаги саволлар учраб турибди.

Аввало айтиш керак, мазкур қонун лойиҳаси билан 14 та қонун (жумладан Сайлов кодекси)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.

Хўш, бунга қандай зарурат бор эди?

Конституциямизга парламент палаталарининг ваколатлари ва ҳуқуқларига оид янги нормалар киритилган эди, лекин бу нормалар тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларда мавжуд эмас. Бу борадаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида бир гуруҳ депутатлар ўзлари ташаббус кўрсатиб, мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди ва Палатага киритишди.

Иккинчи энг кўп учраган савол — парламент палаталарининг ўзини ўзи тарқатиб юбориши ҳақидаги норма парламент сайлови муддатидан илгари ўтказилишини англатадими?

Йўқ. Қонун лойиҳасида ушбу ваколатнинг белгиланаётгани жорий йилда муддатидан илгари парламент сайлови бўлиб ўтишини англатмайди.

Қонун лойиҳаси эндигина масъул қўмита ва фракциялар йиғилишларида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Эртага бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда биринчи ўқишда кўрилиб, депутатлар томонидан қабул қилинган тақдирда, қонун лойиҳаси матни жамоатчиликнинг таклиф ва мулоҳазаларини олиш учун Қонунчилик палатасининг сайтига жойлаштирилиши режалаштирилган.

Жамоатчилик муҳокамасидаги таклифлар, фикрлар асосида қонун лойиҳаси такомиллаштирилади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳалари масъул қўмита, фракциялар, умуман ялпи мажлисда камида яна икки босқичли муҳокамалардан ўтади ва Сенатга маъқуллаш учун юборилади. Сенат маъқуллагач эса, Президент имзолайди ва кучга киради.

Қонун ижодкорлигининг ўзига хос жиҳатларига бирма-бир тўхталганимнинг сабаби шундаки, токи бу қонун лойиҳаси парламент палаталари ва Президент томонидан қабул қилиниб, кучга киргунига қадар бўлган оралиқ вақт қисқа эмас, бу эса жорий йилда муддатидан илгари парламент сайлови бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги "башорат"лар ҳақиқатга тўғри келмаслигини яна бир исботлайди.

Одилжон Тожиев
#Ибрат

Сергелидаги фожиадан кейин бир кун ўтди – одамларда кечаги саросима йўқолди, халқ давлатнинг эътибори ва Президентнинг тезкор реакциясини ҳис қилди.

Бу пайтда аҳолига елка тутаётган қутқарувчилар, ҳокимлик вакиллари ҳамда волонтёр ёшларга раҳмат.
Шундай яхши инсонларни тарбиялаган устоз ва мураббийларга раҳмат.

Одилжон Тожиев
Пойтахт вилоятида бирданига 6 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда, шукрки, инсонлар қурбон бўлмапти. Ачинарлиси, йўллардаги мудҳиш воқеалар бугунги ҳаётимиз воқелигига айланиб улгурди. Шахсий фикримча, бундай вазиятнинг юзага келиши автотранспорт бошқариш “маданият”имиздан далолат. Кенгроқ маънода эса, минг афсус, жамиятимизда цинизм деб аталмиш феноменнинг кенг томир отаётганидан нишон.

Қоидабузарлик учун жазонинг муқаррарлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўляпти. Мана, мисол учун, пойтахтимизда радарлар ва светофорлар ўрнатилган кўчаларда ЙТҲларнинг кескин камайгани қайд этиляпти. Менимча, мамлакатимиз бўйлаб ҳақиқий, халқаро меъёрлардаги автострадалар қурилгунигача ҳозирги магистраль йўлларимизда тезликни 80, 90 км/соатгача чеклаб, қўшимча фоторадарлар ўрнатилсагина босар-тусарини билмайдиган “лихач”ларимизни тарбияласак бўлади. Улар тўлайдиган жарималарни ҳам дадил, қўрқмасдан бир неча карра кўтарсак, халқимиз бундай қарорларни фақат олқишлаган бўларди назаримда. “Халқимиз” тушунчасига қонун-қоидага итоаткор ҳайдовчиларимизни ҳам қўшган бўлардим. Негаки, “ўпкаси шишган шумахерлар”дан, бир нарсадан қуруқ қолаётгандек орқадан “тақаб” келадиган “таъқибчилар”дан улар ҳам безор.

Инсоният тарихи шуни ўргатадики, одамлар умумий қоида ва қонунларни назар-писанд қилмай қўйса, қонунбузарлик учун жазоларни кескин кучайтиришгина самара берган. Айниқса, қонун, қонун устуворлиги, қонунга итоат маданияти энди-энди шаклланиб келаётган жамиятларда.

Бир сўз билан айтганда, йўлларимиздаги бошбошдоқликка чек қўйиш, одамлар ҳаётига зомин бўлаётган ЙТҲларга барҳам беришни кўзлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазоларни кескин кучайтирсак, жазонинг эса муқаррарлигини (замонавий техник воситалар ёрдамида) қатъий таъминласак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

#йўлингиз_беҳатар_бўлсин

Одилжон Тожиев
Йўлларимизда ҳалокатларга барҳам бериш мавзусининг давоми ўрнида қўшимча қилишни лозим топдим.

Халқаро тажриба шуни кўрсатяптики, кўп мамлакатларда муаммонинг ечими сифатида асосий эътибор ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини оширишга қаратилар экан. Масалан, Лондонда аксар кўчаларда атайин йўл ҳаракати белгилари қўйилмас экан. Мақсад – ҳайдовчилар худди музлама йўлда кетаётгандек ўзини ўта ҳушёр сезсин. Дунёнинг энг йирик шаҳарларидан бўлмиш Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида эса, айтишларича, светофор йўқмиш.

Швецияда қизиқ бир эксперимент қилиб кўришган экан: ҳаракатни чап томондан ўнг томонга ўтказишипти. Натижада, ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлиги ортгани сабабли шаҳар кўчаларида ЙТҲлар кескин камайган.

Албатта, мен бундай кескин тажрибалар ўтказиш тарафдори эмасман. Олдинги постимда илгари сурилган ғоянинг тасдиғи ўлароқ шуни айтмоқчиманки, халқаро тажрибага қарайдиган бўлсак, йўл-транспорт иштирокчиларида ҳушёрликни ошириш ҳаммага манфаат берар экан, нохуш ҳодисаларни камайтиришга хизмат қилар экан.

Шундай экан, қоидабузарлик учун жазони кучайтириш ва унинг муқаррарлигини таъминлаш ҳайдовчиларимиз орасида эҳтиёткорликнинг ошишига ишончим комил.

Одилжон Тожиев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчилик_палатасида дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилиниб, #Сенатга юборилди.

Эндиликда дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесадиган фуқаро ёки мансабдор шахс амалда белгиланган жарима миқдоридан ўртача беш баробар кўп жарима тўлашга мажбур бўлади.

Шунингдек, дарахт ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун ҳам катта миқдордаги жарима ундирилади.

Яъни, дарахт ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик учун юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Одилжон Тожиев
#Болалар_омбудсмани

Қонунчилик палатасида Болалар омбудсманига бир қатор ҳуқуқ ва ваколатлар берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Қонун лойиҳасидаги концептуал янгиликлар:

Биринчидан, парламент мажлисларида Болалар омбудсмани маърузаси ҳар йили эшитилиши кўзда тутилмоқда.

Болалар ҳуқуқини таъминлашда учраётган долзарб муаммолар Парламент аъзолари доимий эътибори бўлиши лозим.

Иккинчидан, Болалар омбудсманига мансабдор шахслар огоҳлантириш ва тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

Учинчидан, вояга етмаганларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки жинсий эркинлигига қарши жиноятларга оид қабул қилган қарор, ҳукм (ажрим)лари тўғрисида суриштирув, тергов органлари ва суд Болалар омбудсманини ёзма равишда хабардор қилиши шарт бўлади.

Қисқасини айтганда, қонун қабул қилиниб, кучга кирса, болалар омбудсмани вояга етмаган шахсларнинг барча турдаги ҳуқуқ ва манфаатини мустаҳкам ҳимоя қила оладиган ва бунинг учун етарлича ваколатга эга бўладиган институтга айланади. Шундай бўлиши ҳам керак, аслида!

Одилжон Тожиев
Йўл ҳаракатида жарима балларини ҳисоблаш тизимига ўтишимиз мумкин

Бугун Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кенг жамоатчилигимиз муҳокамасида бўлган яна бир соҳада муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштиришга, ЙТҲларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилишга оид ҳужжат кўриб чиқилди.

Ўзининг ва бировларнинг ҳаёти ўйинчоқ бўлган, цинизм отига минган баъзи бемаъни ҳайдовчиларни деб йўлларимизда бегуноҳ одамлар ҳаётдан кўз юмяпти, яна қанчалари бутун умрга майиб бўлиб қолмоқда. Бу каби ҳодисаларнинг ортиб бораётгани халқ вакилларини бефарқ қолдираётгани йўқ, албатта.

Мажлисда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилдик.

☝️Ҳужжат билан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс томонидан транспорт воситасини такроран бошқариш учун (маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг) жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутиляпти.

☝️Ундан ташқари, мунтазам равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизими жорий этилмоқда. Яъни, ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби жорий этилиши мумкин.

☝️Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси судлар томонидан қўлланилади. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлик учун маъмурий жазони жиноят ишлари бўйича судлар қўллаши тартиби таклиф қилиняпти.

☝️Бундан ташқари, сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ишлайдиган транспорт воситалари билан боғлиқ ҳодисалар бўйича алоҳида моддалар билан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

🙏 Ўйлайманки, ушбу қонун лойиҳаси йўл ҳаракати иштирокчиларининг қоидаларга қатъий амал қилишини таъминлашга, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

Қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Одилжон Тожиев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#йўл_қоидаси_умр_фойдаси

⁉️ Нега бунчалик авариялар кўп?
⁉️ Нега сиёсий партиялар бу мавзуда жим?
‼️ Жамоатчиликка маслаҳатлар!

Фойдали ва креатив контент учун Синопсис жамоасига алоҳида раҳмат.

Одилжон Тожиев
Шаҳримизни экологик ҳалокатдан қутқаришимиз зарур

Тошкентда ҳавонинг ифлосланишига қарши тезкор чоралар кўриш кераклиги кун сайин аёнлашиб бормоқда.

Шаҳримизни экологик ҳалокатдан қутқариш, бу мудҳиш жараённи ортга қайтаришимиз зарур.

Бу борада шундай қатъият керакки, токи қонун-қоидаларни бузишга, четлаб ўтишга ҳеч кимда ҳеч қандай истакнинг ўзи бўлмасин.

Таъкидлаш ўринлики, жамоатчилик фаоллари қатори Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам бу борада асосли таклифлар беришмоқда. Масалан, Экофракция вакили Носиржон Аминов таклифини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзимнинг ҳам фикрларимни билдирмоқчиман. Ўзи аслида, бу ҳақида Экопартия кўпроқ бонг уриши керак эди. Аммо...

Ҳозирда шаҳримиз кўчаларида шахсий автотранспортни камайтириш учун ҳам турли ғоялар бериляпти. Албатта бу ўринда жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш орқали бунга эришса бўлади, деб ўйлайман.

Аммо жамоат транспорти йўловчилар учун тез, қулай бўлиши учун автобус йўлаклари самарали ишлашида ҳам гап кўп. Масалан, нега шу пайтгача шахсий транспортдагилар йўлдаги “А” полосаларда бемалол юришипти, автобусларимиз эса “эл қатори” тирбандликда турипти? Нега бу йўлакларни жисмонан ажратиб қўймаймиз ёки уларда юрган автомобилларга ҳалигача жазо йўқ?

Вазирлик ва идоралар бу борада назоратни максимал кучайтиришлари, амал қилмаганларни жазолаш механизмларини ишлаб чиқишлари керак. Парламент бу борадаги ҳар қандай ташаббусларни қонунларга киритишга тайёр, деб ҳисоблайман.

Одилжон Тожиев
Forwarded from Sinopsis
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чаласавод пропагандистларнинг этник масалалар бўйича бидир-бидир қилишларига эътибор ҳам қилмаслик керак аслида.

Лекин бизнинг ёшларимизни шунақа арзон чўпчаклар чалғитмаслиги учун, қуруқ гапдан кўра, бир қатор тарихий хариталарни илова қиламан. Ўйлайманки, гапгаям ҳожат қолмайди.

P.S. Хариталарнинг биринчиси – Европалик картограф A.Mаас томонидан 1735 йилда тузилган Ўрта Осиё харитаси (минтақа номи “ўзбек” деб берилган);

Иккинчиси – Усмонийлар империяси, Арабистон, Ўзбек давлати ва Форс империясининг батафсил харитаси. Роберт де Вагонди томонидан 1753 йилда тузилган ва 1757 йилда нашр этилган;

Учинчиси – немис картографи И.Хоманн томонидан 1730 йилда тузилган “Ўзбек Бухороси” номини ўз ичига олган Осиё харитаси.

Одилжон Тожиев
#стоп_наркотик

Бугун Қонунчилик палатасида гиёҳвандлик воситаларининг рекламаси ва ҳар қандай тарғиботи билан шуғулланадиган шахсларга катта миқдордаги жарима ва маъмурий қамоқ жазоси белгиланишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқилди. Таклиф ўринли, ғоя зўр! Хозирча лойиҳани концептуал жиҳатдан маъқуллаб биринчи ўқишда қабул қилдик.

Хозирги вазият қандай? 👇

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасида гиёҳвандлик воситаларини ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддаларни реклама қилиш тақиқланиши аниқ-тиниқ қилиб ёзилган. Ҳаракат тақиқланган бўлса-да, бу қоидани бузганларга қандай жазо берилиши тегишли кодексларда белгиланмаган эди. 💁🏻‍♂️

Мисол учун, гиёҳвандлик воситалари сотиладиган телеграм каналлар номларини деворларга ёзиб кетадиган "наркографиттичилар" ушланган тақдирда уларга нисбатан ободонлаштириш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима чораси қўлланилган, холос. 🫤

Ёки олайлик, интернет орқали "наркотик" сотадиганларга кўриладиган чора ҳам кодексларда ўз аксини топмаган. Қонунчиликдаги бундай бўшлиқлар эса айбдор шахсларга нисбатан муносиб жазо чораси қўлланилмаётганлигига сабаб бўлмоқда. 😱

Энди мазкур масалани янада такомиллаштириш устида ишлаймиз. Ўйлайманки, қонун лойиҳасини тезроқ қабул қилиб, Сенатга юборамиз.

☝️ Қонун қабул қилиниб, имзоланган тақдирда гиёҳвандлик воситалари ва уларга ёндош бошқа турдаги захарли моддалар, психотропларни сотганлик, тарқатганлик ёки реклама қилганлик кескин жавобгарликка асос бўлади.

#наркографиттичи_ва_уларнинг_мижозларига_юбориб_қўйинг

Одилжон Тожиев
Бугун яна бир прокурор пора билан қўлга тушди. Ўтган ҳафта эса Мингбулоқ туман суди раиси пора билан қўлга олинган эди.

Афсуски, бундай ишлар одатий ҳолдек ўтиб кетмоқда. Бироқ қонунни амалда қўллаш орқали қонунийликни таьминлаш асосий бурчи бўлган бу каби шахсларнинг ўзлари қонунни бузишаётгани одамларда қонунларга, пировардида эса давлатга бўлган ишончни йўқотади.

Шу боис, бундай шахсларнинг жиноятига баҳо беришда уларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак. Чунки бу каби нолойиқ шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, ноҳақ судланиб кетган бўлиши мумкин.

Фикримча, қонунчиликни мана шу йўналишда такомиллаштириш зарур. Бундай жиноятчи шахслар кўриб чиққан барча материаллар кўтарилиб, қайта кўриб чиқилиши шарт. Шунда адолат тикланади.

Одилжон Тожиев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди

Президент Шавкат Мирзиёев провел ифтар в Намангане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Яхши қонун қабул қилдик.

Қонунчилик палатасида Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритилишини назарда тутадиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Гап шундаки, тадбиркорлар у ёки бу сабабли маҳсулотни маркировкаламаган ёки дўконига автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини ўрната олмаган тадбиркор охирги ҳисобот чорагида эга бўлган соф тушумни жарима шаклида тўлашга мажбур бўлаётганди.

Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра, эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда.

Яъни, юқоридаги ҳуқуқбузарликни содир этган тадбиркор уч ойлик соф тушумни эмас, шу тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима тўлайди, холос.

Қонун Қуйи палатада қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Одилжон Тожиев
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/07 15:35:39
Back to Top
HTML Embed Code: