Telegram Web Link
#Behbudiy #Maqolalar

▪️ Mahmudxoja Behbudiy-turkistonlik jadidchilik harakatining yo‘lboshchisi va milliy ma’rifat rahnamosi

▫️ Mahmudxo‘ja Behbudiy (1875-1919)– olim, yozuvchi, o‘zbek dramaturgiyasining asoschisi, publitsist va jamoat arbobi bo‘lgan. Shuningdek bu zot o‘zbek jadidchilar harakati yetakchisi bo‘lgan. Alloma Mahmudxo‘ja Behbudiy buyuk ma’rifatparvar va yetakchi jadidchi sifatida milliy madaniyatimiz tarixidan mustahkam o‘rin egallaydi. – “Tillar” kafedrasi katta o‘qituvchisi Faxriddin YERNAZAROV

Давоми... 🔻 http://oliymahad.uz/45109

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
👍41👏1
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.


🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?
Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌘Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗣 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

📿 Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🌙 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍161👏1
#Дуо #Инфографика

🗣 Дуода
қўлни юзга суртиш

✍️ Баъзилар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Жумҳур уламолар наздида дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис далолат қилади.

📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
👍15🔥21👏1
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 26 июнь куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
👍101
#Яшил_макон

✔️ Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 июлдан “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

💰 Бунда субсидия йил давомида 2 га бўлиб (кўчатлар экилган вақтда ҳамда уларни парваришлаш давридан кейин) тенг улушларда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2025

▪️Тошкент ислом институтида "Қабул-2025" жараёнлари давом этмоқда

Кундузги таълим 25 июндан 20 июлгача;
Модуль таълим 1 июлдан 20 июлгача;
Магистратура 1 июлдан 30 июлгача давом этади.

▶️ HD: https://youtu.be/T3ZqNsGCqy0

📞 71-240-01-15

📌 Қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92
#Мақола

🗣 Фейк хабар тарқатиш ёлғонга шерикликдир

✍️ Бугунги кунда ахборот тарқатиш имконияти ҳар бир инсонда мавжуд. Биргина сўз, алоқа қурилмаларидаги биргина ҳаракат бутун жамиятда шов-шув, ваҳима келтириб чиқариши мумкин.

✍️ Дин ва эътиқод каби нозик масалаларда тарқатилаётган фейк хабарлар нафақат шахсий хатолик, балки жамиятга таъсир ўтказувчи умумий масъулият ҳамдир.

✍️ "... ёлғончилик гуноҳкорликка, фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади”...

✍️ Фейк хабар тарқатишнинг кўплаб салбий оқибатлари бор:
🔽Жамиятда фитна келтириб чиқаради;
🔽Диннинг мавқейини туширади;
🔽Расмий диний муассасаларга нисбатан иғво ва ишончсизликни келтириб чиқаради;
🔽Жиноятга олиб боради.

Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/43671-feyk-xabar-tarqatish-yolg-onga-sheriklikdir

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4💯4🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#video

Shuni ham oʻrgatishimiz kerak...

🔗 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍31🔥3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида:

«Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга тўғри келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубхасиз беради», дедилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган).

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🎉3
#xabar #27_iyun #matbuot #axborot
🗣ҲАМКОР ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕР ВА МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ҚУТЛАНДИ

🟢 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари вакиллари, блогерлар иштирок этди. Шунингдек, Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари Матбуот хизмати ходимлари Zoom дастури орқали масофадан туриб қатнашди.


Таъкидлаш жоизки, давлатимиз Раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнатларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашлари баробарида уларга юксак эътибор қаратиб келаётганлари қувонарли ҳол албатта.

📖 Тадбир Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков журналистларга Муфтий ҳазратларининг табрикларини етказиш баробарида халқимиз манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ эканини билдириб ўтди.


💬 Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали Ижодий бирлашмаси Бош директори Мадамин Сафаров сўзга чиқиб, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда ижод аҳлининг ўрнини алоҳида қайд этишди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан қилинаётган ҳамкорликлар туфайли телерадио ва матбуотдаги чиқишлар салмоғи йил сайин ортиб бораётганини таъкидлашди.

🎁 Байрам тадбири якунида ўттиздан зиёд ҳамкор ОАВ вакилларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурномалари ва эсдалик ҳадялар тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉41👍1
2025/07/12 17:55:32
Back to Top
HTML Embed Code: