Telegram Web Link
#Ташриф

Фатво марказига ташриф

▫️ Тошкент ислом институтининг 1-курс Модуль таълим йўналиши талабалари “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов ва "Тиллар" кафедраси катта ўқитувчиси С.Арипов ҳамроҳлигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар.

▪️ Ташриф давомида марказ мутахассиси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев талабаларни Фатво маркази фаолияти — Call-марказ, “Фатво ва маъруза тайёрлаш”, “Медиа ва тарғибот” бўлимлари ҳамда фатво тайёрлаш жараёнлари билан таништирди.

▫️ Шунингдек, марказ фатволари ҳанафий мазҳаби манбалари асосида тайёрланиши ва халқаро фатво муассасалари билан ҳамоҳанг равишда фаолият юритилаётгани таъкидланди.

▪️ Талабалар ташриф чоғида марказ фаолиятига оид саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#назм

Қуёш, сендай яшасам ёниб,
ҳеч билмасам қайғу, ўлимни,
илонларга... одамларга ҳам
узатардим қайноқ қўлимни.

Қуёш, сендай яшасам ёниб,
писанд қилмай аёзни, қишни,
мен ўрганиб олардим бир кун
ҳаммага тенг кулиб боқишни.

Бироқ сендай яшолмам асло,
Боқолмасман ҳаммага хушҳол,
буюк эмас бардошим, сендай
эрта тонгда чиқмоғим маҳол...

Сен-чи, такрор чиқаверасан,
тўзим билмас сендаги бардош.
Нақадар зўр, нақадар улуғ ва
Нақадар бахтлисан, қуёш!

Шавкат Раҳмон

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3🏆1
#hadis #kafforot
🤕 Мўминга бирор мусибат етса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📚 Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).



🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

   🧎‍♂️ Имомдан ортда қолгани учун унинг намози бузиладими?

    🌙 Жумодал аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

    📚 Ҳадисларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида жамланиши


😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢5🤔1
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

БEКОБОД ШАҲРИДАГИ «ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД» ЎҚУВ КУРСИГА ТАШРИФ

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курслари фаолияти тизимли равишда ўрганиб борилмоқда.

▪️ Жумладан, 21 октябрь куни Тошкент ислом институти қошидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув марказининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳри филиалида илмий суҳбат бўлиб ўтди.

▫️ Суҳбатда «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум «Қуръон ўқиш фазилати» мавзусида маъруза қилди.

▪️ Ушбу илмий суҳбат давомида ўқув курси тингловчилари тажвид фани бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Шунингдек, тингловчиларга ҳадялар ҳам улашилди.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🤲 АЛЛОҲ ТАҚВОДОРЛАР БИЛАН БИРГА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz

📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (10-қисм)

📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.

#siyrat
#mavlid_oyi
#ashshamoil_almuhammadiyya

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1💯1
#mutolaa #kalom #oyat #tafsirr
📖 "ХУШ КАЛОМЛАР УНГА КЎТАРИЛУР" ОЯТИНИНГ ТАФСИРИ

📚 Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Фотир сурасининг "Хуш каломлар Унга кўтарилур" 10-ояти ҳақида шундай деганлар:
“Хуш каломлар ва садақанинг кўтарилиши уларнинг (Аллоҳ томонидан) қабул бўлганига ишорадир. Фаришталарнинг юксалишидан эса осмондаги манзилларига кўтарилишлари назарда тутилган. Аммо, “Аллоҳга кўтарилиш” деган маънонинг бу ўриндаги таъбири салаф солиҳлар томонидан тафвиз қилиш билан бўлса, улардан кейин келган имомлар томонидан таъвил қилиш билан бўлади."


🌙 Ибн Баттол роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Мана шу бобда Имом Бухорийнинг мақсадлари (муташобиҳ) оят ва ҳадисларининг зоҳирини оладиган мужассима жаҳмияларга раддия бериш бўлган. Аллоҳ таоло жисм эмаслиги аниқ бўлди, демак у бирор маконга ўрнашиб олишга ҳам муҳтож бўлмайди. Зеро, Аллоҳ бирор макон бўлмаган пайтда ҳам бўлган. Аллоҳ таоло фаришталарнинг кўтарилишини Ўзига нисбат бериши бу ишни шарафли эканига далолат қилади. Демак, Унга кўтарилишликнинг маъноси Аллоҳни макондан поклаган ҳолда, даражасини улуғлаш бўлади”.


📝 Рустам Охунжонов "Кўкалдош" ўрта махсус
ислом таълим муассасаси Матбуот котиби



🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

   🚪 Эшик тақиллатишда бажариладиган суннатлар

    🌙 Жумодал аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

    📚 Амаллар ёзиладиган дафтар уч турлидир

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 Талабалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси ва қўлёзмалар фонди фаолияти билан танишдилар

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олаётган талабалар учун касбий фаолиятни чуқурроқ ўрганиш, илмий салоҳиятни ошириш ва амалий тажриба орттириш мақсадида навбатдаги маънавий-маърифий ташриф ташкил этилди.

▪️Тадбир доирасида Ахборот ресурс-маркази бошлиғи А.Кадиров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Р.Олтинбоев ва 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси ҳамда қўлёзмалар фонди фаолияти билан яқиндан танишдилар.

▫️Ташрифнинг асосий мақсади — талабаларни диний-маърифий йўналишдаги илмий манбалар билан яқиндан таништириш, уларнинг касбий салоҳияти ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий ва диний меросимизга бўлган эътибор ҳамда ҳурмат туйғусини оширишдан иборатдир.

▪️ Бу каби амалий тадбирлар ёшларни илмий изланиш ва масъулиятли ёндашувга ўргатиш, уларни келгусида ўз касбий фаолиятида юксак маънавият ва фидойилик руҳида хизмат қилишга ундайди.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1🏆1
2025/10/26 13:39:26
Back to Top
HTML Embed Code: