Telegram Web Link
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🖥 Бугун, 18 июнь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 106-машғулоти ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Бақара сураcининг 216-оятидан 245-оятигача ўқилади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
#Maqolalar

▪️ Muqtadiyning qiroati (Hanafiy mazhabi misolida)

▫️ “Muqtadiy” — arab tilidagi “iqtido” (ergashmoq) so‘zidan olingan bo‘lib, imomga ergashib namoz o‘qiyotgan kishiga nisbatan ishlatiladi. U imomning orqasida turib, har bir harakatda unga ergashadi. – Toshkent islom instituti talabasi Bahodir IBROHIMOV

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/45084

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
👍51
​​ҚАБРИСТОНДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#қабристон #ҳалол_ҳаром

1715-САВОЛ: Маҳалламиздаги қабристонда мевали дарахтлар бор. Уларнинг мевалари пишган пайтда, кўпчилик қатори биз ҳам кириб еб турамиз. Баъзилар бу иш жоиз эмас деб қолишди. Шунга динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақида Бурҳониддин ибн Моза роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: "Қабристондаги дарахтларнинг ҳукми иккига бўлинади:
1. Улар ер қабристонга айлантирилишидан олдин экилган бўлиши мумкин;
2. Улар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлиши мумкин. Агар дарахтлар ер қабристон қилинишидан олдин экилган бўлса, эккан одамнинг мулки бўлади. Шунинг учун, дарахтларнинг эгаси тирик бўлса, унинг розилиги билан ёки ундан сотиб олиб, кейин истиъмол қилиш жоиз бўлади. Агар дарахтларнинг эгаси улардан одамлар ейишларини мубоҳ қилган (рухсат берган) бўлса, у ҳолда сўрамасдан ейиш ҳам жоиз бўлади. Аммо эгасининг нияти маълум бўлмаса ёки эгаси вафот этган бўлса ва нима мақсадда эккани номаълум бўлса, у ҳолда улардан ейиш жоиз бўлмайди. Агар дарахтлар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлса, ушбу ҳолатда ҳам, улар эгасининг мулки ҳисобланади. Шунга кўра, бунда ҳам эгасининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар эгаси маълум бўлмаса ёки унинг нияти маълум бўлмаса, у ҳолда улар қабристоннинг мулки бўлгани учун, уларни сотиб, пулини қабристоннинг эҳтиёжлари ва таъмири учун ишлатилади” (“Муҳийт”). Демак, қабристондаги меваларни ейиш ёки бошқа экинларни олиш, уларни эккан эгасининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар бошқалар ейишлари ёки фойдаланишлари учун эккан бўлса, улардан ейиш жоиз бўлади. Аммо ўзи учун эккан бўлса, ёки нияти маълум бўлмаса, ёки ким эккани маълум бўлмаса, у ҳолда уларни пулга сотиб олиб ейиш ёки фойдаланиш жоиз бўлади холос. Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, баъзилар қабристондаги мевали дарахтларнинг томири маййитнинг қони ва нажосатидан озуқа олгани учун, уларни ейиш макруҳ деган даъволарни қилишади. Бунга жавобан уламолар ушбу даъво ўринсиз ҳисобланади. Чунки дарахтларнинг илдизлари гарчи нажосатдан озуқа олса ҳам, истиҳола (бир нарсани бутунлай бошқа нарсага айланиши) йўли билан бошқа моддага айланади ва уларнинг меваларини ейиш ҳеч бир макруҳликсиз жоиз ва ҳалол бўлади деганлар ("Аҳкомул-жаноиз"). Аммо шундай бўлсада, қабристонларга мевали дарахтларни экмаслик тавсия қилинади. Зеро, уларнинг томирлари қабрларни ўпирилишига олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҲЕЧ КИМ ФАРЗАНД ЖИНСИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
👍51
#mutolaa #haj #savob
ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.


1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

2. Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Ота-онанинг юзига қараш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).

5. Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).

6. Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.

У: “Онам ҳаёт”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).

7. Шом намозини жамоат билан адо этиш.

Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.

8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.

Даврон НУРМУҲАММАД

#qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍101💯1
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 19 июнь куни, соат 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥71👍1
🤲ЎКИНМАНГ! АЛЛОҲ ДОИМО ЭСИНГИЗДА, ТИЛИНГИЗДА БЎЛСИН!

"...Огоҳ бўлинг, Аллоҳни эслаш билан қалблар ором олади" (Раъд сураси, 28-оят).
"Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этаман..." (Бақара сураси, 152-оят).
"...Аллоҳни кўп эсловчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) эсловчи аёллар - улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни жаннатни) тайёрлаб қўйгандир" (Аҳзоб сураси, 35-оят).
"...Эй имон келтирганлар! Аллоҳ доим ёдингизда бўлсин" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
"Эй имон келтирганлар! На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин!.." (Мунофиқун сураси, 9-оят).
"Бирон нарса ҳақида: "Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман", дея кўрманг! Илло, "Иншааллоҳ (Аллоҳ хоҳласа)" (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни, "иншааллоҳ", денг) ва: "Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса", денг!" (Каҳф сураси, 23-24-оят).
"...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг! Шунингдек, тундан (маълум вақт ажратиб) ва юлдузлар юз ўгиргач (ботган, саҳарда) ҳам, Унга тасбеҳ айтинг!" (Тур сураси, 48-49-оятлар).
"Эй имон келтирганлар! Бирон тўдага тўқнаш келсангиз, сабот (ва матонат) билан турингиз ва Аллоҳни кўп ёд этингиз, шояд (шунда) нажот топсангиз!" (Анфол сураси, 45-оят).
Саҳиҳ ҳадисда айтилади: "Парвардигорини эсловчи билан эсламайдиган одамнинг ўхшаши ҳудди тирик билан ўлик кабидир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Ёлғиз ҳолда қолганлар ўзиб кетдилар", дедилар. Саҳобалар: "Улар кимлар, эй Аллоҳнинг элчиси", деб сўрашди. Шунда у зот: "Аллоҳни кўп эслайдиган эркаклар ва кўп эсламайдиган аёллардир", деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: "Сизларга амаллардан энг афзалининг хабарини берайми? Бу амал Раббингиз олдида энг пок, сизлар учун олтин-кумушни инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ, душманга, йўлиқиб, ғазот қилишдан ҳам афзалроқдир", дедилар. Саҳобалар: "Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг элчиси", дейишди. У зот: "Бу (амал) Аллоҳни эслашдир", деб жавоб бердилар.
Яна бир ҳадисда: "Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг элчиси, Ислом буюрган амаллар менга кўплик қилмоқда. Ёшим ҳам улғайиб қолди. Шунинг учун мен маҳкам ушлашим керак бўлган амални айтинг", деди. Шунда у зот: "Тилинг доим Аллоҳнинг зикри билан нам бўлсин", дедилар.

"Ўкинма" китобидан.

🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬YouTube
👍11💯51
Аллоҳ таъолодан бошқанинг номи билан қасам ичиш мутлақо мумкин эмас, ҳатто, бирор пайғамбар, фаришта, мусҳаф, султон билан ҳам, фарзанд ёки ота-она билан ҳам, шунингдек, намоз, рўза каби ибодатлар билан ҳам, Каъба, Масжидул Ҳаром, замзам каби нарсалар билан ҳам.
Ҳукми:
Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш макруҳи таҳримийдир, бу борада ҳадисларда очиқ-ойдин қайтариқ келган, чунки бундай қасамлар махлуқотни Аллоҳ таъолога тенглаштиришни ифодалайди. Кимдир шундай қасам ичса, унга амал қилиш ҳам вожиб бўлмайди, бузса каффорат ҳам тўламайди. Бундай қасам сўзловчининг сўзи рост эканини ҳам билдирмайди.

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан

👉@Ulamolar_yogdusi

🔗 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍71
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ФАРИШТАЛАР СИЗ БИЛАН САЛОМЛАШГАН БЎЛАРДИ...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

📱 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61
Хутба қилинаётган вақтда гапириш, биров билан сўзлашиш макруҳи таҳримийдир, ҳатто тасбеҳ айтиш, амри маъруф ва наҳий мункар қилиш, нафл намоз ўқиш ҳам мумкин эмас. Чунки хутбага қулоқ тутиш фарз, гапириш эса тинглашга халақит беради.
Ато Хуросоний айтадилар: “Набишатул Ҳузалий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилардилар: “Мусулмон киши жума куни ғусл қилса, сўнг ҳеч кимга озор бермай масжидга йўл олса, борганда имом чиқмаган бўлса истаганича намоз ўқиса, агар имом чиққан бўлса ўтириб унга қулоқ солса, то имом намозни ва сўзини тугатгунча сукут сақласа, агар бу иши туфайли мана шу ҳафтадаги ҳамма гуноҳлари кечирилмаса, ундан аввалги ҳафтадаги гуноҳларига каффорат бўлади” .

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан

👉@Ulamolar_yogdusi

🔗 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍10💯5
#Хатмул_кутуб

📝 Бўлажак муҳаддисларга шаҳодатнома берилди

🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитивчиси Ғиёсов Абдулҳодий устозлигида “Теология (ҳадис илмлари)” йўналиши 1-босқич магистрантлари ҳадис илмларига оид бир қанча китобларни тўлиқ ўқиб, хатм қилдилар.

🔂Жумладан, Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳнинг “Усули жарҳ ва таъдил” ва “Манҳаж ан-нақд фи улумил ҳадис” китоблари ҳамда Абдулмажид Жузжонийнинг “Қоваид фи улумил ҳадис аъла манҳажи садатил ҳанафийя” китоблари ўқиб тугатилди.

Шу муносабат билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедрасида “Хатми кутуб” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ ўқув ишлари бўйича проректори Ж.Рўзиев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ю.Абдурахимов, кафедра катта ўқитувчилари А.Ғиёсов, А.Саидаҳмедов, П.Каттаев, Ф.Маманосиров,  Р.Махсумхонов ва бошқалар иштирок этдилар.

🔵Тадбир якунида устозлар талабаларга шаҳодатномаларни топширдилар.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🎉4🔥21
#Bid_at #Xurofot

▪️ Bid’at va xurofotga qarshi hanafiylikda shakllangan ilmiy qarashlar

▫️ Islom dini Alloh taoloning bandalariga bergan eng ulug‘ ne’matlardan biridir. Bu din johillik va zulmatga qarshi nur bo‘lib, insoniyatga adolat, tartib, ma’naviyat va haqiqiy erkinlikni olib kelgan.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/45089

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
👍51
#xabar #qabul2025
📢25 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти,
Мир Араб олий мадрасаси,
Ҳадис илми мактаби,
Имом Термизий номидаги ислом институти ва
💬 барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига
🗓 2025 йил 25 июндан 20 июлгача давом этади. 

🗂️ Олий диний таълим муассасаларига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
✍️  таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

🗂️ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
📚 чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).

🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди.

🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍7
2025/07/13 18:56:16
Back to Top
HTML Embed Code: