Telegram Web Link
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
5👍4
Иссиқ ва жазирама шиддати ҳақида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дўзах Роббига шикоят қилиб, «Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти», деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир».
Ибн Можа ривояти.

Қуёш қиздирган, жазирама иссиқ кунда қайта тирилиш кунини эсла ва Аллоҳдан Аршининг соясини, шифти остидаги мақомни сўра!
Аллоҳим! Кундузлари соим, кечалари қоим бўлишда, кўзни тийиш, тилни сақлашда бизга Ўзинг ёрдамчи бўл!

Иссиқ ҳавога сабр қилсанг, ёмонликларинг ўчирилади.
– Агар иссиққа сабр қилиб, савоб умид қилсанг, Аллоҳ яхшилигингни зиёда қилиб беради.
– Агар Аллоҳ иссиқни тақдирингга битган эканига рози бўлсанг, У Зот ҳам сендан рози бўлади.
– Агар иссиқда рўза тутсанг, машаққатингга яраша рўзангни ҳам савоби ошади.
– Агар иссиқда масжидга борсанг, салқин ҳавода боргандан кўра кўпроқ савобга эришасан.

Энди ўйлаб кўргин, шундай улкан савоблари бор экан, нега бу иссиқдан бунча диққинафас бўласан?

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥61
2025_02_24_23_27_26
<unknown>
#Мутолаа #Аудиолар

⭐️ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг фиқҳларининг йўналиши

🗒 Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ

🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган

🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди

📱 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#eslatma #ashuro #roza
🌘 АШУРО КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 2 АМАЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍7🔥21💯1
#зикр_дуо_салавот

🌙 САЛОВОТ – МУАММОЛАРГА ЕЧИМ

📖 “Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам У зотга саловот айтинг ва салом юборинг!” (“Аҳзоб” сураси, 56-оят).


💬 Мулла Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ бир масалага жавоб топа олмай, бир муддат тўхтаб қолди.
Кейинчалик масалага ечим топгач, шундай деди:
"Бир қанча вақт менга масаланинг жавоби аён бўлмади. Сўнг 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим барокати сабабли Аллоҳ таоло менга илҳом берди".

Агар муаммоларингизга ечим топа олмай, тараддудга тушсангиз, саловотга шошилинг!

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ


📖 Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.

Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍121
▪️ Қариндошларга оқибатли бўлайлик

▫️ Мусулмоннинг амаллари ичида шундай амал борки, у унинг умрини узайиши, ризқини кенг бўлишига бўлишига сабабчи бўлади. Инсон умрининг узун бўлишига сабабчи бўладиган амалларидан бири бу силаи-и-раҳм қилиш, қариндош-уруғларга оқибатли бўлишдир. Маълумки, қавм-қариндошлар билан яхши муомила қилишлик умрни узайишига сабабчи бўлади. Ривоят қилишларича бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “Менга умрни узун қиладиган, ризқимни кенг қиладиган амални [...]

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/45125

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
👍5
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида:

«Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга тўғри келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубхасиз беради», дедилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган).

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#video

Қуръонни бир кечада хатм қилса бўладими?

🔗 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍15🎉2💯1
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАР БИР БЕТИНИ 10 МАРТАДАН ЎҚИСА, 10 МАРТА ХАТМ ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

1741-САВОЛ: Қуръон карим хатмини ният қилиб, ҳар бир бетни 10 мартадан ўқиётган эдим, охирида 10 та хатм бўлади, деб билардим. Лекин Фотиҳа сурасидан Нас сурасигача бир марта тўлиқ ўқилгандан кейин хатм бўлади, деб эшитдим, шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, хатм учун Қуръонни бошидан охиригача ўқилади, лекин ҳар бетни 10 мартадан ўқиганда ҳам 10 та хатм ҳосил бўлади, деб умид қилинади. Чунки хатми Қуръон бўлиши учун, суралар орасидаги тартиб умуман бузилмасин, деган шарт йўқ. Масалан, Рамазон ойидаги хатмларда Қуръон тиловати асносида баъзи оятлар тушиб қолса, кейинчалик ўша оятлар ўқиб, хатмни тўлдириб қўйилади. Бу ерда ҳам тартиб бузилади, лекин хатм деб ҳисобланади. Бунинг устига Қуръони каримни тиловат қилган киши унинг ҳар бир ҳарфи учун ажр олади. Бир марта ўқиш билан 10 марта ўқишнинг албатта, фарқи бор. Бу ерда ажр зиёда бўлади ва аслида хатмдан мақсад ҳам ажр олишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tadqiqot_markazi

БОБОМИЗ ИМОМ БУХОРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ – ИСЛОМ ОЛАМИ БОЙЛИГИ

🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

МАЗҲАБ ҚУРЪОН ВА СУННАТГА ЗИДМИ?

(11. Мазҳаблар нимага керак? Қуръон етарли эмасми?)



🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси


@Muslim_Podcast_uz

Саҳифаларимиз:

Telegram

Instagram

Facebook

YouTube

✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
👍5
#salomatlik #jazirama

💀 Иссиқда қон нима учун «ўлдириши» мумкин?

Иссиқда танада сув озайганда, қон ширадай қуюқлашади. Қуюқ қон эса найчаларда тўхтаб қолади — тромб. У ўпка ёки юрак томирини беркитса, бир неча сонияда ўлимга олиб келади.

☝️ Ҳатто соғлом одамда ҳам иссиқда ичилмаган сув тромб хавфини икки баравар оширади.

🩸 Шокловчи факт:
Иссиқда сузиб юрган қон ҳужайралари бир-бирига илинишни бошлайди ва «қумоқ» каби йиғилиб қолади. Бу ҳатто ёш ва спорт билан шуғулланадиганларни ҳам бир кунда йиқитиши мумкин.

Ечим:
ҳар 30–40 дақиқада сув ичиш ва ортиқча ишламаган ҳолда соя ёки салқин жойда бўлиш.


🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍18👏3💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Эслатма! Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.

🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📆 2025 йилнинг 5 июль, шанба куни АШУРО кунидир.


😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш
Абу Ҳурайра розияллоҳуанҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».
Имом Байҳақий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса,  Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», - дедилар.
Имом Розий ривоят қилган.
Суфён Саврий: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик» деган. Суфён ибн Уяйна: «Биз буни эллик - олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик», деган. «Ал-Муҳит» китобида шундай дейилган: Жобир раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади», деган.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍94💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#ashuro

📹 ФАЗИЛАТЛАР МУЖАССАМ КУН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
1👍1🔥1
​​УЗРЛИ АЁЛГА ДАМ СОЛИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон

1736-САВОЛ: Узрли аёлга Қуръони карим оятларини ўқиб, дам солиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш мумкин. Зеро, дам солувчи кимса пок бўлса кифоя. Беморнинг ҳайз ёки нифосли бўлишининг зарари йўқ. Чунки мазкур ҳолатдаги аёлларга Қуръони каримни ўқиш тақиқланган, эшитиш эмас. Шу боис ҳайз кўрган аёлга покиза одам Қуръон оятларини ўқиб дам солиши мумкин. Ҳадиси шарифларда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо узрли ҳолатларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бағриларига ёнбошлаб, Қуръон тиловат қилганликлари ривоят қилинган.
Шунингдек, узрли аёлнинг ўзи ҳадиси шарифларда келган дуо ва зикрларни ўқиб, ўзига дам солиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍8🔥41👏1
Луқмони Ҳакимнинг ҳикматли сўзларидан:

1. Аллоҳга тақво қилишни тижорат деб бил, шунда у сенга молсиз фойда келтиради.

2. Ўзингни сенга муҳтож бўлмаган, лекин сен унга муҳтож бўлган кишининг ўрнига қўй.

3. Харсанг тошларни жойидан кўчириш, онгсиз одамга англатишдан осонроқдир.

4. Жаннатни талаб қилишда олий ҳимматли бўл.

5. Аллоҳдан шундай умид қилки, у билан Унинг макридан омонда бўлма ва Аллоҳдан шундай қўрқки, у билан Унинг раҳматидан умидсиз бўлма.

6. Мен ҳеч қачон сукутдан афсусланмадим. Агар гап кумуш бўлса, сукут — олтин.

7. Ҳикмат камбағалларни подшоларнинг мажлисларида ўтказган.

8. “Эй Роббим, мени мағфират қил” — деб кўп такрорла, зеро Аллоҳнинг бир соати борки, у вақтда сўровчи рад этилмайди.

9. Ким ёлғон гапирса, юзининг сувини (обрўйи) кетади, кимнинг хулқи ёмон бўлса, ғам-ташвиши кўпаяди.

10. Аллоҳдан қўрқ, лекин қалбинг фожир бўлатуриб, одамлар сени ҳурмат қилишлари учун ўзингни уларга Аллоҳдан қўрқадиган қилиб кўрсатма.

11. Амал фақат яқиний ишонч (эътиқод) билангина мукаммал бўлади, кимнинг эътиқоди заиф бўлса, амали ҳам заиф бўлади.

12. Ёлғон гапиришдан эҳтиёт бўл, зеро у пиширилган чумчуқ гўшти каби иштаҳалидир, лекин кўп ўтмай эгасини ичини ёндиради.

13. Мажлисни кўзинг билан кўриб танла, агар Аллоҳ зикр қилинадиган мажлис бўлса, у ерда ўтир. Агар олим бўлсанг, илминг наф беради, агар жоҳил бўлсанг, сенга ўргатишади, агар Аллоҳ у мажлисга раҳматини нозил қилса, сен ҳам шу раҳматдан баҳраманд бўласан.

14. Қарздорликдан эҳтиёт бўл, чунки у кундузи хорлик ва тунда ғамдир.

15. Тўқлик устига овқат емагин — чунки ундай таомни егандан кўра итга ташлаган яхшироқ.

16. Агар шайтон сенга шубҳа ва гумон орқали келса, уни яқиний ишонч ва насиҳат билан енг, агар у танбаллик ва зерикиш томонидан келса, қабр ва қиёматни эслаб енг, агар у хоҳиш ва қўрқув томонидан келса, унга дунё тарк этиладиган ва қолдириладиган нарсадир, деб айт.

17. Тилингдан чиққан гапларга эҳтиёт бўл, сукут қилган киши омонда бўлади, фақат фойдаси бор гапларни гапир.

18. Юзингни ниқоблашдан (яъни шубҳали қиёфадан) сақлан — чунки, у кечаси одамларни қўрқитади, кундузи эса хўрлик келтиради.

19. Мен тош, темир ва оғир юкларни кўтардим, аммо ёмон қўшнидан оғирроқ нарсани кўрмадим.

https://www.tg-me.com/tuhur
🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
💯9👍21🔥1
2025_02_24_23_49_14
<unknown>
#Мутолаа #Аудиолар

⭐️  Имом Абу Ҳанифанинг ҳадислари

🗒 Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ
🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган

🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди

📱 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
“Яхшилик ҳақ билан бирга бўлиш, нафсни сабр билан жиловлаш ва хою ҳавасни тарк қилишдадир!”.

Маъноси:
Жамики ишларингиз ва ҳолатларингиз шариатга мувофиқ бўлса, нафсингизнинг хою ҳавасига тескари иш қилсангиз, машаққатларга сабр қилиб, ҳаром ишлардан узоқ бўлсангиз, билингки яхшилик узрасиз!

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан

👉@ulamolar_yogdusi
🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍112
2025/07/12 17:54:12
Back to Top
HTML Embed Code: