Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_экспертлар_форуми

ҲАР БИР ҚУРЪОН САҲИФАСИДА БИР ДАВРНИНГ РУҲИ ЯШИРИН...

Тарих фанлари доктори, профессор Шодмон Воҳидов таъкидлаганидек, Ислом цивилизацияси марказидаги 114 Қуръон нусхаси — бу шунчаки қўлёзмалар тўплами эмас, балки асрлар давомида ўзгариб, етуклашган тафаккурнинг тирик гувоҳи. “Ҳар бир даврнинг Қуръон нусхаларида ўша замон эстетик диди ва руҳини кўрамиз”, — дейди у. Профессорнинг фикрича, бу марказ нафақат ёзма манбалар, балки илм, маънавият ва технология уйғунлигининг замонавий ифодасидир.


📖 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔖#Сарахсий #Ўш_2025 #Конференция

🌍Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти проректори С.Примов III Халқаро Сарахсий симпозиумида маъруза қилди

🇰🇬Қирғизистоннинг Ўш давлат университети мезбонлигида, 🇹🇷Туркиянинг Памуккале университети ҳамда Ўш давлат университети ҳамкорлигида 2025 йил 10–12 октябрь кунлари “III Халқаро Сарахсий симпозиуми” бўлиб ўтмоқда.

👨‍🏫Тадбирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Илмий ишлар ва фан бўйича проректори, фалсафа фанлари доктори (PhD), доцент Соатмурод Примов “Шамсулаимма Сарахсийнинг “Ал-Мабсут” асарида фиқҳий масалаларни баён этиш услуби” мавзусидаги маъруза билан қатнашди.

📖Маърузада Сархасийнинг фиқҳий мероси, “Ал-Мабсут” асарининг ислом ҳуқуқшунослигидаги ўрни ҳамда муаллифнинг масалаларни мантиқий изчилликда баён этиш услуби ҳақида сўз юритилди.

🏛Конференция 10 октябрь куни Ўш вилояти Ўзган шаҳрида бошланди.
🕌Тадбир доирасида Имом Сарахсий мақбараси ҳудудидан 9 гектар майдон ажратилиб, Имом Сарахсий номидаги таълим ва илмий тадқиқотлар маркази биносининг пойдевори қўйилди.

📅11 октябрь куни симпозиум иши Ўш давлат университетида давом этди.

📖 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏4🔥2🏆1
​​#Назм

ҒАМ ЕМА

Қайтадир Канъонга ул Юсуфи сарсон, ғам ема,
Бир куни ғам кулбаси бўлгай гулистон, ғам ема!

Бўлма бадбин, ғамзада кўнглинг иши ўнглангуси,
Тоабад савдоли бош қолмас паришон, ғам ема!

Бошга тортарсан яна гул пардасин бўстон аро,
Келса умринг кўклами булбули хушхон, ғам ема!

Бу фалак биз истагандек бир нафас айланмади,
Лек мудом бир хилда қолмас чархи гардон, ғам ема!

Ноумид бўлма, илоҳий сирга ақлинг етмаса,
Кўп ўйинлар, билсанг, ул пардада пинҳон, ғам ема!

Гар фано сели ҳаётингнинг асосини йиқар,
Нуҳ паноҳинг бўлса, келсин, майли, тўфон, ғам ема!

Каъба шавқида биёбонларни қатъ этсанг агар,
Шох-тикон тилса оёқни, айласа қон, ғам ема!

Бизга ёр ҳажри, рақиб озори бас, қисмат эмиш,
Ҳолимиздан бохабар аслинда Яздон, ғам ема!

Кимки саргардон бўлиб, оламда ғамхўр топмади,
Оқибат бир меҳрибон топгай ул инсон, ғам ема!

Гарчи манзил кўп хатарли, гарчи мақсад ноаён,
Йўқ бирор йўлки, анга йўқ эрса поён, ғам ема!

Бу фақирлик гўшаси, тун хилватида, Ҳофизо,
То ишинг зикру дуо, таҳсили Қуръон, ғам ема!

Ҳофиз ШЕРОЗИЙ

📖 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯9👍6🔥3👏3
#kun_hikmati #ilm
🌙 КИМКИ ИЛМНИНГ ҲАММАСИНИ БИРДАНИГА ЎРГАНИШНИ ИСТАСА...

💬 Салафи солиҳлардан қоида ва мерос бўлган сўз бор:

من رام العلم جملة ذهب عنه جملة

“Кимки илмнинг ҳаммасини бирданига ўрганишни истаса, илмнинг ҳаммасидан қуруқ қолади”.


💬 БАТАФСИЛ


🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠🅰️🔠

    🌳 Илм олиш гўёки дарахт мисолидир...

    🏝 Улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор

    📊 Энг яхши ва энг ёмон одам


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
ВИТР НАМОЗИНИНГ ИККИНЧИ РАКАТИДА ЎТИРИШГА ДАЛИЛ БОРМИ?

1883-САВОЛ: Бир жойда қуйидаги ҳадисни кўриб қолдим: Ато раҳимаҳуллоҳ дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ракат (витр намозини) ўқир эдилар, уларнинг орасида ўтирмас эдилар ва ташаҳҳудни ҳам охирги ракатда ўқир эдилар.
Шу ҳадисни тушунтириб берсангиз, чунки бу ҳадисга кўра витрнинг иккинчи ракатида ташаҳҳуд учун ўтириш керак эмас деган маъно чиқмоқда?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳадис сиз кўрган ўринда нотўғри таржима қилинган, чунки мазкур ҳадисда ҳазрати Ато розияллоҳу анҳунинг амаллари нақл қилинган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмас.
Бу ҳадиснинг тўғри таржимаси қуйидагича:
Ато раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: у (Ато) уч ракат (витр намозини) ўқир, уларнинг орасида (яъни икки ракатдан кейин) ўтирмас ва ташаҳҳудни фақат витрнинг охирги ракатида ўқир эдилар.
Агар Ато раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларидаги иккинчи ракатда ўтирмасликдан мурод умуман ўтирмаслик бўлса, у ҳолда бу ҳадис бошқа тобеинлар ва саҳобаи киромларнинг ҳадисларига зид бўлади. Бу ҳолатда саҳобаи киромларнинг ҳадисларига амал қилинади, чунки ҳазрати Ато розияллоҳу анҳу тобеиндир. Саҳоба ва тобеиннинг амаллари ўртасида ихтилоф бўлса, саҳобанинг амали устун қўйилади.
Қолаверса, улуғ муҳаддис имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган узун ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар икки ракатда аттаҳиёт бор” , деганлар. Мазкур ҳадиси шарифда витр намози истисно қилинмаган. Демак, ҳар қандай намознинг, шу жумладан, витр намозининг иккинчи ракатида қаъдага ўтирилади ва ташаҳҳуд ўқилади.
Бошқа бир ҳадисда витр намози шом намозига ўхшаши айтилган. Бундан маълум бўладики, витрнинг иккинчи ракатида ҳам ташаҳҳуд учун ўтириш вожиб бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📖 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқовнинг падари бузруквори Ҳабибулло ота  Раззоқов вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.  

▫️Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

✔️ www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍28💯1
#Давра_суҳбати

"Талабанинг ҳаётида вақтнинг қадри" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

▫️ "Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш" фан ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти "Aқоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси томонидан 4-курс талабаларига мўлжалланган "Талабанинг ҳаётида вақтнинг қадри" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатга Фатво маркази устози Абдувоҳид домла Аҳмадалиев таклиф этилди.

▪️ Тадбир давомида маърузачи талабалар ҳаётида вақтни тўғри тақсимлаш, уни беҳуда сарфламасдан илм олиш ва ўз устида ишлашга йўналтириш зарурлиги ҳақида сўз юритди. Aйниқса, бугунги илмий-ижтимоий муҳитда талабалар мунтазам равишда:

мўтабар фиқҳий китоблар ва усулул фиқҳ фанига оид манбаларни ўрганишлари;

замонавий масалаларга доир ишончли асарларни мутолаа қилишлари;

халқаро фатво ташкилотлари ва фиқҳий академиялар томонидан чоп етилган мақолалар билан танишиб боришлари;

диний саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарига мувофиқ ҳолда жавоб бера олиш малакасини шакллантиришлари;

фатво беришдаги масъулият ва еҳтиёткорликни чуқур англаб йетишлари лозимлиги таъкидланди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/45561

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#Огоҳ_бўлинг

🔖 Адлия вазирлигига шу каби мазмунда тадбиркорлар ва фуқаролар электрон почтасига хабарлар юборилаётганлиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар Адлия вазирлигига умуман тегишли эмас ва фейк хабарлар ҳисобланади.

🔗 Мазкур хатдаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин.

⚠️ Тадбиркорлардан ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмасликни ва фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз.

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
🕸Oliymahad.uz 😎Facebook 😎Instagram😎YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4
#Ат_Танал

📣 18 октябрь куни навбатдаги имтиҳон

💬  Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати имтиҳони бўлиб ўтади.

🗒 Номзоднинг араб тилини билиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги билимлари баҳоланади:
🔽ёзиш;
🔽гапириш;
🔽ўқиш;
🔽тинглаб тушуниш;
🔽сўз бойлиги ва грамматика.

📊 B1, B2, C1, C2 халқаро араб тили сертификатини олиш учун имтиҳонда қатнашмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтишлари керак:

🧑‍💻 attanalalarabi.com/reg

❗️ Рўйхатга олиш 2025 йил 17 октябрь кунигача давом этади. 18 октябрь, шанба куни соат 9.00да имтиҳон бошланади.

📌Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 +998500036551
✉️ @djalolxonov_a
🔔 @attanal_oliymahad

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/28 05:11:45
Back to Top
HTML Embed Code: