#Халқаро_симпозиум
✨ Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Туркий тилли давлатларнинг фалсафаси, маданияти, алоқалари: тарих, бугун ва келажак” мавзусида VI Халқаро симпозиум ўз ишини бошлади.
▫️Симпозиум доирасида туркий халқлар ўртасидаги фалсафий ва маданий алоқалар, умумий тарихий илдизлар, замонавий ахборот маконидаги ҳамкорлик ва тараққиёт истиқболлари каби масалалар муҳокама этилади.
▪️Тадбирда Россия, Туркия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Озарбайжон, Малайзия, Швеция ва бошқа давлатлардан таниқли олимлар, экспертлар ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда.
▫️Ушбу симпозиумда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент С.Примов ҳамда "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Аҳмедов иштирок этмоқда.
📱 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кенгаш_мажлиси #Талабалар
✅ Талабалар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди
▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 01-сонли Талабалар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда институт проректори Ё.Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ва бўлим ходимлари ҳамда гуруҳ сардорлари иштирок этдилар.
▪️ Мажлис давомида талабалар кенгашининг асосий вазифалари, талабалар ўртасида интизом ва одоб қоидаларига риоя этиш, тозалик ва тартиб масалалари, шунингдек, ижтимоий фаолликни ошириш бўйича муҳокамалар олиб борилди.
▫️ Шунингдек, проректор Ё.Бухарбаев талабалар ўртасида мақола ёзиш маданияти, илмий ёндашув ва манбалар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар берди. У илмий ёзувда аниқлик, мантиқий изчиллик ва ўз фикрини адабий услубда ифода этишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
▪️ Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев эса талабалар ўртасида ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш, институт ҳаётида фаол иштирок этиш ва талабаларнинг ўз вақтида дарсларга қатнашиши ҳамда интизомга қатъий амал қилиши зарурлигини эслатиб, бир қатор тавсиялар берди.
😎 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram

Батафсил: https://oliymahad.uz/45630Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
2025_03_24_22_31_18
<unknown>
#Мутолаа #Аудиолар
⭐️ Баъзиларнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан айблов қўйишининг умумий сабаблари (3-қисм)
🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган
🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди
📱 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
⭐️ Баъзиларнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан айблов қўйишининг умумий сабаблари (3-қисм)
🗒 Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ
🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган
🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума
✨ Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
📱 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Она - меҳр манбаи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
😎 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Она - меҳр манбаи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢5🔥1
#Ҳадя
📚 "Янги қўлланма" ҳадя қилинди
▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти в.б., исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Маъмуржон домла Эркаев томонидан “Фароиз илми” номли янги ўқув қўлланма тайёрланиб, институтнинг профессор-ўқитувчи ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресур маркази фондига 50 донаси ҳадя сифатида топширилди.
▪️Мазкур ўқув қўлланмада Фароиз илми фанига киришнинг мақсад ва вазифалари, ислом тарихида мерос тақсимотидан жорий қилиниши ва унинг тадрижий босқичлари, мерос илмига оид тартиб-қоидалар, марҳумнинг меросхўрлари, уларнинг ҳолатлари, уларнинг улушлари, уларга улушларини тақсимлаш усулларига доир маълумотлар берилади.
▫️Кўлланмага киритилган маълумотлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқув режасига киритилган "Фароиз” фани ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режаларига киритилган "Мерос ҳисоблаш илми" фани бўйича тузилган ўқув дастурлари асосида тайёрланди.
▪️Шунингдек, мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг республика маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган мерос ҳисоблаш соҳалари, тарихи ва уларнинг ижтимоий ҳаётга таъсири борасидаги билимларини бойитишга ҳам хизмат қилади. Тақдим этилаётган ўқув қўлланма теология йўналишида таҳсил олаётган бакалавр талабалари ва шу соҳа мутахассисларига мўлжалланган.
ТИИ Ахборот-ресур маркази

👍9🎉2
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонун (ЎРҚ–1091-сон, 23.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:
➖ болалар учун қўшимча таълимни;
➖ катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.
✅ Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.
🔗 Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.
✔️ Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.
📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
😎 www.tg-me.com/OliyMahad – диний-маърифий тармоқ
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
❗️ Болалар ва катта ёшдагиларнинг қўшимча таълим олиши учун шарт-шароитлар яратилади
Қонун (ЎРҚ–1091-сон, 23.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:
➖ болалар учун қўшимча таълимни;
➖ катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.
✅ Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.
🔗 Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.
✔️ Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.
📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДавраСуҳбати #ФанОйлиги #Фатвомаркази
💬 “Фатво марказида никоҳни фасх қилиш амалиёти” мавзусида давра суҳбати
▫️"Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш" фан ойлиги доирасида Тошкент ислом институтининг “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан 2-курс талабалари учун “Фатво марказида никоҳни фасх қилиш амалиёти” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатга Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол домла Масайитов таклиф этилди.
▪️Суҳбат давомида талабаларга никоҳни фасх қилиш тушунчаси, унинг шаръий ва ҳуқуқий асослари ҳамда бу амалиётнинг фиқҳий жиҳатдан аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, фасх ва талоқ ўртасидаги фарқ, замонавий фатво амалиётида бу масаланинг қўлланиш ҳолатлари, суд ва фатво марказлари билан ҳамкорликда ҳал этиладиган масалалар ҳақида ҳам фикр алмашилди.
▫️ Муттахассис томонидан Ҳанафий мазҳаби уламоларининг никоҳни фасх қилиш борасидаги фикрлари, классик фиқҳ манбаларидаги далиллар ва уларнинг замонавий шароитдаги аҳамияти мисоллар билан шарҳлаб берилди. Шу билан бирга, амалий фатво бериш жараёнида оилавий низоларнинг ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан ҳал этилишида эҳтиёткорлик, адолат ва меҳр-шафқат тамойилларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
▪️Давра суҳбати жонли мулоқот шаклида ўтди. Талабалар никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ айрим мураккаб ҳолатлар, фатво марказининг вазифалари ва бу йўналишдаги иш тажрибасига оид саволлар билан чиқишди. Мутахассис ҳар бир саволга атрофлича, далил ва манбалар асосида жавоб берди.
▫️ Тадбир сўнгида талабалар фиқҳий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, фатво беришдаги масъулият ва эҳтиёткорликнинг аҳамияти ҳақида янада тўлиқ тасаввурга эга бўлдилар. Шу тарзда ташкил этилган маърифий учрашув Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойлиги доирасида талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

👍3